1.5. Бугунги кунда Хоразм вилоятида моддий маданий мерос объектлари 259 тани ташкил қилиб, шундан 17 та архелогия объектлари, 154 та архитектура объектлари, 80 та монументал санъат ёдгорликлари, 2 та музейлар ҳамда 6 та диққатга сазовор жойларни ташқил қилади.
2018 йилда вилоятда 14 та моддий маданий мерос объектлари реконструкция қилинган бўлса, 2019 йил давомида 39 та моддий маданий мерос объектлари реконструкция қилиниши режалаштирилган.
1.6. Хоразм вилоятида 2017 йилда туристик ахборот марказлар сони
1 тани ташкил қилган бўлиб, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 4 тани ва бугунги кунда жами 12 тани ташкил қилиб, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Маълумот учун: Урганч шаҳрида 5 та (“Урганч” халқаро аэропорти,“Урганч” темир йўл вокзали, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси, “Файз” меҳмонхонаси ва “Art” галерия) ва Хива шаҳрида 7 та (“Хива” темир йўл вокзали, “Ичан калъа” давлат музей кўриқхонаси, “Erkin Palace” МЧЖ, “Khiva Silk Road” ХФ, “Khiva Yoqut” OK, “Khiva Ibroxim Hotel” OK, “Xiva Shahriston” OK).
2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 8 та туристик ахборот марказлар ташкил қилиниб, фаолияти йўлга қўйилди.
1.7. Хоразм вилоятида 2017 йилда туристик йўл кўрсаткич белгилар сони жами 10 тани ташкил қилган бўлиб, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 28 тани ва бугунги кунда вилоятда туристик йўл кўрсаткич белгилар сони жами 46 тани ташкил қилади.
Маълумот учун: Урганч шаҳрида 11 та, Хива шаҳрида 10 та, Боғот туманида 3 та, Урганч туманида 3 та, Шовот туманида 11 та, Хазорасп туманида 5 та, Гурлан туманида
3 та.
2019 йил январь-декабрь ойлари давомида вилоятда жами 8 та туристик йўл кўрсаткич белгилар сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилган.
1.8. Хоразм вилоятида 2017 йилда туристик хариталар мавжуд бўлмаган бўлиб, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 4 тани ва бугунги кунда вилоятда туристик хариталар сони жами 7 тани ташкил қилади.
Маълумот учун: Урганч шаҳрида 2 та (“Урганч” халқаро аэропорти ва “Урганч” темир йўл вокзали) ва Хива шаҳрида 5 та (“Хива” темир йўл вокзали ва “Ичан қалъа” давлат музей кўриқхонасида 4 та).
Do'stlaringiz bilan baham: |