Хоразм вилоятида туризм соҳасида жорий йилнинг 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида тахлилий маълумот


та жойлаштириш воситалари (жами 874 хона, 2034 ўринли), шундан; 28 та


Download 0.65 Mb.
bet2/16
Sana23.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1046742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Туризм 2019 ҳисобот

87 та жойлаштириш воситалари (жами 874 хона, 2034 ўринли), шундан;
28 та меҳмонхона (683 хона, 1496 ўринли), 59 та оилавий меҳмон уйлари
(191 хона, 538 ўринли);

  • 97 та туристик синфга мансуб транспорт воситалари (18 та автобус, 75 та микроавтобус ва 4 та электромобил) сотиб олиш;

  • 8 та саёҳлар учун миллий таомлар шахобчалари ташкил қилиш;

  • 4 та тиббиёт ва фитнес клуб соғломлаштириш марказини ташкил этиш;

  • 4 та экотуризм соҳасини ривожлантириш бўйича;

    - 13 та ҳунармандчилик маркази ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди;
    - 13 та таъмирланган ва қайта қурилган йўллар бўйича;
    - 26 та реконструкция қилинган моддий маданий мерос объектлари бўйича;
    - 115 та СГШларини ташкил этиш бўйича;
    - 25 та туроператорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича;
    - 4 та музейлар ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.
    Хоразм вилоятида 2017 йилда туристик ахборот марказлар сони 1 тани ташкил қилган бўлиб, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 4 тани ва бугунги кунда вилоятда 12 тани ташкил қилиб, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
    Хоразм вилоятининг туристик хариталари, буклет ва брошюралар ишлаб чиқилиб, ахборот марказлари орқали бепул тарқатилиши йўлга қўйилди. Ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг реклама қилиш мақсадида 100 та яқин хорижий оммавий ахборот воситалари жалб қилиниб, тарғибот ишлари олиб борилди.
    Маълумот учун: Россия Федерациясининг “Россия 1” телеканали, Қатар давлатининг “Al Jazeera” телеканали, АҚШнинг машҳур “Photography Life” ижодий гуруҳлари аъзолари, Россиянинг “Россия-Культура” телеканали, Италиянинг “Lost Avocado” тасвирга олиш гуруҳи, Ҳиндистон давлатининг “DD News channel” телеканали, Буюк Британиянинг “Islam channel” телеканали, Туркия Республикасининг “АТВ” телеканали ва “CCTV-7” канали, АҚШнинг “Studio Lambert” продюсерлик компаниялари ва бошқалар.
    Сайёҳлар ташрифини янада мазмунли ташкил этиш ва уларнинг ҳудудда кўпроқ қолишини таъминлаш мақсадида 8 та йирик оммавий тадбирлар, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари намойиш қилинди.
    Маълумот учун: 2019 йилнинг 26-27-феврал кунлари Хоразм вилояти Ўзбекистондаги илк пресс-турга мезбонлик қилди. Шунингдек, 2019 йилнинг 15-16 март кунлари Инфо-тур, 5-6 апрель кунлари “I Халқаро Инвестицион форум”, 7-9 июль “Strongmen” ҳалқаро мусобақаси,
    11-13 август кунлари “Қовун сайли” фестивали, 14-16 сентябр кунлари “Рақс сеҳри” фестивали, 2-5 ноябрь кунлари “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари”,
    19-22 ноябрь кунлари “Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти кунлари” бўлиб ўтди.

    Вилоятимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель кунидан бошлаб “Франкфурт-Урганч-Тошкент” ҳалқаро чартер қатнови ҳафтада бир маротаба йўлга қўйилди.
    Шунингдек, бугунги кунда “Урганч” халқаро аэропортига жами 6 та чартер қатновлар йўлга қўйилган, жумладан “Париж-Урганч-Тошкент”, “Милан-Урганч-Тошкент”, “Рим-Урганч-Тошкент” ва “Франкфурт-Урганч-Тошкент” ҳамда “Москва-Урганч-Москва” ва “Санкт-Петербург-Урганч-Санкт-Петербург” йўналишлари бўйича ҳалқаро чартер қатновлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда.


    Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling