I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
665. 
Коммутацион аппаратлар учун сиқилган ҳавони қуритиш термодинамик усулда олиб борилиши 
шарт. 
Сиқилган ҳавони қуритишнинг талаб этилган даражаси, компрессорнинг номинал босими ва 
коммутацион аппаратларнинг номинал ишчи босими ўртасидаги фарқи (перепад) катталигида, номинал 
ишчи босими 20 кгк/см
2
(2 МПа) бўлган аппаратлар учун иккитадан кам бўлмаганда ва номинал ишчи 
босими 26-40 кгк/см
2
(2,6-
4 МПа) бўлган аппаратлар учун эса тўрттадан кам бўлмаганда таъминланади. 
Таркибидаги намликни камайтириш мақсадида қўшимча равишда сиқилган ҳавони қуритишнинг 
адсорбцион усулини қўллаш тавсия этилади. 
 
666. 
Компрессор босими 40 - 45 кгк/см
2
(4 - 
4,5 МПа) бўлган барча ҳаво йиғгичлардан намлик 3 сут-
када 1 марта, доимий навбатчиликсиз объектларда эса – тасдиқланган жадвал бўйича чиқарилиши шарт. 
Ҳаво йиғгичларнинг таги ва чиқарувчи вентили иссиқлик изоляцияси билан ўралиши ҳамда ташқи 
ҳавонинг манфий температураларида музни эритиш учун кетадиган вақтга ишга тушадиган электр 
иситиш ускуналари билан жиҳозланиши шарт. 
Босими 230 кгк/см
2
(23 МПа) бўлган баллонлар гуруҳларининг конденсат йиғгичларидан 
(конденсатосборников) намликни чиқариш компрессорларнинг ҳар бир ишга қўшилишида автоматик 
равишда бажарилиши шарт. Баллонларнинг ва конденсат йиғгичларнинг пастки қисмида намликнинг 
музламаслиги учун иссиқлик изоляцияли камераларида электр иситкичлар ўрнатилиши шарт. (Сиқилган 
ҳавони тозалаш блокларидан кейин ўрнатилган баллонлардан ташқари). 
Сиқилган ҳавони тозалаш блогининг (БОВ) намлик ажраткичларини пуфлаш тозалаш (продувка) 1 
суткада 3 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. БОВ дан чиқишдаги ҳавонинг ўсиш 
нўқтасини қуритиш даражасини текшириш 1 суткада 3 марта бажарилиши шарт. Ўсиш нўқтаси атроф-
муҳит ҳавосининг мусбат температурасида минус 50
о
С дан юқори бўлмаслиги ва манфий температурада 
минус 40
о
С дан юқори бўлмаслиги шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling