I бўлим Томошабин бўлманг
II БЎЛИМ Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиш ҳикмати
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
II БЎЛИМ
Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиш ҳикмати. Бисмиллохир Раҳмонир рахийм. Одамларни тарбия қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Саллоллоҳи Алайҳи Вассалламга, ул зотнинг оилаларига барча саҳобаларга, ҳамда қиёматгача уларга ҳусни одоб ила эргашган кишиларга саловату саломлар бўлсин! Ўзини танитишга ирода қилган Аллоҳ, одамни жума куни охирида аср билан шом орасида яратди. Одамни яратиш мақсадида ердан тупроқ келтиришга Жаброил исмли фариштани юборди. Жаброил алайҳиссалом ердан тупроқ олмоқчи бўлганларида, ер “Аъузу биллаҳи минаш” яъни “Сенинг дастингдан Аллоҳдан паноҳ тилайман” деди. Бу сўзни эшитган Жаброил алайҳиссалом ердан тупроқ олмай кетдилар. Сўнг Аллоҳ Таъоло Микоил алайҳиссаломни-фариштасини юборди. У ҳам ҳудди Жаброил алайҳиссалом каби тупроқ ололмадилар. Аллоҳ Таъоло учинчи марта Азроил алайҳиссаломни юборди. У фаришта ҳам тупроқ оламан деганда ер яна аввалгидек “Аъузу биллаҳи минаш” деди. Азроил бунга парво қилмади ва Аллоҳнинг ҳукмини бажармасдан қолишдан қўрқаман деб, ернинг ҳар жой, ҳар жойидан тупроқ олдилар. Одам тупроғини Азроил алайҳиссалом келтирганлиги туфайли инсоннинг жонини олишни ҳам Аллоҳ Таъоло Азроилга топширди. Одам жасади яратилиб Тоиф билан Макка орасида қирқ кун шундайлигича қолдирилди. Аллоҳ Таъоло одамга жон ато этиш учун унинг бош тарафидан ўз руҳидан солди. Руҳ етиб борган жой гўшт билан қонга айланган эди. Жон киндикка етганда, одам ўз жасадини кўриб ажабланди ва ўрнидан туришга интилди. Шу сабаб ҳам Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримнинг Анбиё сураси 37-оятида уни: “Ҳақиқатдан инсон шошқалоқ қилиб яратилгандир” – деб сифатлаган. Дам урилган руҳ одамнинг танасини барча томонига етиб бориб, ҳилқат мукаммал бўлганидан сўнг Одам алайҳиссалом аксирди ва “Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламийн” деди. Аллоҳ унга жавобан “Ярҳамукаллоҳ ё одам (Аллоҳ сенга раҳм айласин)” деди, шундан буён аксирган кишининг “Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламийн” дейиши суннат, уни эшитган кишининг эса “Ярҳамукаллоҳ” дейиши вожиб бўлиб қолган. Жон ато қилинган одамга сажда қилишни Аллоҳ Таъоло барча фаришталарига буюрди ва Азозилдан ташқари барча фаришталар сажда қилдилар, фақат Азозил-илм эгаси такаббурлик қилди ва кофир бўлиб шайтони лаъйинга айланди. Аллоҳ Таъоло жума куни Одам алайҳиссаломни жаннатга киргизди. Одам алайҳиссалом ўнг тарафга қараб уч гўзал нарсани кўрди ва сўради: Исмларингиз нима ва маконингиз қаерда? Шунда улардан биринчиси “Исмим-Ақл, маконим-Бошдир” –деди. Иккинчиси “Исмим-Ҳаё, маконим-Юздир”, учинчиси “Исмим-Илм, маконим-Кўнгилдир” – деди. Одам алайҳиссалом “Келинглар жой-жойларингизни эгалланглар” – деди. Одам алайҳиссалом чап томонда яна уч нарсани кўрдилар ва сўрадилар: Отингиз нима ва жойингиз қаерда? Биринчиси “Отим-Ғазаб, жойим-Бошда” – деди. Иккинчиси “Отим-Таъна, манзилим-Юз” – деди, учинчиси “исмим-Жасад, жойим-Юз” дедилар. Шунда Одам алайҳиссалом эътироз билдирдилар. Мен келсам ақл кетади, Таъна эса мен келсам Ҳаё ғойиб бўлади, Ҳасад эса мен келсам илм албатта жойини бўшатади дедилар. Аллоҳ Таъоло Одамни барча мавжудотлардан улуғ қилиб, уни Ақл, Ҳаё ва илм билан зийнатлантиргандан кейин, ғазаб, таъна ва ҳасад каби разил сифатларни ҳам берди. Бунинг ҳикмати шу эдики, Одам алайҳиссалом имтиҳон майдони бўлган ер юзига сургун қилиниши ва бу ерда бироз муддат яшаб, ўзидаги ғазаб, таъна ва ҳасад каби разилликлар билан курашиб, нафсониятидан ғолиб келиб покланиши ва жаннатга қайтиши мўлжалланган эди. Ғазаб, таъна ва ҳасад енга олмасдан нафсониятига қул бўлганлар эса, Аллоҳнинг ғазабига учраб дўзоҳга тушишлари керак эди. Аллоҳ Таъоло Одам алайҳиссалом етти аъзо: юз, икки қўл, икки тизза ва икки оёқдан иборат қилиб, булардан энг улуғи бўлган юзнинг ўзига ҳам етти тешикни жойлаштирди: икки кўз, икки қулоқ, бурун икки тешиги ва оғиз. Яна бошқа етти аъзо: мия, томирлар, пайлар, суяклар, эт, қон ва теридан иборат қилиб яратди. Ҳадиси шарифда айтилишича, Аллоҳ Таъоло ҳуснни ҳам етти қисм қилиб яратган. Улар: латофат, малохат, зиё, нур, зулмат, риққат (шаффофлик) ва диққат (нафислик, нозиклик) лардир. Аллоҳ Таъоло латофатни жаннатга, малохатни ҳурларга, зиёни қуёшга, нурни ойга, зулматни кечага, шаффофликни эса сувга, нафисликни ҳавога берган. Одам Ато билан Момо Ҳаввони яратганда эса, уларни шу етти ҳусннинг ҳаммаси билан безади. Яъни, Латофатни одамнинг руҳига, малохатни рухсорига, зиёни юзига, нурни кўзига, зулматни сочига, шаффофликни сирига жойлаштирди. Етти ҳусннинг ҳаммаси инсонга берилгани учун у барча нарсалардан гўзалроқ қилиб яратилган, шунинг учун Аллоҳ Таъоло Тин сурасининг 4-оятида “Ҳақиқатдан, биз инсонни ҳушбичим ва ҳушсуръат (шаклда) яратдик” – деб марҳамат қилган. Одам Аллоҳ Таъоло яратган энг улкан илоҳий мўъжизадир. Одамнинг аъзолари мўъжизотлар Аллоҳ нусха қилиб олган Аллоҳнинг мўъжизаларидан кўпроқдир. Шунинг учун ҳам Одамга “Олам ул-Акбар” дейилган. Аллоҳ Таъоло ўзининг чексиз қудратига ишора этиб, Зориёт сурасининг 21-оятида “Ўзларингизда яъни вужудларингиздаги ҳар бир аъзоларингизда Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган аломатлар борлигини кўрмаяпсизларми” – деб марҳамат қилган. Инсоннинг ҳар бир аъзоси, бу аъзоларнинг вазифалари ва фаолиятини ўйлаб кўрган киши ҳайратга тушади. Лекин, инсон ўзининг сирлари ва қадрини ўзи билмайди. Унинг жисми руҳий ҳолати битмас-туганмас мўъжиза, ички ва ташқи ҳам беҳисоб мўъжизалардан иборат. Аллоҳ Таъоло, Одамга фаришталарга берилган нарсаларни яъни ейиш, ичиш, уйланиш, улов миниш, кийим кийиш, ухлаш, овқатланиш кабиларни насиб этган. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. айтадиларки “Мўмин киши Аллоҳнинг наздида фаришталардан улуғроқдир”. Фаришталарга табиатан тоату ибодат қилиш учун ақл берилган бўлса, ҳавои нафсдан ҳеч нарса берилмаган. Ҳайвонларга эса фақат вахшийлик берилиб, ақл берилмаган, одамга ақл ҳам вахшийлик ҳам берилган. Кимнинг ақли шахватидан ғолиб бўлса, у фаришталардан улуғдир. Аллоҳ Таъоло одамни ўзи учун ва ўзининг чексиз қудратли Зот, Холиқул мавжудот эканлигини танитиб қўймоқ учун яратди. Азиз қадрдон улфатларимиз, жўралар! Аллоҳ Таъоло Одам алайҳиссаломнинг барча аъзоларини мукаммал, зиёдасиз, нуқсонсиз, бир-бирига мос қилиб яратган. Бу бугунги кунда сиз ва биз Аллоҳ бизни барча нарсадан мукаррам қилган экан. Шу мукаррамликда, улуғликда мустаҳкам туриб Аллоҳ “Қил” деган топшириқларни бажариб, “Қилма” деганларидан четланиб, унга Ҳамду-сано айтиб, шукур қилаверайлик. Акс ҳолда Қуръони каримда ҳабар берилганидек (Ашор сураси) ўзини унутганларга кириб қолиб маймундан фарқимиз қолмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳадисларда “Кимки ўзини таниса, Парвардигорни ҳам танийди” – деганлар. Хожи Ахмаджон Бобомурод “Эътиқод мусаффолиги йўлида”, T.2007 й. Таниқли уламо Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling