Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


Download 0.65 Mb.
bet14/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

“Қовун сайли 2019” фестивали “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Ота дарвоза” олди майдонида бўлиб ўтди. Савдо кўргазмасида вилоятнинг барча шаҳарлар ва туманлар ўзлари учун ажратилган ҳудудда кўргазмалар билан иштирок этишди.
Жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Хива шаҳрида халқаро
“Рақс сеҳри” фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда республикамиздаги рақс гуруҳлари ва фольклор жамоалардан ташқари 20 тадан ортиқ хорижий давлатлардан 120 га яқин иштирокчилар ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. Фестивалда Азарбайджан, Грузия, Польша, Индонезия, Англия, Малайзия, Казахстон, Италия, Франция, Кувейт, Нидерландия, Канада, Туркманистон давлатларидан жамоалар иштирок этдилар.
Шунингдек, Фестивал доирасида фольклор–этнографик жамоаларнинг чиқишлари, вилоят қўғирчоқ театрининг “58-Хон” театрлаштирилган саҳна кўриниши ҳамда вилоят қўғирчоқ театрининг бошқа миллий саҳна намойиши ташкил қилинди. Тадбирлар давомида “Кўхна арк” мажмуаси олди майдони ва “Ота дарвоза” дарвозасининг кириш қисми, “Мухаммад Аминхон” мадрасаси олди қисмида рассомчилик кўргазмалари ва рассомлар томонидан маҳорат дарслари ташкил қилинди. “Кўхна Арк” мажмуа олдидаги майдонда Хоразм миллий нонларининг тайёрланиш жараёни бўйича кўргазмали маҳорат дарслари ташкил этилди. Тандирда ёпилган иссиқ нонлар меҳмонларга улашилди.
Фестивал доирасида миллий либослар кўргазмаси ва маҳаллий стилистлар томонидан “Full fashion look” шоу дастурлари ҳамда “Ўзбекистон миллий рақс санъати” фотокўргазмаси намойишлари ташкил этилди. “Ясовулбоши” мадрасаси олдидан “Дўст алам” мадрасасига бўлган ҳудудда миллий таомлар бўйича ошпазлар беллашуви ва махорат дарслари ташкил этилди. Беллашувда Хоразмнинг миллий таомлари тайёрланди ва меҳмонларга тақдим этилди. Айниқса, сузма палов, тухум барак, кўтир барак, шивит оши каби миллий таомлар ва ёш ошпазлар томонидан карвин санъати меҳмонларда қизиқиш уйғотди. Фестивал давомида “Ҳунармандлар ишлари ярмаркаси” ташкил этилди. Бундан ташқари, вилоятлардан ташриф буюрган маҳаллий рақс жамоалари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 2-5 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” бўлиб ўтди.
Урганч темир йўл вокзали ва Урганч халқаро аэропортида 2 ноябрь куни Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари иштирокчилари карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди.
Хива шаҳар “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасида миллий либослар кўргазмаси ҳамда ҳар икки халқнинг миллий таомлари пазандалар томонидан тайёрланди.
Шунингдек, Урганч Давлат университетининг “Маданият саройи”да “Ўзбекистон ва Озарбайжон маданий ҳамда адабий алоқалари: Ҳусайн Жовид ва Чўлпон асарлари – жаҳон драматургиясининг юксак намунаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Озарбайжонлик ва Ўзбекистонлик олимлар, шоир ва ёзувчилар, ўқитувчилар, ёшлар иштирок этди.
Халқаро конференцияда икки томонлама меморандум – шартнома имзоланди. Унга кўра, Урганч Давлат университети билан Боку давлат университети ўртасида қалин ҳамкорлик йўлга қўйилади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши давом этади.
Озарбайжон делегацияси вакиллари Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойлари, хусусан “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси бўйлаб сайёҳат қилишди ва юқори мартабали меҳмонлар бой тарихга эга қадимий Хива шаҳри тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Шунингдек, “Огахий” театрида “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари”га бағишланган тантанали концерт тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19-22 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида “Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти кунлари” бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Мангистау вилояти делегацияси ташриф буюришди ва меҳмонларни тантанали равишда кутиб олинди.
Делегация таркибида 1-2-сон БМСМда Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган ҳалқаро кўрик танлов ва фестиваллари лауреатлари Айгерим Кулжаросова (ашула) ва Хамит Байкулов (дўмбира, рубоб прима) маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарсида ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб, ҳамда ўзбек ҳалқ чолғулари бўйича ҳам мактаб ўқитувчилари ўзаро баҳс ва мунозарага бой тарзда учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, вилоят мусиқали драма театрида Қозоғистон Республикасининг Д.Нурпеисовой номидаги қозоқ ҳалқ чолғулари академияси оркестр жамоасининг концерти бўлиб ўтди.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling