«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
73 1-мисол. 35 ёшли аёл, ташхис - ўнг кўзнинг дастлабки герпетик дарахтсимон креатити. Кўз ҳолати: аниқ ифодаланган аралаш конъюнктивал инъекция, аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми. Мугуз пардаси шишган, мугуз пардаси марказида зарарланиш бўйлаб эрозия мавжуд. Флюоресцент синов ижобий. Vis. 0,08 н/к. Келган кунидан бошлаб 12 кун давомида кунига 6-8 марта, кейинги кунларда то уйига рухсат берилгунча кунига 4-6 марта, уйига жавоб берилгач, бир ҳафта давомида кунига 2-3 марта инсталляция сифатида 0,002 фоизли ПАБК эритмасини олиб турди. Бирон бошқа ўзига хос антивирусли дориларни, хоҳ маҳаллий, хоҳ умумий бўлсин, олмади. 6-кунга келиб флюорисцент синов салбий эди, 5-кундан бошлаб барча касаллик белгиларида ижобий динамика кузатилди. 12-кунга келиб мугуз пардасидаги шиш кетди. Уйга рухсат берилган 19-кунда кўз осойишта эди, мугуз пардаси марказида билинар-билинмас булутсимон хираланиш кузатилди. Vis. 0,8 н/к. 2-мисол. 40 ёшли аёл, ташхис - герпетик кератоувеитнинг қайталаниши. Дастлабки касаллик 4 йил олдин кечган бўлиб, унинг натижасида мугуз пардасининг мўътадил хираланиши қолган. Ёруғликдан қўрқиш ва кўзда оғриқ, кучсиз ёш оқиш ҳақида шикоят қилинди. Марказда мугуз пардасининг устки қатламлари бироз шишган. Мўътадил конъюнктива гиперемияси. Vis. 0,1 н/к. Бемор бир ҳафта давомида кунига 3 марта инсталляция сифатида 0,002 фоизли ПАБК эритмасини олиб турди. 5-кунга келиб касалликнинг барча белгилари йўқолди: ёшланиш, мугуз пардасининг шиши. Vis. 0,4 н/к. Бемор ПАБК дан бошқа ҳеч қандай дори қабул қилмади. 3-мисол. 7 ёшли ўғил бола, ташхис - ўнг кўзнинг дастлабки метагерпетик кератити. Келиб тушкунга қадар бир ой давомида ўзига хос (маҳаллий ва умумий тарзда пирогенал, 1 фоизли IDU ва бошқа) ўзига хос бўлмаган дорилар билан стационар шароитда бефойда даволанган. Келиб тушганида пастки темпорал секторда (4-7 қисмлар орасида) мугуз пардасининг 1/3 қисмини қамраб олган ҳамда кўз қорачиғининг чеккасигача келган мугуз парданинг дегенератив ўзгариши кузатилди. Аниқ ифодаланган аралаш конъюнктива гиперемияси шиш билан бирга. Аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми (ёш оқиш, ёруғликдан қўрқиш, кўзда қаттиқ оғриқ). Биомикроскопия пайтида мугуз пардаси эпителийсида нуқсонлар борлиги, мугуз парда ғадир-будурроқ экани, строма чуқур қатламларида интенсив хираланиш кетаётгани аниқланди. Даволашдан олдин уч кун кузатиш давомида мугуз пардасининг дегенерацияси марказ томон тезкор ривожланиб борди. Бир пайтнинг ўзида ПАБК (0,002 фоизли) билан инсталляция билан қўшиб олиб борилган криопликациядан сўнг 3-кунга келиб, барча касаллик белгиларида ижобий динамика кузатилди, флюресцент синов салбий чиқди (мугуз пардаси тўлиқ эпителийлашди). Даволаш бошланганининг 10-кунида уйга Рухсат берилганда кўз осойишта, мугуз пардаси деярли тиниқ эди. Vis. 0,9 н/к. 4-мисол. 37 ёшли эркак. Ташхис - герпетик керотоувеитнинг дастлабки чўзилиб кетган шакли. Аралаш пирокорнеал инъекция ва конъюнктива шиши, аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми, мугуз пардасининг 2/3 қисми зарарланган (устки ва ташқи қисми), ўрни- ўрни билан эрозия аниқланган, мугуз пардаси ва строма устки қатламларининг шиши. Мугуз пардаси янги ҳосил бўлган томирлар билан қопланган. Кўзнинг рангдор пардасининг суврати шиш натижасида суркалиб кетган. Шишасимон жисм тузилиши ўзгарган. Вақти-вақти билан оғриқлар мавжуд бўлган, Vis. 0,01 н/к. Стационар шароитда беморга самарасиз даволаш ўтказилганидан сўнг (инсталляция ва конъюнктива ости инъекциялари к ўринишидаги полудан, парентерал равишда схема бўйича ва маҳаллий пирогенал, герпесга қарши маҳаллий гамма-глобулин, витамин В 2 ва бошқалар), 25 кун давомида криоаппликация ўтказилди, бир пайтнинг ўзида беморга 0,005 фоизли ПАБК инсталляция қилинди. Мугуз пардасининг неоваскуляцияланиши туфайли беморга инсталляция сифатида кунига 3-4 марта 1 фоизли эмоксипин буюрилди. 3-кунга келиб мугуз пардасининг флюоресцент синови салбий натижа кўрсатди, шу кундан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling