Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


O’t-tosh kasalligining biokimyoviy asosi va davolash


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

58.O’t-tosh kasalligining biokimyoviy asosi va davolash.
Ут-тош касаллигида ўт таркибий 
қисмлари чўкиб тушиб, крнсталланиб қолиши натижасида ўт пуфаги ёки ўт йўлларида 
тошлар ҳосил бўлади. Ут тошларининг асосий қисми одатда холестеринга ва гемнинг 
парчаланиш маҳсулоти бўлмиш билирубинга тўғри келади. Ут тошларининг икки типи 
тафовут қилинади: таркибида 70 фоиздан кўра кўпроқ холестерин бўладиган асосан 
холестерин тошлари ва асосан билирубин тошлари. Холестерин тошлари кўпроқ, барча 
беморларнинг тахминан 2/3 қисмида учрайди. Ушбу бўлимда биз холестерин тошларининг 


46 
пайдо бўлишини кўздан кечириб ўтамиз. Холестерин ўтда учта фазада мавжуд бўлиши 
мумкин. Шу фазаларнинг бири таркибида холестерин, ўт кислоталари ва фосфатидилхолин 
бўладиган аралаш мицеллалардир. Иккинчи фазаси ўтдаги сув билан ўралиб турадиган, 
мицеллалардан ташқарида бўладиган суюқ кристалик холестерин. Учинчи фазаси қаттш( 
кристалик холестерин, чўкма. Суюц кристалик фазаси турғун бўлмайди: холестерин ундан 
ё мицелл ал арга ёки чўкмага ўтиб кетишга ҳаракат қилади. Ут кислоталари синтези (ёки 
экскрецияси) камайиши ёҳуд холестерин синтезининг кучайиши холестериннинг нисбатан 
олганда ортиқча бўлиб қолишига, мавжуд мицеллалар ўт холестеринининг ҳаммасини 
ўзига жо қила олмайдиган ҳолатга олиб келиши мумкин, бунда ўт холестерин билан 
тўйиниб қолади. Қаттиқ кристалик фазаси, яъни холестеринли тошлар худди ана шундай 
шароитларда ҳосил бўлади. Утнинг димланиб қолиши, ўт пуфаги ва йўлларининг 
яллиғланиш касалликлари холестерин чўкиб тушишига қулайлик туғдиради. Оқсил 
конгломератлари ёки кўчиб тушган эпителий ҳужайралари кристалланиш маркази бўлиб 
хизмат қилади, холестерин шуларнинг устига қават-қават бўлиб чўкиб тушаверади. Тошлар 
кўпинча навбатлашиб борадиган холестерин ва билирубин қаватларидан иборат бўлади. 
Тошлар якка ёки бир талай, йирик (товуқ тухумидек келадиган) ёки майда (қум) бўлиши 
мумкин. Тошлар ўт пуфаги ва йўлларининг тортишиб-қисқариб туришига, яъни спазмига 
сабаб бўлади, бу беморга, оғриқ хуружлари бўлиб сезилади. Тошлар ўт йўлидан ўт оқиб 
ўтиШини қийинлаштиради, баъзида эса бутунлай тўхтатиб қўядики, бу тошларнинг янада 
тезроқ ўсиб, катталаниб боришига олиб келади. Ут-тош касаллигига даво қилишнинг 
асосий усули ҳозир ҳам тошларни хирургик йўл билан олиб ташлаш деб ҳисобланади. 
Бироқ эндиликда давонинг бошқа усулини — хенодезоксихолат кислота юбориш усулини 
қўлланишга киришилди: холестериннинг эрувчанлиги ҳаммадан кўра кўпроқ даражада шу 
ўт кислотасига боғлиқдир; бундан ташқари, хенодезоксихолат кислота ГМГКоА-
редуктазани ингибирлаб қўяди. Кунига 1 г хенодезоксихолат кислота ичиб турилганида 
холестерин синтези икки баравар суспйиб, унинг ўтдаги концентрацияси камаяди; ўт 
кислоталари концентрацияси препарат юборилганлиги туфайли организмнинг ўз ўт 
кислоталари кўпайиб қолиши натижасида, аксинча, ортади. Бундай шароитларда 
холестерин чўкйб тушиши тўхташи билан бир қаторда мавжуд тошларнинг эриб кетиши 
ҳам мумкии бўлиб қблади; катталиги нўхатдек келадиган тошлар тахминан ярим йил 
давомида эриб кетади. Равшанки, тошлар асосан холестериндан иборат бўлса, ана шу 
ҳолдагина давонинг бундай усулини ҳўлланиш мумкин; билирубиннинг эрувчанлиги ўт 
кислоталарига унча боғлиқ эмас.


47 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling