Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот
Жорий йилнинг 1-2 сентябрь кунлари “China Global Television Network” (KHR)
Download 0.65 Mb.
|
Туризм 2019 ҳисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19-22 сентябрь
- 17-19 ноябрь кунлари
- 5. Вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар вақтини янада мазмунли ташкил этиш ва маҳаллий ёшларни туризм соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар.
- 8 та йирик
- 26-27-феврал
- 28 мартдан 2 апрелгача
- 4-6 апрель
- 11 май куни
Жорий йилнинг 1-2 сентябрь кунлари “China Global Television Network” (KHR) телеканалининг Ўзбекистон Республикасидаги “Crossover” таҳририяти ижодий гуруҳ аъзолари воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини намоён қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюриб, воҳа бўйлаб тасвирга олиш ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий таклифига асосан Малайзия давлатининг “ТV Alhijrah” телеканали вакиллари, Ҳиндистон давлатининг “DD News channel” телеканали вакиллари, Англиялик ва Италиялик журналистлар жамоаси, Россиянинг “Мир новостей” миллий агентлиги вакили, Қозоғистоннинг “Turk Way” телеканали ходими, Хитойнинг “Global Times” газетаси журналисти, Франциянинг Овернь вилояти пресс клуби ва журналистлар уюшмаси раҳбари (CAPresse иттифоқи журналисти) вилоятимизнинг туризм салоҳиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Жорий йилнинг 19-22 сентябрь кунлари Буюк Британиянинг “Islam channel” телеканали вакиллари, 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг ОАВ вакиллари, 29 сентябрь-1 октябрь кунлари “Бенилюкс” давлатлари ОАВ вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди. Франция давлатининг 31 октябр-2 ноябр “BO Travail” ижодий гуруҳ аъзолари воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини намоён қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюриб, воҳа бўйлаб тасвирга олиш ишларини олиб боришди. Жорий йилнинг 17-19 ноябрь кунлари Индонезиянинг “Metro TV” телеканали ижодий гуруҳи томонидан “Хива - Ўзбекистонга яширинган марварид” номли кўрсатув суръатга олиниб, Индонезиянинг телеканали орқали эфирга узатилди. 5. Вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар вақтини янада мазмунли ташкил этиш ва маҳаллий ёшларни туризм соҳасига бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар. Хоразм вилоятига ташриф буюраётган сайёҳлар вақтини янада мазмунли ташкил этиш ва уларнинг қолиш муддатларини узайтириш мақсадида 8 та йирик оммавий тадбирлар, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари намойиш қилинди. Маълумот учун: 2019 йилнинг 26-27-феврал кунлари Хоразм вилояти Ўзбекистондаги илк пресс-турга мезбонлик қилди, 2019 йилнинг 15-16 март кунлари Инфо-тур, 5-6 апрель кунлари “I Халқаро Инвестицион форум” бўйича, 7-9 июль“Халқаро баходирлар ўйини” мусобақаси, 11-13 август кунлари “Қовун сайли” фестивали, 14-16 сентябр кунлари “Рақс сеҳри” фестивали, 2-5 ноябрь кунлари “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари”, 19-22 ноябрь кунлари “Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти кунлари” Хусусан, жорий йилнинг 26-27-феврал кунлари Хоразм вилояти Ўзбекистондаги илк пресс-турга мезбонлик қилди. Пресс-тур Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинди. Бунда Республика миқиёсида фаолият олиб борувчи 20 нафарга яқин ОАВ вакиллари иштирок этишди. Бундан мақсад “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ва “Улли ҳовли” туристик мажмуасида жойлашган моддий маданий мерос объектларини оммага кенг тарғиб қилишдир. Пресс-тур қатнашчилари Ота Дарвоза, Калта Минор, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўхна Арк, Сайид Аловуддин мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош Ҳовли ва Хон харами каби тарихий ёдгорликларнинг ўтмиши билан танишиб, бугунги қиёфасига гувоҳ бўлишди. Пресс-турнинг иккинчи кунида “Нуруллабой” саройи ва “Улли Ҳовли” мажмуаси медиа ижодкорлар эътиборида бўлиб, суратга олиш ишларини олиб боришди. Жорий йилнинг 15-16 март кунлари Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги “Нуруллабой” мажмуалари ҳамда “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси, шунингдек бошқа янги туризм йўналишлари бўйлаб инфо-тур бўлиб ўтди. Ушбу инфо-турда вилоятнинг туристик салоҳияти, янги туризм йўналишлари ва маҳсулотлари ҳамда ҳудуддаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан республика туризм соҳаси субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг таништириш мақсадида Мазкур тадбирга республиканинг 20га яқин ОАВ вакиллари ва 40 яқин салоҳиятли туроператорлари жалб қилиниб, улар учун юқоридаги объектларда турли хил маданий-кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтди. Республика миқёсида фаолият олиб бораётган йирик туроператорлар билан вилоятдаги маҳаллий туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида тадбир давомида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилди. Жорий йилниг 28 мартдан 2 апрелгача ёшлар ўртасида спорт туризимини ривожлантириш мақсадида Урганч шаҳридаги “Бадминтон марказида” 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 130 нафарга яқин ёш бадминтон усталари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўз навбатида, ташкилотчилар томонидан иштирокчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Хусусан, мусобақа иштирокчилари ички туризмни ривожлантириш доирасида Хива шаҳрига саёҳат қилиб, қадимий шаҳарнинг тарихий обидалари билан яқиндан танишишади. Жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари Хоразм вилоятида биринчи халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида 20 дан ортиқ давлатдан 130 га яқин хорижий инвесторлар ташриф буюрди. Форумда иштирок этган давлатлар қаторида Хитой, Буюук Британия, Испания, Франция, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Беларус, Саудиа Арабистон, Италия, Малайзия, Туркия, Жанубий Кореа, Туркманистон, Сингапур, Озорбайжон, Покистон, Баҳрайн, Эрон ва шу каби бошқа давлатлардан бизнес доира вакиллари, бир қатор халқаро молиявий институтлар, салоҳиятли хорижий сармоядорлар, йирик сайёҳлик компаниялари, ишбилармонлик соҳасидаги етакчи экспертлар ташриф буюрдилар ҳамда улар билан кўплаб ҳамкорлик шартномалари тузишга эришилди. Жорий йилнинг 11 май куни Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасида “Қўғирчоқлар” фестивали бўлиб ўтди. Ушбу фестивал воҳада ягона ҳисобланадиган “Хива қўғирчоқ театри” томонидан 2016 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Бундан мақсад эса халқ оғзаки ижоди жанрлардан бири бўлган қўғирчоқ театр санъатини халқ орасида кенг тарғиб этиш ва Хивага ташриф буюраётган сайёҳларга қўғирчоқбозликдаги миллий томошаларимизни намойиш этишдир. Фестивал очиқ майдонда барча томошабинлар кўз ўнгида ўтказилди. Кўчма театр жамоаси эса “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси бўйлаб ўз томошаларини юрган ҳолатда намойиш этишди. Ушбу томошалар ҳар ой узлуксиз давом этиб келмоқда. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling