Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


 Хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакилларининг, шу жумладан оммавий ахборот воситаларининг вилоятимизга амалга оширган ташрифлари


Download 0.65 Mb.
bet9/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

4.2. Хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакилларининг, шу жумладан оммавий ахборот воситаларининг вилоятимизга амалга оширган ташрифлари.
Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари “Jones Lang LaSalle Incorported” ва “Ajlan &Bros Holding Group” компанияси вакиллари туризм ва инвестицион салоҳиятини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Ташриф давомида инвесторларга Хиванинг бир қанча маданий мерос объектлар ҳамда меҳмонхона қуришга мўлжалланган бўш ер майдонлари намойиш қилинди ва Хоразм вилояти ҳокими билан учрашув ташкиллаштирилиб, инвестиция олиб кириш тўғрисида келишувларга эришилди.
Жорий йилнинг 14-16 февраль кунлари вилоятнинг туризм салоҳиятини “Россия 1” телеканалида кенг ёритиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни риожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Россия Федерациясининг “Россия 1” телеканалидан 5 нафар ходимлари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Марк Богатырьёв телебошловчилик қиладиган “По секрету всему свету” телекўрсатувининг галдаги сонини суратга олиш ишларини мувафаққиятли амалга ошириш мақсадида ижодий жамоага вилоят Туризмни ривожлантириш департамени ходимлари ҳамроҳлик қилишди. Ижодкорлар икки кун давомида Хоразмнинг қадимий анъаналари ва тўй маросимларига гувоҳ бўлишиб, Хоразмча келин салом анъанаси, миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни, миллий ҳунармандчилик намуналари ҳисобланмиш мисгарлик ва наққошлик мактаблари фаолиятларини тасвирга олишди.
Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Хоразм вилоятига Венгрия Республикасидан бир гуруҳ мутахассис олимлар ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - 19-асрда яшаб ижод қилган Венгриялик тилшунос, географ ва сиёсатчи Арминиус Вамберийнинг музейини Хива шаҳрида ташкил қилиш ва бу орқали ўзбек-венгер дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда Европадан вилоятга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини оширишга эришилиши кўзда тутилмоқда.
Жорий йилнинг 27-28-февраль кунлари Қатар давлатининг “Al Jazeera” телеканали ижодкорлари Хоразм вилоятида ижодий сафарда бўлишди. Тасвирга олиш ишлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад - Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет мамлакатларда тарғиб қилиш ҳамда юртимизга ташриф буюраётган Араб мамлакатларидан сайёҳлар оқимини оширишдир. Тасвирга олиш ишларини Хива шаҳридаги "Нуруллабой" саройидан бошлашди. Сўнг “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонасида Хива шаҳрининг қадим тарихи билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Урганч туманида жойлашган “Улли Ҳовли” туристик мажмуасида ҳам тасвирга олиш жараёнлари олиб борилди.
2019 йилнинг 19-23 март кунлари Россия Федерациясининг “Первый” телеканалининг машҳур “Непутевые заметки” телекўрсатуви вакиллари Хоразм вилоятида ташриф буюришди. Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғибот қилиш мақсадида 5 кунлик тасвирга олиш ишлврини олиб боришди. Ижодий гуруҳ Хива шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойлар, хусусан “
Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси, “Нуруллабой” саройи, Хива туманидаги “Қора кўл” экотуризм объекти, Боғот туманидаги “Қалъажиқ” қалъаси ва Урганч туманидаги “Улли Ховли” туристик мажмуаси ҳамда янги ташкил этилган бошқа туристик объектларни тасвирга олишди. “Непутевые заметки” телекўрсатуви Россия Федерациясининг “Первый” телеканали орқали ҳар якшанба куни эрталабги дастурлар давомида эфирга узатилади.
Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Хоразм вилоятига машҳур

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling