I бўлим Томошабин бўлманг
Ассалому-алайкум ва рахматиллоху ва барокатух!
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
Ассалому-алайкум ва рахматиллоху ва барокатух!
Ҳурматли дўсту-ёронлар, қадрдон улфатлар. Сизларга Хусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи муҳсиний” асаридан ахлоқ ҳақидаги баъзи бир баёнларни етказишни ўз олдимга бир эзгу мақсад қилиб қўйдим. Хусайн Воиз Кошифий ўрта асрнинг машхур мутафаккир олимидир. Асл исми Камолиддин бўлиб, 1442/46-1505 йилларда Нишопур ва Машхадда, кейинчалик Ҳиротда яшаган. У илоҳиятчи олим, адиб, ўз даврида воизлик санъатининг йирик намоёндаси бўлган. “Кошифий” тахаллуси. Асар 1495 йили ёзилган бўлиб Султон Хусайн Мирзонинг ўғли, Темурий шаҳзода Абулмуҳсин Мирзога (1472-1507/08) бағишланган. Китобнинг асл мазмуни “Яхши хулқлар” бўлиб “Мухсинийнинг ахлоқи” маъносини ҳам англатади. Бу асар 40 бобдан иборат бўлиб унда ибодат, дуо, ихлос, шукр, сабр ва бошқа тушунчалар, атамалар баёни келтирилган. Шулардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтаман. Ибодат. Маъноси фарз ва вожибни вақтида адо қилиш, харом нарсалар ва ёмон ишлардан қочиш, амру нахий буйруғини ўзига лозим деб билиш, Мухаммад (с.а.в.) нинг тобелик йўлини қадам қўйиш, Ҳақга қуллиқ қилишдир. Ҳақ таъоло ибодати дунёда саломатлик воситаси, охиратда нажот топиш чорасидир. Демак ҳар бир мўмин ибодат билан гўзалланиши керак, шунда Худойи таъоло дунё ва охиратда барча лозим ва керак нарсаларга етказади. Ихлос. Маъноси яхши иш ва амални риё ва ғараздан асраш, одамлар ичида ўзини ёлғондан обид (художўй, тақводор) ва парсо ( ) қилиб кўрсатиш билан халққа мақбул бўлишдан узоқ бўлиш, ниятни Ҳақ таъолога рост ва холис қилишдан иборатдир. Демак, банданинг ҳар бир ишдаги нияти Ҳақ таъолонинг розилигини топишдан иборат бўлиши ва бу ишда ўз нафсининг ғаразини орага тиқмаслиги керакки, нафсоний ғараз ҳаққоний амални вайрон қилади. Шукр. Маъноси неъмат берувчининг берган неъматини яхшилик билан ёдга олиб, унга миннатдорчилик изҳор қилишдир. Шукрни кўнгил билан, тил билан ҳамда бошдан-оёқ барча аъзолар билан айтиш керак. Кўнгил шукри шундайки, Аллоҳни чин дилдан таниш, ўзига берилган ҳар бир неъматни ризқ берувчининг ғоятсиз файзи ва ниҳоятсиз лутфидан деб билишдир. Тил шукри Худойи таъолони доимо зикр этиш ва “Алҳамдулиллоҳ” калимасини кўп айтишдир. Бу калима шукр нишонасидир. Аъзолар шукри шуки, неъматлардан ҳосил бўлган кучу қувватни неъмат берувчининг ибодатига сарф этиш ва ҳар бир аъзони махсус бир тоатга жалб қилишдир. Масалан, кўз тоати одамларга ибрат кўзи билан қараш, ҳар бир яратилган нарсани кўрганда Аллоҳ ҳақида фикр қилиш, олим ва фозилларга ҳурмат билан қараш, заиф ва бечораларга шафқат билан боқишдир. Қулоқ тоати Аллоҳ таъолонинг каломи, пайғамбар ҳадиси, ўтган улуғларнинг ҳикоялари, воизларнинг ваъзи, авлиёлар насиҳатларини қунт билан тинглашдир. Қўл тоати фақир ва муҳтожларга саховат қилишдир. Ва оёк тоати масжид, хонақалар, илм масканлари сари қадам қўйиш, зиёрат қилишдир. Шукр Аллоҳ таъолонинг берган неъматларига тенг ва ато қилган нарсаларига баробар бўлиши керак. Яъни, масалан соғу саломатликнинг шукри бемор ва хасталарга меҳру-оқибат кўрсатиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишдир. Қудрат ва қувватнинг шукри ожиз ва заифларга жафо қилишдан қўлни тортишдир. Сабр. Сабрнинг маъноси Ҳақ таъолодан келган балоларга тоқат қилиш ва ўзини қўлга олишдир. Сабрнинг яхшилиги таърифида “Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (“Бақара” сураси, 153-оят) калимаси келган ва “Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур” (“Зумар” сураси 10-оят) калимаси билан сабр қилувчиларнинг мукофотлари беҳад ва беҳисоблиги аён этилади. Сабр шодлик калитидир ва роҳат адабининг эшиги бу калитсиз асло очилмас. Ҳикоя қилишларича, дейилади асарда, бир куни подшоҳ амирларидан бири билан ўтириб муҳим иш ҳақида кенгаш қилар эди. Тасодифан бир чаён келиб, амирнинг кўйлаги ичига кириб ўз нишини ура бошлади. У шунча кўп ниш урдики охири ниши ишдан чиқди. Амир шундай сабр қилдики, ҳатто афти ҳам ўзгармади. Кенгаш тугаб уйига келгач, чаённи ичидан чиқариб ташлади. Бу хабар подшоҳга етиб борди ва у бу ишга хайрон қолди. Бир куни амир подшоҳнинг хузурига келганда “Зарарни ўздан қувиш вожиб эди, сен нечун чаённи дарҳол олиб ташлаб, ўзингни озордан қутқармадинг” - деб сўради. Шунда амир подшоҳга “Мен сендек подшоҳнинг азиз хизматини чаённинг ниши сабабли бузадиган одамлардан эмасман. Агар бугун баъзи мажлисда чаён нишига тоқат қилолмасам, эртага жанг майдонида душманнинг заҳарли ўқига қандай сабр қиламан?” - деб жавоб берди. Амирнинг бу жавоби подшоҳга жуда ёқди ва унинг мартабасини кўнгли ҳохлагандек кўтарди. Ҳаё. Ҳаёнинг маъноси ёмон иш қилишдан уялишдир. Одамзодга ҳаё шариф ҳислат ва мақбул сийратдир. Расуллулох айтдиларки “-ҳаё иймон дарахтидаги битта шохдир ва оламнинг барқарор туришининг шартидир. Агар шарму-ҳаё орадан кўтарилса ва одам ҳеч кишидан уялмаса, одамнинг тартиби издан чиқади, одамлар орасида яхши расму одатлар битади, кишилар ҳаётига путур етади. Улар бир-бирлари учун диёнат сақламайдилар, оқибат кучлилар заифларни йўқ қилади”. Аммо ҳаё шундай кучли сифатки, у одамларнинг фақат ўзлари ҳоҳлаган ишларни қилишга йўл қўймайди. Ҳаёнинг бир неча тури мавжуд. Уларнинг бири ҳаёйи ато бўлиб, бунда фазилат соҳиби Ҳақ таъоло ато қилган нарсалардан баҳраманд бўла туриб, унинг даргоҳида исёнга йўл қўйишдан уялади. Чунончи, ҳазрати Одам (а.с.) жаннатдан буғдой еган эди, эгнидаги либослар тўзиб тўкилди. Одам ҳар томонга қочиб, ҳар бир дарахтнинг орқасига яшириндилар. Шунда хитоб келди: “Эй Одам мендан қочмоқчимисан?” Одам деди: “Илоҳим сендан қандайин қочайин ва қаёққа борайин? Сендан барча ато ва эҳсон менга етиб туриб, яна гуноҳ қилганимдан уялмоқдаман, агар гуноҳимни кечирсанг ҳам шармандалигим боқий туради”. Ҳаёнинг яна бир тури ҳаёйи карам, яъни сахий одам ўз даргоҳидан тиланчини қуруқ юборишдан уялиши керак. Ҳадисда айтилишича, Ҳақ (пок ва олий) ҳаё ва карам сифатига эгадир. Агар бандалардан бири Аллоҳнинг даргоҳидан ҳожат тилаб қўл кўтариб турса, унинг қўлини фазлу раҳмати билан тўлдирмай, қуруқ қайтаришдан шарм қилади, балки орзусининг кафтига мурод нақдини қўяди. Карамнинг зийнати шуки, унинг соҳиби сўровчини ўз олдидан уялтириб ва ҳижолат қилиб қайтармайди. Ривоят: Бағдод подшоҳи Халифа Маъмун замонида бир саҳройи араб бўлган экан. У саҳрода ўсиб, шу ерда умри ўтган экан. Истеъмол қиладиган суви аччиқ ва шўр бўлиб умрида чучук сув ичмаган экан. Араб яшаётган қабилада очарчилик юз бериб у ўз масканидан четга чиқиб кетибди. Юра-юра бир ерга етиб келибди ва чуқурда тўдаланиб қолган ёмғир сувини кўриб, ундан ичибди. Бу сув унга ниҳоятда чучук ва ширин туюлибди. Ўйлабдики “Аллоҳ менинг фақир ва муҳтожлигимга раҳми келиб, бу ширин сувни жаннатдан юборди” ва шу сувдан бироз олиб Бағдод подшоҳига олиб борибди. Мақсади подшохдан эхсон олиш ва ўзини ҳамда оиласини очликдан қутқариш бўлган. Хуллас сув подшоҳга у овга чиққан вақтида етказилади ва подшоҳ мешга солинган сувдан ичиб кўради. Сувнинг ранги бузилган, мешкобнинг таъсиридан бадбўй ва бемаза бўлиб кетган эди. Халифа арабни дашном қилмади, жазоламади ҳам. Фаросат билан англадики арабнинг аҳволи танг. Шунда арабдан сўради: “Эй араб рост айтасан бу сув ажойиб латофатли ва ғаройиб ширин экан, бу сувни менга олиб келишингдан мақсадинг нима? Қандай хожатинг бор?”. Шунда араб бор аҳволни тушунтирибди, подшоҳ унга 1000 динор олтин бериб уйига жўнатиб юборибди. Шу ерда аҳамият бериладиган ва ҳаё пардасини олиб ташламаганлигини кўрсатадиган ҳолатлар мавжуд. Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling