Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Қудуқни мустаҳкамлашда ишлатиладиган ускуналар


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
лекция

 
15.2. Қудуқни мустаҳкамлашда ишлатиладиган ускуналар 
Қудуқларни 
мустаҳкамлашда 
ишлатиладиган 
ускуналар 
бўлиб, 
қудуқларни цементлаш учун тайёрланган мосламалар, цементлаш агрегатлари, 
цемент аралаштирувчи машиналар, блок манифольд ва цементлаш "бошчаси" 
каби мосламалар хисобланади. 
Вазифаси: қудуқларни цементлаш вақтида цемент ҳайдаётган 
агрегатдаги цемент қоришмаларини бир нуқта орқали қудуққа ўтказиш ва 
цементлаш тиқинини бир вақтни ўзида ушлаб туриш, ҳамда қудуқни герметик 
босим остида сақлаш вазифасини бажаради. Бундан ташқари, қудуқни ювиш ва 
цементлаш ишларини амалга оширади. 
Қудуқларни цементлашда ишлатиладиган ускуналар қуйидагилардир:
- цементлаш агрегатлари,
- цемент аралаштиргич машиналар,
- цементлаш ускуна учи,


- цементлаш тиқини ва бошқа жиҳозлар (юқори босимга чидамли 
кранлар, эритмани тақсимловчи мослама, эгилувчан металл шланглар ва 
бошқалар). 
Ҳозирги вақтда цементлаш ускуна учларининг қуйидаги турлари 
мавжуд: ЦГЗ, ГЦК, ГЦ5 - 150, СИПУ, 2ГУЦ -500. 
Тузилиши бўйича бу ускуна учлари бир - бирига ўхшаш. 2ГУЦ - 400 
цементлаш ускунаси учи қудуқни цементлаш вақтида 400 мПа босим остида 
ишлаши кузатилади. Бунда боғланувчи тизма билан ускуна учининг боғланиш 
диаметри 141 мм. дан 168 мм. гача бўлади. Бу ускуна учида 7 та боғланувчи 
мослама мавжуд. Шулардан 2 таси тиқинни ушлаб туриш вазифасини 
бажаради. 
15.3. Цементлаш каллаклар 
Пармалаш қудуқларни ювишга ва цементлашга мўлжалланган мослама. 
Қудуқга тушириладиган мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси маҳсус 
цементловчи каллаклар билан жиҳозланган. 
Ҳозирги вақтда ЦГ3, ГЦК, ЦГ5-150, СНПУ, 2ГУЦ-400 каби 
цементловчи каллаклар қўлланилади. Бу ерда юқорида қайд этилган 2НУЦ-
400 цементловчи каллаги тўғрисида тушунча берилади (37-расм). 
У қудуқларни цементлашда 400 кгк/см
2
босимда қудуқ оғзини обвязка 
қилишга мўлжалланган. Обвязка қилинадиган қувурлар бирикмасининг 
диаметри 141 мм дан 168 мм гача бўлади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling