Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


Хоразм вилоятида 2019 йил январь-декабрь ойларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича


Download 0.65 Mb.
bet3/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

Хоразм вилоятида 2019 йил январь-декабрь ойларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича
Ҳ И С О Б О Т
01.01.2020 йил ҳолатига
Хоразм вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш, вилоятимизга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш, туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўламини янада ошириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди идора, ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


1. Вилоятнинг туриcтик салоҳияти ва инфратузилмаси.
1.1. Хоразм вилоятида 2017 йилда жойлаштириш воситалари сони жами
56 тани, улардаги хоналар сони 1 278 тани ва ўринлар сони 2 489 тани ташкил қилган бўлиб, 2018 йилда бу кўрсаткич жами 69 тани, улардаги хоналар сони 1 356 тани, ўринлар сони 2 646 тани ташкил қилган. 2018 йил давомида
2017 йилга нисбатан 1,2 баробар ўсишга эришилди. 2019 йилга келиб, вилоятда фаолият юритаётган жойлаштириш воситалари сони жами 152 тани, улардаги хоналар сони 2 203 тани ва ўринлар сони 4 603 тани ташкил қилиб 2017 йилга нисбатан жойлаштириш воситалари сони 2,7 баробарга, 2018 йилга нисбатан
2,2 баробарга ўсишга эришилди.

Шундан: 73 та меҳмонхона (4* юлдузли синфга мансуб 2 та меҳмонхона,
3* юлдузли
синфга мансуб 4 та меҳмонхона
) (1 907 хона 3 809 ўрин), 64 та оилавий меҳмон уйлари (212 хона, 581 ўрин), 5 та меҳмон уйи (18 хона, 41 ўрин), 1 та бутик отель (8 хона, 19 ўрин), 9 та хостел (58 хона, 153 ўрин) ташкил этади:
Маълумот учун: Урганч шаҳрида 28 та, Хива шаҳрида 116 та, Хазорасп туманида 4 та, Урганч туманида 2 та ва Гурлан туманида 1 та, Хонқа туманида 1та.
2019 йилнинг январ-декабрь ойлари давомида вилоятда 874 та хона ва 2034 та ўриндан иборат бўлган 87 та жойлаштириш воситалари (28 та меҳмонхона, 59 та оилавий меҳмон уй) фойдаланишга топширилди.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling