Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


Download 0.65 Mb.
bet8/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

2017 йилда 2 831 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсатгич 3 333 тани ташкил қилиб, 117% га ўсишга эришилди.
Милан-Урганч-Ташкент” ҳалқаро авиа қатнови орқали 2019 йилда 29 та рейс орқали жами 4 621 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан авиа қатновлар сони 8 та рейсга кўпайиб, сайёҳлар сони 1 155 нафарга (2018 йилда 21 та рейс орқали 3 466 нафар сайёҳлар), ортишига эришилган.
Москва-Урганч-Москва” ҳалқаро қатновлари орқали 2017 йилда жами
78 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсатгич 350 тани (450%) ташкил қилди (306 та рейс амалга оширилган).
Санкт–Петербург-Урганч-Санкт-Петербург” ҳалқаро қатновлари орқали 2017 йилда жами 2 663 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлса (12 та рейс орқали), 2018 йилда ушбу кўрсатгич 3 466 нафарни (30,2%) ташкил қилди (21 та рейс орқали).
Таққослаш учун: Вилоятга 2018 йилда жами 1480 та авиақатновлар амалга оширилган бўлиб, шундан 85 таси чет эллардан.
2019 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 1 704 та қатновлар амалга оширилган, шундан 702 таси халқаро авиқатновлардир. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 баробар ўсишни кўрсатмоқда. Жумладан, Париж-Урганч рейси орқали 3 211 нафар, Рим-Урганч рейси орқали 1 924 нафар, Милан-Урганч рейси орқали 4 621 нафар, Франкфурт-Урганч рейси орқали 1 496 нафар ва МДҲ давлатлари орқали 791 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
4. Вилоятда ташқи туризмни янада ривожлантириш ва хорижий сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар.
4.1. Ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида вилоят туризм соҳаси вакилларининг хорижий мамлакатларга амалга оширган ташрифлари.
Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳрига хизмат сафари ташкил қилинди. Ташриф давомида Малайзиянинг бир қатор етакчи корхоналари билан музокаралар ўтказилиб, туризм соҳасида келишувларга эришилди. Хусусан, Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва вилоят сайёҳлик ташкилотлари билан “Малайзия туристик компаниялари ва тур операторлари ассоциацияси” (Matta) ва “Poto Travel & Tours (M) Sdn. Bhd.”, “Best Holidays Tour (M) Sdn. Bhd.” каби йирик сайёҳлик ташкилотлари ўртасида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди ҳамда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ва меморандумлар имзоланди. Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг апрель ойида Хоразм вилоятига 10 дан ортиқ йирик сайёҳлик ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блоггерларининг ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Ундан ташқари, музокаралар натижасида “Expert Navigator” МЧЖ (Ўзбекистон) билан Малайзиянинг “Poto Travel & Tours (M) Sdn. Bhd.” ва “Best Holidays Tour (M) Sdn. Bhd.” туристик компаниялари ўртасида Малайзиялик сайёҳларни Хоразм вилоятига саёҳатларини доимий равишда амалга ошириб бориш тўғрисида бир нечта шартномалар имзоланди.
Хизмат сафари давомида вилоят туризм соҳаси вакиллари билан Малайзиянинг туризм соҳасида инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи
“YB Priorities Sdn. Bhd.” компанияси ва Малайзияда туризмни ривожлантириш кенгаши “Tourism Development Board of Malaysia” раҳбарлари ўртасида учрашувлар ўтказилди ва ўтказилган учрашувда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти ва маданий тарихий меросининг тақдимоти ўтказилди. Музокаралар якунида Малайзияда туризмини ривожлантириш кенгаши (Tourism Development Board of Malaysia) директори ўринбосари Росно Мустафа билан вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ўртасида Малайзиянинг йирик ишбилармон ва салоҳиятли инвесторларининг Хоразм вилоятига ташрифи, минтақада истиқболли сармоявий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва Малайзия компаниялари томонидан вилоятнинг туризм соҳаси субъектлари ходимлари учун малака ошириш курслари ва семинарларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Шунингдек, “Expert Navigator” МЧЖ (Ўзбекистон) билан Малайзиянинг
“YB Priorities Sdn. Bhd.” ва Малайзиянинг “GR Travel and Tours” компаниялари ўртасида Малайзия, Таиланд ва Покистон мамлакатларидан Хоразм вилоятига зиёрат туризми бўйича сайёҳлик гуруҳларининг ташрифини амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди.
2019 йилнинг 30 май – 2 июнь кунларида Россия Федерацияси Москва шаҳрининг “Манеж” Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтган
Интермузей-2019” халкаро фестивалида илк бор “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ўзининг Смарт-музейи билан иштирок этди.
Мазкур фестивал музей соҳасида йилнинг асосий ҳалқаротадбирларидан биридир. “Интермузей” халкаро фестивали экспозиция қисмидан, бизнес ва маданий дастурлар, шунингдек, иштирокчи музейлар ўртасида кўрик-танловлардан иборат.
Фестивал ҳар йили хорижий мамлакатлардан 400 дан ортиқ музейларни, шунингдек, 3 000 дан ортиқ профессионал музей ходимларини бирлаштиради.
Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш, чет эллик сайёҳларга янада қулайлик яратиш, сайёҳат таъсуротларини эслаб қолиш ва туристик манзилларига эътиборни ошириш мақсадида май ойининг бошида
“Ичан қалъа” музей-қўриқхонасида жорий этилган “Nazzar” инновацион дастури асосидаги Смарт-музейларининг “Интермузей” ҳалкаро фестивалида тақдимоти бўлиб ўтиб, қатнашчиларда яхши тасуротлар қолдирди.
Жорий йилнинг 6-9 июнь кунлари Кореянинг Сеул шаҳрида
“Seoul International Tourism Industry Fair” (SITIF) 34-Халқаро
сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмада вилоятимиздан “Зухро травел” сайёҳлик ташкилоти иштирок этиб, бир қатор ҳалқаро шартномалар имзолашга эришди.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси таклифига асосан вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Т.Давлетов бошчилигидаги вилоят делегацияси жорий йилнинг 17-25 октябрь кунлари Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида расмий ташриф билан хизмат сафарида бўлишди.
Ташриф давомида вилоят делегацияси 2019 йил 18-20 октябр кунлари “IHGF Delhi Fair Autumn 2019” Ҳиндистон ҳунармандчилиги ва совғалар кўргазмасида иштирок этиб, кўргазмада Хоразм воҳасининг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, экспорт ва туризм салоҳияти имкониятлари, амалий санъати, заргарлик, мисгарлик ва наққошлик намуналари намойиш этилди.
Жумладан, кўргазмада Хоразм вилоятидан ҳунармандчилик соҳаси бўйича тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан, маданият соҳаси вакиллари Хоразм воҳасининг миллий ашула-рақслари ҳамда фольклор чиқишлари билан иштирок этишди.
Шунингдек, вилоят делегацияси 21-22 октябрь кунлари Хиндистоннинг Деҳли шаҳридаги “Luxury League” жамғармаси томонидан ўтказилган
“Luxury Symposium-2019” симпозиуми доирасида вилоятда ишлаб чиқарилаётган хунармандчилик, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва туризм салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида “Made in Khorezm” номли кўргазмаси билан иштирок этишди.
Хоразм вилояти делегациясининг 2019 йил 17-25 октябрь кунлари Ҳиндистон давлатига қилган расмий ташрифи давомида Ҳиндистон давлати билан инвестиция, савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан Ҳиндистоннинг туроператорлари билан олиб борилган музокаралар натижасида инфо-турлар ташкил қилиш ва Деҳли-Урганч-Деҳли йўналишида чартер рейслар йўлга қўйиш, ўз навбатида Ҳиндистондан Хоразм вилоятига ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини ошириш бўйича манфаатли келишувларга эришилди.
Натижада, 2020-2021 йилларда Ҳиндистондан вилоятимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 2019 йилган нисбатан 3 баробарга ошириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маълумот учун: вилоятимизга 01.12.2019 ҳолатига Ҳиндистон давлатидан 2992 нафар сайёҳлар ташриф буюрган.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling