Жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ташкил этилган “Халқаро Баҳодирлар ўйинлари”да турли хил давлатлардан хорижий спортчилар иштирок этишди ва йирик спорт телеканаллари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этиб, Хоразмнинг туризм салоҳияти ҳамда мусобақа тўғрисида видеолавҳалар жаҳон телеканалларида намойиш қилинди.
Жорий йилинг 20 июнь куни Хива шаҳрида илк маротаба катта мусиқий лойиҳа “Open air sahro simfoniyasi” ўтказилди. Очиқ осмон остида ўтказилган концерт дастурини томоша қилиш учун 3000 дан ортиқ томошабинлар ташриф буюришди. Улар орасида маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар ҳам иштирок этишди.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Хива тумани “Хива Қора кўл” эко туристик мажмуасида гастрономик туризмни тарғиб қилиш мақсадида “Балиқ таомлари” фестивали бўлиб ўтди. Ушбу фестифалда ўн хилдан ортиқ балиқ таомлари тайёрланиб, чет эллик сайёҳларга тақди этилди.
Жорий йилнинг 9-10 июль кунлари Самарқандда биринчи МДҲ туристик ярмаркаси бўлиб ўтди.
Хоразм вилоятида фаолият олиб борувчи бир қанча сайёҳлик ташкилотлари ҳам ушбу ярмаркада ўз кўргазмалари билан фаол иштирок этишди ва ярмарка якунларига кўра "Бек тур" МЧЖ Белоруссия туризм ассосацияси билан, "Эксперт навигатор" МЧЖ Арманистон туризм ассосацияси билан келишув имзолади.
Жорий йилнинг 24 июл куни "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан - Хива шаҳар "Алпомиш" болалар оромгоҳида Худайберган Девонов таваллудининг 140 йиллигига бағишлаб кўчма кўргазма ташкил қилинди.
Ушбу кўргазмада маҳалий ва хорижий сайёҳлар ҳам иштирок этишиб, Худайберган Девонов ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлишди.
Жорий йилнинг 25 июл куни Хива шаҳрида “Ичан қальа” музей қўриқхонасида спортнинг TAEKWANDO WTF бўйича “ФЛЕШ МОБ” кўргазмали спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақа хорижлик сайёҳлар тамонидан қизиқиш билан кузатилди.
Жорий йилнинг 13-18 август кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтган
Do'stlaringiz bilan baham: |