I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
659. 
Ўчирилган ҳаво выключателларидан сиқилган ҳаво чиқиши аниқланганда, уларга сиқилган ҳаво 
узатишни тўхтатиш, фақат разъединителларнинг схемаларини ажратиш билан выключателдан кучланиш 
олингандан кейин бажарилиши шарт. 
 
660. 
Реле ҳимояси ва автоматикаси, алоқа ва телемеханика ускуналари аппаратлари ўрнатилган 
шкафлар, ҳаво выключателларининг бошқарув ва тақсимлаш шкафлари, ҳамда ТҚ да ўрнатилган мойли 
выключателлар, отделителлар, қисқа туташтиргичлар ва разъединителлар юритмаларининг двигателлари 
шкафларида атроф-муҳит ҳаво температураси рухсат этилган 
температурадан паст бўлганда электр 
қиздиргич ускуналари мавжуд бўлиши шарт. 
Мойли выключателлар бакларининг ва корпусларининг таглари, атроф-муҳит ҳавоси рухсат этилган 
температурадан паст бўлганда ишга тушадиган электр қиздиргич ускуналари билан жиҳозланиши шарт. 
Атроф-муҳитнинг қишки ҳаво температураси (минус 25
о
С дан паст) паст бўлган районларда ўрнатилган 
85 


мой бакли выключателларида арктика мойи қўлланилиши шарт ёки выключателлар атроф-муҳит 
температурасининг рухсат этилмаган пасайишида ишга тушадиган мойни электр қиздиргич ускунаси 
билан жиҳозланиши шарт. 
 
661. 
Выключателларнинг электромагнитли бошқарув юритмаларига манба бериш схема-ларидан 
токнинг узоқ ўтишидан ҳимоя қилиш кўзда тутилиши шарт. 
 
662. 6-
10 кВ ли КТҚ шкафлари ичидаги электр ёйли қисқа туташувларда тез ҳаракат қилувчи 
ҳимоялар бўлиши шарт. 
 
663. 
Ҳаво тайёрловчи ускуналарнинг ҳамда сақловчи клапанларнинг автоматик бошқарилиши, 
ҳимоялари ва сигнализациялари меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ мунтазам текширилиши ва 
ростланиши шарт. 
 
664. 
Ишчи компрессорларнинг тўхташи ва кейинги қўшилиши оралиғидаги вақт (ишсиз пауза) ишчи 
босими 40-45 кгк/см
2
(4,0-
4,5 МПа) бўлган компрессорлар учун 60 минутдан кам бўлмаслиги ва ишчи 
босими 230 кгк/см
2
(23 МПа) бўлган компрессорлар учун эса 90 минутдан кам бўлмаслиги шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling