Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari


в) Илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги муаммолар


Download 30.3 Kb.
bet10/12
Sana17.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1542377
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
II боб (1)

в) Илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги муаммолар
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг инновацион ривожланиши учун раҳбар кадрлар захирасининг етишмаслиги мавжуд.
Мутлақ кўрсаткич бўйича, Ўзбекистоннинг тадқиқотчилари умумий сони Ирландия (22 минг), Венгрия (25 минг киши) билан таққосланадиган даражада - 31,9 минг киши. "Иш билан банд аҳоли сонидаги улуш" нисбатан кўрсаткич бўйича Ўзбекистон (кўрсаткич 0.21%) таққосланадиган мамлакатлардан ортда қолмоқда: Ирландияда бу кўрсаткич 1,04%, Венгрияда - 0,56%;
Ўзбекистон етакчи мамлакатлардан патентлик фаолияти бўйича жуда орқада қолмоқда, амалдаги патентлар сони эса камайиб бормоқда.
Ўзбекистон жаҳон илмий тадқиқотларнинг 0,02 фоизини ишлаб чиқаради.
Ўзбек тадқиқотларни далил қилиб кўрсатиш сони ундан ҳам паст - жаҳондагининг 0,01%.
Аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун давлат Мамлакатлардан мисоллар: хизматларнинг сақлаб қолган ҳолда, хусусий хизмат кўрсатувчиларни ривожлантириш, хусусий секторни таълим соҳасида ривожлантириш, фан ва инновацияларни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун масъул вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик лозим даражада эмас, илмий-тадқиқот муассасалар ва лабораториялар фаолияти лозим даражада мувофиқлаштирилмаган;
Илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш даражаси паст;
Инновацион менежмент соҳасида технологиялар трансферини фаол илгари суриш ва амалга оширишга қодир юқори малакали мутахассислар мавжуд эмас;
Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ажратилаётган бюджет маблағлари етарли эмас;
Илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш самарали ва шаффоф эмас, бюджетдан ташқари ва хусусий жамғармалар маблағларини жалб этишни рағбатлантириш механизмлари мавжуд эмас, қарзни молиялаштиришнинг ички манбалари етарли даражада ривожланмаган;
Интеллектуал фаолият натижаларини ҳимоя қилиш лозим даражада эмас, ушбу соҳада, айниқса давлат органлари ва ташкилотларида малакали мутахассислар мавжуд эмас;
Илмий институтлар томонидан инновациялар, тармоқлар эса харидоргир ишланма ва брендлар яратмаган. Мавжуд ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари бўйича мурожаатлар илмий ишни тезлаштириш мақсадида амалга оширишга мўлжалланганлигидадир. 
ТАКЛИФ: Интеллектуал мулк яратувчиларини рағбатлантириш, патент эгаларини мукофотлаш каби имтиёзлар тизимини жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.



Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling