Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 30 май куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Россия делегацияси “Ичан-қалъа”даги Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуалари, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Юқори мартабали меҳмонга ушбу обидалар тарихи, бу ерда сайёҳликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Жорий йилнинг 9-10 июнь кунлари Волгоград вилояти (РФ) делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Делегация аъзолари вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишдилар ва давлат қонунчилигида қайд этилган туризм соҳасидаги имтиёз ва имтиёзлар билан танишдилар. Расмий йиғилиш натижаларига кўра, Хоразм ва Волгоград вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бундан ташқари жорий йилнинг 24-24 июнь кунлари Туркияниннг Анталья вилояти делегацияси Хоразм вилоятида бўлди. Делегация аъзолари учун Хоразм вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш қилувчи тақдимот ўтказилди ва хорижий инвесторлар учун яратилган преференциялар тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Йиғилиш натижаларига кўра, Хоразм ва Анталья вилоятлари Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Жорий йилнинг 9 июль куни БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти вакиллари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.
Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Европа тикланиш тараққиёт банки ўртасидаги келишувга асосан Европа тикланиш тараққиёт банки Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Мажмуавий маданий мерос механизмини ишлаб чиқган.
Мазкур дастур доирасида бутун жаҳон тажрибасига асосланиб, Хоразм вилоятига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг қаноатланганлиги ва маҳаллий аҳолининг туризмга муносабатларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган. Ушбу ишларни амалга ошириш учун ЕТТБ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти экспертларини жалб қилиниб, ушбу мутахассислар туризм соҳаси вакилларига мазкур дастур тўғрисида семинар тренинглар ташкил қилиб тушунтиришлар олиб боришди.
Жорий йилнинг 19 июль куни Туркия Президентининг ўғли, Бутунжаҳон Камондан ўқ отиш федерацияси президенти Билол Эрдоган бошчилигидаги делегация Хоразмга келди. Туркия делегациясининг Хоразм воҳасига ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек Хива шаҳрида камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” халқаро турнирига тайёргарлик ва унга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |