«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
74 
бошлаб барча белгиларнинг ижобий динамикаси кузатилди. Даволашимиз бошланганидан 
10 кундан сўнг кўз осойишта, перикорнеал инъекция йўқ, мугуз пардаси деярли тиниқ, 
томирларнинг лимб даражасигача регрессияси содир бўлди, даврий оғриқлар йўқ, Vis. 0,1 
н/к. Даволаш тугаганидан 10 кун ўтгач, бемор хаддан ташқари совуш натижасида 
касалликнинг зўрайиши туфайли яна мурожаат қилди: аниқ ифодаланган мугуз пардаси 
синдроми, мугуз пардаси шиши, кўзда чидаб бўлмас кучли оғриқ, аниқ ифодаланган 
даврий оғриқ. Беморга у мурожаат қилган кундан бошлаб 0,3 мл 0,02 фоизли ПАБК 
эритмасининг конъюнктива ости инъекциялари ўтказилди, у яна кунига 6-8 марта 
конъюнктивал қопчага томчи кўринишида худди шундай таркибли ПАБК эритмасини 
олди. Тунда бемор оғриқсизлантирадиган дорилар қабул қилди. Даволашнинг 3-кунидан 
бошлаб оғриқлар камайди, бемор оғриқсизлантирадиган таблеткаларни қабул қилмай 
қўйди ҳамда барча касаллик белгиларининг ижобий динамикаси кузатилди. Шундай 
қилиб, касаллик ҳужуми даф этилди. Даволаш 15 кунгача давом этди. 15 кундан сўнг кўз 
осойишта, мугуз пардаси деярли тиниқ, Vis. 0,1 н/к. 10 кун давомида кунига 2-3 марта 
кўзга дори томизиш тавсия этилди. 
Ҳаммаси бўлиб 19 та бемор даволанди, уларнинг ҳаммаларида 3 ҳафта атрофида кўз 
ҳолатининг яхшиланиши ва касаллик белгиларининг йўқолиши кузатилди. Бир йил 
мобайнида кузатувда бўлган беморларда касалликнинг қайтарилиши кузатилмади, барча 
беморлар ПАБК билан даволашнинг дастлабки кунлариданоқ кўзда нохушлик 
камайганини эътироф этдилар. Препартни кўтармаслик ёки бошқа салбий реакциялар 
билан боғлиқ биронта ҳам ҳолатлар кузатилмади. 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
75 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling