10. Туризм соҳасига инновацион технологияларни кенг тадбиқ қилиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Хива шаҳри "Ичан-қалъа" давлат музей қўриқхонасида – “Музейларга кириш учун электрон билетлар сотиш ва ташриф буюрувчиларни ҳисобини юритишни автоматлаштирилган тизими (турникетлар)ни яратиш” лойиҳасининг 1-босқичи ишга туширилди.
“Ичан қалъа” ҳудудига кириш, музейларни ва айрим диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун чипталар ягона кассадан сотилиши ва барча музей ва диққатга сазовор жойларга кириш уларнинг кириш қисмларига ўрнатилган смарт-турникетлар орқали амалга оширилиши жорий қилинди.
11. Хоразм вилоятига ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш, чет эллик индивидуал сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳат таъсуротларини эслаб қолиш ва воҳанинг туристик манзилларига эътиборни ошириш мақсадида “Nazzar” инновацион дастури асосида “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига виртуал саёҳат қилиш имкони яратилди.
Смартфон камерасини “Nazzar” ikoniga олиб борилганида, смартфон экранида турли хил эффектлар билан тўлдириладиган ҳақиқий образ тасвири жонланади.
Хоразм вилоятига ташриф буюраётган сайёҳлар “Nazzar” дастури орқали “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги 12 та тарихий обидалар, туристик объектлар ва бир қанча музейлар ҳақида ўзбек, инглиз, рус, қозоқ, корейс ва француз тилларида маълумот олишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |