Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


Download 0.65 Mb.
bet10/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

“Моя Планета телеканали вакиллари ташриф буюришди. Ушбу ижодий гуруҳ гастрономик йўналишдаги “Магия вкуса” телекўрсатуви вакиллари Хоразм миллий таомларини бутун дунёга намойиш этиб, тарғибот қилиш мақсадида 2 кун давомида суратга олиш ишларини олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасининг расмий таклифига биноан АҚШнинг машҳур “Photography Life” ижодий гуруҳлари аъзолари жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини намоён қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюриб, воҳа бўйлаб тасвирга олиш ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон сайёҳлик брендининг Қозоғистондаги элчиси, жамоат фонди президенти бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Сафар давомида Хива шаҳрида жойлашган “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ва “Нуруллабой” саройи бўйлаб саёҳат қилди ва тасвирга олиш ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 13-16 апрель кунлари Россиянинг “Россия-Культура” телеканали вакиллари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ушбу ташрифдан асосий мақсад - Хива шаҳрида жойлашган “Нуруллабой саройи”, “Ичан қала” давлат музей қўриқхонаси обидалари, “Хива қоракўл” ва “Эшон равот” экотуристик объектлари, Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги “Улли ҳовли” туристик мажмуаси каби кўплаб воҳанинг бой тарихини кўрсатиб берувчи маданий мерос объектларини тасвирга олиш, моддий маданий санъат намуналари ҳақида бир нечта ҳужжатли филмлар ва видео лавҳалар тайёрлаш ҳамда эфирга узатилиб келмоқда.
Жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари Италиянинг “Lost Avocado” тасвирга олиш гуруҳи Хиванинг туристик салоҳиятини ёритиб бериш учун қисқа метражли видеороликлар яратиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига ташриф буюришди.
Уларнинг ташрифидан мақсад - Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кўрмаган Хоразмнинг ўзига хос, ғаройиб архитектура ёдгорликлари ва гастрономик миллий таомларини тасвирга олиш ва уни Италиялик муштарийлар эътиборига ҳавола қилишдир.
Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари Индонезиядаги “Trans7” телеканалида намойиш этиладиган “Hijab Traveling” телекўрсатувининг ижодий гуруҳи зиёрат туризмини тарғибот қилиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ижодкорлар 3 кунлик суратга олиш ишлари давомида тайёрланган дастури асосида Хива шаҳридаги “Нуруллабой саройи”, “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги тарихий обидалар ҳамда шу билан бирга Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” мажмуасига ҳам ташриф буюришиб, воҳадаги ҳунармандларнинг қўл меҳнати орқали яратилган ҳунармандчилик намуналарини тасвирга олиш ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 8-11 май кунлари АҚШнинг “Mystery Box” суратга олиш гуруҳи Хоразм вилояти бўйлаб ижодий сафарда бўлишди. Ташрифдан кўзланган мақсад - воҳанинг туристик инфратузилмаси ҳамда мавжуд маданий мерос объектлари ва обидаларини суратга олиб, бутун дунёга тарғиб қилиш, бу орқали сайёҳлар оқимини янада оширишга эришишдан иборат.
Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Япониянинг 4 кишидан иборат “Telecom Staff Inc.” продюсерлик компанияси вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад – “TV asahi” телеканалининг “Travelling the roads of the world” дастури доирасида вилоятнинг туризм салоҳияти, маданияти, урф-одатларини ёритиб бериш мақсадида тасвирга олиш ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 24 май куни Япониялик профессорлар Имамура ва Шибазакилар бошчилигида бир гуруҳ тадқиқочилар шаҳримизга ташриф буюришди. Япония Халқаро Тадқиқотлар университети профессорлари Хива шаҳри ёдгорликларини безатишда ишланган нақшинкор кошинлар, уларнинг тарихи ва кошинларнинг тайёрлаш жараёнларини ўрганиш мақсадида тадқиқот ишларини олиб боришди.
Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Сингапурнинг “Сингапур–Ўзбекистон” туристик маркази тасвирга олиш гуруҳи вакиллари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида жами 4 кишидан иборат делегация вакиллари вилоятнинг зиёрат туризми йўналишидаги имкониятларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ислом цивилизациясида Хоразмнинг тутган ўрни тўғрисида телекўрсатув тасвирга олишди.
Жорий йилнинг 29 май куни Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Хива шаҳрининг тарихий маркази – “Ичан-қалъа”га ташриф буюрди.
Қадимий мажмуа кўп асрлик тарихга эга. Бу ердаги дунё меъморлигининг ноёб анъаналарини ўзида акс эттирган кўплаб обидалар “Кўҳна арк”, “Паҳлавон Маҳмуд” мажмуалари, “Қози Калон” мадрасаси, “Калта минор” ёдгорлиги ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling