Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


 Вилоят туризм салоҳиятини намойиш қилувчи тарғибот материаллари ишлаб чиқилди


Download 0.65 Mb.
bet15/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

6. Вилоят туризм салоҳиятини намойиш қилувчи тарғибот материаллари ишлаб чиқилди:
- Хоразм вилоятининг санъати ва маданиятини ўзида акс эттирувчи “Арт туризм” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг маданий мерос объектлари ҳақида маълумот берувчи “Маданий мерос туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг экологик туризм салоҳиятини ҳақида маълумот берувчи “эко туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг таълим муассасалари ва таълим туризмига доир маълумот берувчи “Таълим туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг миллий урф одатлари, байрамлари ҳақида маълумот берувчи “Этно туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг туристик саноат объектларини ҳақида маълумот берувчи “Индустриал туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг ўзига хос таомлари ва пишириқлари ҳақида маълумот берувчи “Хоразм миллий таомлари” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг миллий хунармандчилик усуллари ҳақида маълумот берувчи “Хоразм миллий хунармандчилиги” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг зиёрат объектлари ҳақида маълумот берувчи
“Зиёрат туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятининг спорт соғломлаштириш объектлари ҳақида маълумот берувчи “Спорт туризми” буклети ишлаб чиқилди;
- Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар учун махсус маълумот берувчи (меҳмонхоналар, ресторонлар, туристик комплекслар, хариталар) Хоразм вилоятининг туристик паспорти ишлаб чиқилди;
- Хоразмга ташриф буюришнинг 10 сабаби номли журнал янги дизайн ва маълумотлар асосида янгидан тайёрланди.
7. Сайёҳларга янада қулайликлар яратиш мақсадида вилоятнинг туризм салоҳиятини комплекс ўзида акс эттирувчи www.travelkhorezm.cом номли махсус туристик веб портал яратилди ва ишга туширилди.
8. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада кенгроқ тарғиб қилиш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятнинг туриcтик салоҳияти ва инфратузилмасини ўзида акс эттирувчи “Хоразм вилоятининг туристик паспорти” яратилди. 40 варақдан иборат мазкур паспортда вилоят ҳақида умумий маълумотлар, унинг бой тарихи, маданияти, санъати, миллий таомлари, фестиваллари ва бошқалар тўғрисида маълумотлар берилган.
Бундан ташқари, ушбу туристик паспортда воҳадаги мавжуд маданий мерос объектлари, туризмнинг эко, этно, гастрономик, таълим, тиббиёт ва спорт каби йўналишлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтилган.
Шунингдек, вилоятга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик яратиш учун вилоятдаги меҳмонхоналар, умумий овқатланиш масканлари, туристик синфга мансуб транспорт воситалари, гид-таржимонлар ва экскурсоводлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ушбу туристик паспорт орқали вилоятнинг туризм салоҳиятини кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида паспортдаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёритилган.
Энг асосийси, туристик паспорт ичида Урганч ва Хива шаҳарларининг туристик хариталари ҳам жойлаштирилган. Бу эса ўз навбатида индивидуал сайёҳлар учун айни муддао ҳисобланади.
9. Вилоятда туристларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўламини янада ошириш мақсадида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ва мутасадди идора ташкилотлар билан ҳамкорликда “Урганч” халқаро аэропорти ҳамда “Урганч” ва “Хива” темир йўл вокзалларида янгидан ва “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудларида такомиллаштирилган ҳолда, Ўзбекистон ва Файз меҳмонхоналари ҳудудида янгидан “Туристик ахборот марказлари” ташкил этилди. Ушбу туристик ахборот марказларида хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларга тақдим қилиш учун вилоятимизнинг туризм салоҳиятини намоён этувчи материаллар, журналлар, буклетлар ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларининг туристик хариталари ва тарқатма материаллар жойлаштирилди. Шунингдек, сайёҳларга сим карталар сотиш, автотранспорт воситаларини ижарага бериш, такси хизмати, гид-таржимонлик хизмати, меҳмонхоналарга буюртма қилиш ва бошқа шу каби хизматлар ташкил этилди.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling