651.
Мойли выключателларда, ўлчов трансформаторларида ва киришда (вводах) мой сатҳи
атроф-
муҳит ҳавосининг максимал ва минимал температураларида мой миқдорини кўрсаткич (маслоуказател)
шкаласи чегарасида бўлиши шарт.
Зичланмаган киришлардаги мой совишдан ва оксидланишдан ҳимояланиши шарт.
652.
ТҚ даги шиналарнинг контактли уланишлари температураси устидан тасдиқланган
жадвал
бўйича назорат олиб бориш ташкиллаштирилиши шарт.
653.
Кучланиши 3 кВ ва ундан юқори бўлган ТҚ
нинг разъединителлари, отделителлари, қисқа
туташтиргичлари, КТҚ аравачалари ва заминлаш пичоқлари
билан янгилиш операциялар
бажарилишининг олдини олувчи блокировкалар билан жиҳозланиши шарт. Пломбаланадиган ускунали
блокировкаларнинг қулфлари доимо пломбаланган бўлиши шарт.
Блокировкаларнинг электромагнитли ва механик калитлари навбатчи ходимда сақланиши шарт.
654.
Устунларда ўрнатилган трансформатор нимстанцияларидаги, қўшиб-ажратиш пунктларидаги ва
бошқа ускуналардаги тўсиқлари бўлмаган разъединителларнинг юритмаларининг (приводлари) ва
паст
кучланишли щитларининг шкафлари қулф билан ёпилиши шарт.
655.
Кучланиши 3 кВ ва ундан юқори бўлган ТҚ да заминлагичларни ўрнатиш учун, қоида бўйича,
муқим заминлаш пичоқлари қўлланилади. Жойлашиши ва конструкцияси шароитлари бўйича заминлаш
пичоқларини ўрнатиш мумкин бўлмаган ишлаётган электр ускуналарида заминлаш кўчма заминлагичлар
ёрдамида бажарилади.
Заминлаш пичоқлари юритмаларининг дастаклари қизил рангга, заминлаш пичоқлар эса, қоида бўйича –
қора рангга бўялиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: