I бўлим Томошабин бўлманг
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ал-Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандий. “Танбеҳул ғофилийиндан” (Ғафлатдан уйғотиш) Ароқ ичишдан қайтариш.
Яна хикоя:
Бир қария қўлида кўчат кўтариб боғига экмоқчи бўлиб турганда, эшикдан Амирзода ўтиб қолади. Чолни кўриб, мақсадини англагач қасам ичиб айтадики, “Эй чол бир оёғинг гўрга яқинлаб қолибсанку буни экиб барибир мевасидан ейиш сенга насиб этмайди. Насиб этса хотиним талоқ бўлсин”. Шунда қария жавоб қилиб, “Биздан олдингилар эккан дарахтлар мевасидан биз бахраманд бўлдик энди биз экканлар мевасидан биздан кейингилар баҳраманд бўлурлар” дебди. Орадан йиллар ўтиб амирзода сайр қилиб юриб худди шу боғ олдида тўхтабди. Бу боғ унга жуда хуш ёқибди ва боғ ичига борибди. Боғда чолга кўзи тушибди ва лекин уни танимабди, чол ҳам амирзодани танимабди. Чол мевалардан Амирзодани меҳмон қилибди, Амирзода мевалардан бирини чолнинг қўлига берибди. Чол мевани Амирзоданинг мулозимларидан бирига берибди ва дебдики “Мен бу боғ мевасини емасман” Шунда Амирзода “Нима учун” деб сўради. Чол дедики бир замон мен боғни экиб юрганимда ҳокимимизнинг ўғли келиб бу боғ мевасини еёлмайсан деб талоқдан қасам ичди, Мен ўзимча умрим охир бўлгунча бу боғ мевасини емайман деб эхтиёт учун ахд қилдим. Акс холда Амирзоданинг хотини талоқ бўлиб қолади”. Шунда Амирзода ўша одам менман, рахмат сенга диёнат сақлабсан, шунинг учун эвазига сенга подшоҳликни бердим дебди. Чол таклифни қабул қилиб, ғайридин бўлганлиги сабабли “Мусулмон подшохга ғайридин вазир раво эмас” деб “Калимаи шаҳодат” келтирди. Қарангки диёнатнинг барокати туфайли ислом динига мушарраф бўлди ва вазирлик мавқеига эришди. Ал-Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандий. “Танбеҳул ғофилийиндан” (Ғафлатдан уйғотиш) Ароқ ичишдан қайтариш. Абдуллоҳ ибн Умар айтади “Ароқ ичувчи кишини қиёмат кунида бетлари қора ҳолатда келтирилади. Кўзлари кўкарган, тупуклари оққан, тили кўкрагига тушган ҳолда туради. Ундаги ҳиднинг сассиқлигидан, ким олдидан ўтса жирканади. Ароқ ичганга салом берманглар, касал бўлса, бориб кўрманглар, ўлиб қолса, жаноза ўқиманглар”. Каъб-ул Аҳбор айтади: “Бир қадаҳ оловни ичмоқлигим, бир қадаҳ ароқни ичмоқлигимдан яхшироқдир”. Пайғамбардан (с.а.в.) айтдилар: “Маст қилувчи ҳамма нарса ҳаромдир. Ким дунёда ароқ ичиб, тавба қилмасдан, ароқни ичишдан доимийлик билан ўлса, охиратда у (шароб) ичмайди. Усмон ибн Аффон ҳутба қилиб айтди: “Эй одамлар, ароқдан сақланинглар, чунки у ёмонликнинг отасидир. Сизлардан олдин бир зоҳид киши бор эди. Тўхтовсиз масжидга қатнарди. Унга ёмон бир хотин учради. Бу хотин чўрисига уни уйига киргазишини буюрди, уни уйга киргазиб, эшикни маҳкамлади. Хотиннинг олдида бир кўза ароқ, бир бола бор эди. Хотин унга: “мендан қутила олмайсан, бу ароқни ичмасанг ёки менга яқинлик қилмасанг, ёки бу болани ўлдирмасанг менинг уйимга кириб олди деб бақираман. Сенга у пайтда ким ишонади?” деди. Бу пайт оғир ҳолатда қолди ва ўзига айтдики, фахш ишга ҳеч ҳам бормайман. Бу болани ўлдирмайман! Кел, ароқни ичганим яхшироқдир, деб ароқ ичибди. Бир пиёласидан сўнг, яна қуйишни сўради. Аллоҳга қасамки, кўп ўтмай, хотин билан ҳам яқинлик қилди, болани ҳам ўлдирди”. Усмон айтдилар: “Ундан қочинглар, чунки у ифлосликнинг онасидир. Аллоҳга қасамки, имон ва ароқ кишининг қалбида жам бўлмайди. Гар жам бўлса ҳам, бири икинчисини кетказади”. Яъни ароқ ичувчи ароқ ичса, маст бўлиб, унинг тилига куфр калимаси келади ва унинг тили бу нарсага ўрганиб қолади, ўлаётган вақтида тилига куфр калимаси келиб қолишидан қўрқилади. Сўнгра бу дунёдан куфр ҳолатда кетади ва абадий дўзах азобида қолади. Чунки бандадан имоннинг узилиши ўлим пайтида – жон кетиш вақтида бўлади. Бунинг сабаби ҳаётлик вақтида гуноҳлар қилинганлигидир. Сўнгра эса пушаймон ва ҳасратда қолади. Саид Катодадан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) бизларга айтдилар “Тўрт нафар киши жаннат ҳидини топмайди. Унинг ҳиди беш юз йиллик йўлдан ҳам келиб туради, булар бахил, миннат қилувчи, ароқ ичувчи, ота-онага оқ бўлган кишилардир”. Ибн Маъсуд айтди: “Ароқда ўн киши лаънатланади: уни сиқиб олувчи ва сиқдирувчи, уни ичувчи ва қуювчи, унинг учун кўтарилувчи, савдогар, савдолашган, уни сотувчи, олувчи ва эккан киши”. Ойиша онамиз ривоят қилди: Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: “Ким ароқ ичувчини бир луқма билан таомлантирган бўлса, Аллоҳ унинг жасадига чаён ва илонни эга қилиб қўяди. Ким унинг ҳожатини чиқарган бўлса, исломни бузишга ёрдам берган бўлади” ким унга қарз берса, мўминни ўлдиришга ёрдам берган бўлади, ким у билан ўтирган бўлса, Аллоҳ таъоло қиёмат куни уни кўр қилиб, ҳуши йўқ ҳолатда тирилтиради. Кимки ароқ ичса уни уйлантирманглар. Агар касал бўлса бориб кўрманглар, шоҳидлигини қабул қилманглар. Мени ҳақ Пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, ароқ ичган киши Тавротда, Инжилда, Забурда, Қуръонда ланъатлангандир. Ким ароқ ичса Аллоҳдан Пайғамбарларига туширилган китобни инкор қилибди. Ким ҳалол санаса кофир бўлибди, ким ҳаромни ҳалол санаса дунё ва охиратда мен ундан безорман” Ато ибн Ёсир айтади: “Бир киши Каъб-ула Ахбордан сўради “Ароқ Тавротда ҳаром қилинганми? “Ҳа” деди. Кейин бу оятни ўқиди: “Эй мўминлар, ароқ, қимор, бутлер ва лўлилар (яъни лўлилар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ишдир” (Моира сураси, 90-оят). Тавротда ёзилган: Биз ботилни йўқ қилиш учун ҳақни нозил қилдик ва у билан бекорчи ўйинни, ноғорани, сурнайни ботил қилдик ва ароқни ҳам. Ароқ ичувчига вайл азоби бўлсин. Аллоҳ буюклигига ва иззатига қасам ичдики, бу дунёда ундан тўхтамаса, у қиёмат кунида чанқоқ бўлади. Мен уни ҳаром қилганимдан кейин тарк қилса, Мен уни Ҳазират ул-Қудусда суғораман. Сўралди: “Ҳазират ул-Қудус нима?” Айтди: “Қудус-Аллоҳ, Ҳазира эса-Жаннатдир”. Фақиҳ айтди: Ароқ ичишдан сақлангин. Чунки унда ўнта ёмонланган ҳислат бор: 1. Агар уни ичса мажнунга айланади. Болаларга кулги, ақллилар олдида ёмон отлиқдир. 2. У молни йўқ қилувчи, ақлни кетказувчи. 3. Уни ичишлик одамлар, дўстлар, оғайнилар орасида адоватга сабаб бўлади. “Ичкилик қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни хохлайди. (Моида сураси 91-оят). 4. Албатта уни ичишлик Аллоҳнинг зикридан ва намоздан маън қилади. Шайтон сизларни Аллоҳ зикридан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос. Энди тўхтарсизлар (Моида сураси 91-оят). 5. Уни ичмоқлик зинога олиб боради. Чунки ичган вақтида хотинини талоқ қилади, ўзи сезмай қолади. 6. Ароқ ҳамма ёмонликнинг калитидир. Агар уни ичса унга ҳамма гуноҳлар енгил бўлиб қолади. 7. У фосиқлик мажлисига кириш билан бирга ўзида сассиқ ҳид борлиги учун малоикаларга азият бериб қўяди, озор бермаганга озор беришлик жоиз эмас. 8. Уни ичган кишини саксон дарра уришлик вожиб бўлади. Агар дунёда урилмаса, қиёмат кунида ўтдан бўлган қамчи билан бошига урилади. Ураётган пайтда отаси ва дўстлари қараб туради. 9. Ароқ ичишлик билан ўзи учун осмон эшигини ёпиб қўяди, чунки қирқ кунгача яхши амаллари ва қилган дуолари қабул бўлмайди. 10. Ароқ ичувчи ҳавотирга тушувчидир, чунки у ўлаётганда имонсиз бўлиб қолишидан қўрқади. Бу азоблар бу дунёдадир, охират азобларига етмасдан олдиндир. Аммо охират азобларини санаб бўлмайди (яъни санаб саноғига). Оқил кишига озгина лаззатни тарк этиб, катта лаззатни ихтиёр этиш лозим бўлади. Вақтики мусулмон ароқ ичса, куфр сўз тилга келади. Қўрқиладики, ўлаётган вақтда имон ундан кетиб қолади, деб. Мусулмон кишига ароқ ичишдан қайтмоғи ва ароқ ичувчилардан узилмоғи лозим бўлади. Агар ароқ ичувчи билан қўшилиб юрса, қўрқиладики, унга ҳам бу ароқ ичишлик ўтиб қоладими деб ва қиёмат кун қўрқинчидан фикр қилмоғи керак бўлади. Чунки ким қиёмат куни қўрқувини фикр қилса, унинг қалби ароқ ичишликка ҳеч ҳам мойил бўлмайди. Ароқ ичувчи билан суҳбатда бўлиш ҳам мумкин бўлмайди. Асмо Ясид қизи айтади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу сўзларни айтганларини эшитдим: “Ким ароқ ичса, қорнига жойласа (яъни маст қилмаса ҳам) етти намози қабул бўлмайди. Бас агар ақлини кетказган бўлса, қирқ кунлик намози қабул қилинмайди ва ўлса кофир бўлиб ўлади. Агар тавба қилса Аллоҳ тавбасини қабул қилади. Агар яна ичишга қайтса Аллоҳ уни дўзах аҳлининг йиринглари билан суғоришликка ҳақлидир”. Бошқа ҳабарда айтилишича: “Вақтики бир марта ароқ ичса, унинг намози қабул бўлмайди, рўзаси ҳам бошқа амаллари ҳам қирқ кунгача қабул бўлмайди. Агар иккинчисини ичса, унинг намози ва рўзаси ҳамда бошқа амаллари саксон кунгача қабул қилинмайди. Учинчисини ичса, бир юз йигирма кунгача қабул қилинмайди. Агар тўртинчисини ичса ўлдиринглар у кофирдир”. Абс ибн Самъон айтди: “Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, мен ароқнинг Тавротда йигирма беш марта харом қилинганини топдим. Ароқ ичувчига вайл-азоб бўлсин, Аллоҳ таъоло бу фосиқ, фужур бандани қиёмат кунида дўзах аҳлининг йиринги билан суғоради.” Икрима ибн Аббосдан ривоят қилди: “Ароқнинг ҳаром қилинганлиги тўғрисида Оят тушгандан кейин, “Олдин ароқ ичиб ўтган биродарларимизга нима бўлади?” деб сўрадилар. Кейин оят тушди: “Имон келтирсалар, сўнгра Аллоҳдан қўрқиб, чиройли амаллар қилсалар, (илгари) еб-ичган нарсаларида гуноҳ йўқдир (Моида сураси, 93-оят). Сухбатимизга шу ерда якун ясаб, қуйидаги хулосани сиз азизларим ҳукмига ҳавола қиламан: 1. Бир неча йиллардан бери улфатлашиб, дўстлашиб юрдик. Ёшларимиз улғайди, қарилик-кексалик остонасида турибмиз. Ҳаммаларимиз оила бошлиғимиз, ўтиб кетган ота-оналаримиз, ҳам ахробаларимиз биздан дуо талаблар. Оилаларимизда ҳам ота дуоси бизлардан кутилади яъни сиз билан биз дуо қиламиз. Маълумки ота-она дуоси фарзандларига келиши мумкин бўлган минг балони қайтаради ва бошқалар. Имонли, эътиқодли фарзанд ва набираларни табиялаш ва охир оқибатда ўлганимиздан кейин дуо савобларини етказиб тургувчилар қилишга сиз билан биз маъсулмиз. Ароқ ичишда давом этадиган бўлсак дуолари ижобат бўлмайдиган ота ва фарзандларга айланиб қолар эканмиз. Нахотки била туриб ўзимизни жаҳолат ботқоғидан чиқишимизга ҳаракат қилмасак. 2. Дўстларимиз. Дўстлашган ёки бир-бирларимиз билан улфатлашишни бошлаганимизда ёш-ёш ўспирин йигитлар эдик ва ўша пайтдаги улфатчилигимиз бир неча ўн йиллардан кейин шундай юқори поғонлаларга биродарлик даражасигача ривож топиб кетади деб тасаввур ҳам қилолмасдик. Улфатчиликда ким кўп ароқ ичса шу қаҳрамондай туюлар эди. Бир қарашда улфатчиликда ейиш-ичиш мақсад даражасигача чиқиб қолган эди. Шукурлар бўлсинки ўтган давр қийинчликларимизни Ҳақ йўлига ўтишимизни кўнглимизга солди. Шу кунларга келиб, улфатимизда ичмовчилар, иккиланувчилар яъни у томонга ҳам, бу томонга ҳам ўтиб кетувчи имони сустлар ва ичувчилар мавжуд. Қуръон таълимоти ва Пайғамбаримиз суннатларида келтирилишича ароқ ичувчилар билан суҳбатда бўлишлик мумкин эмас. Ҳар биримиз охиратимизни ўйлашимиз ва савоб амалларни кўплаб қилишимиз лозим, Қуръон қайтарган йўлдан қайтишимиз, Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларига амал қилишимиз шарт, акса имонсиз бўлиб қоламиз. Ароқ ичувчилар билан бўлишлик мумкин эмас деган суннатни бажаришини давранинг йўқ бўлиб кетишига ёки бўлинишига олиб келади. Кимки шу ширин, ҳамммиз учун қадрли бўлган улфатчилигимизни ҳурмат қилса, сақлаб қолиш тарафдори бўлса, ароқни ташласин. Бундан ортиқ ва қаттиқ гап йўқдир. Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling