Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
XV. Қудуқларни цементлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.1. Цементлаш агрегатлар
XV. Қудуқларни цементлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар
Қудуқларни цементлашда қуйидаги асбоб-ускуналардан фойдаланилади: цемент агрегатлари, цемент қориштиргич машиналар, цементловчи каллаклар, қуювчи тиқинлар ва бошқа майда ускуналар (юқори босимли кранлар, эритмаларни тақсимлайдиган мосламалар, юпқа металлл шлангалар). 15.1. Цементлаш агрегатлар Цементловчи агрегатлар цементларни қотиришга, цемент эритмаларини қудуқга ҳайдашга, цемент эритмаларини қувур ташқи бўшлиғига босишга мўлжалланган. Ундан ташқари цементловчи агрегатлар цемент кўприкларини, нефть ваннасини ўрнатишда ҳамда пармалаш қувурлар бирикмасининг герметиклигини синашда фойдаланилади. Бу цементловчи агрегатлар автомашинага ўрнатилган. Очиқ платформа автомашиналарига мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасига цемент эритмалари ҳайдаш учун мўлжалланган юқори босимли поршен насоси; цемент эритмасини тайёрлашда-жараёнида цемент қориштиргичига сув узатишга мўлжалланган ротацион насоси; ўлчаш блоки; насосга ток узатувчи двигатель каби ускуналар жойлаштирилган. Цемент эритмасини қудуқга ҳайдаш ва қотириш учун ишлатиладиган цементлаш агрегати схемаси 49-расмда тасвирланган. Пармалаш қудуқларини цементлашда қуй идаги цементлов-чи агрегат турлари қўлланилади: 4ЦА-100, ЦА-300, 5 ЦА-320, 6ЦА-320, ЦА- 320М, 3ЦА-400, 3ЦА-400А ва бошқалар, (бу ерда ЦА-цементлаш агрегати; 100, 300, 320, 400 ва бошқа сонлар юқори босимни билдиради.) Цемент қориштиргич машиналар. Ҳозирги вақтда нефть ва газ қудуқларини цементлашда цемент қориштиргич машиналаридан фойдаланилади. Цемент қориштиргич машиналарнинг ҳар хил турлари мавжуд: СМ-10, 2СМН-20, СМП-20 ва бошқалар. 27 (36) -расм. Цемент эритмасини қудуқга ҳайдовчи ва қотириш учун ишлатиладиган цементлаш агрегати схемаси 1-ўлчовчи бак; 2-цементлаш насоси; 3-қувватни танловчи қути;4- автомобилга узатувчи қути; 5-двигатель; 6-ратацион насос; 7-цемент қориштиргич; 8-цементли бачок Бу ерда 10, 20 сонлари қориштиргич машинаси бункерига жойлаштириш мумкин бўлган цементнинг тонна ҳисобидаги миқдори (50-расм). Мисол сифатида 2 СМН-20 конструкциясидаги цемент қориштиргич машинаси кўриб чиқилади. У сиғими 20 т, деворларининг қиялиги 53 0 бўлган ёпиқ металлл бункердан 7 ва икки дозаланган шнекдан ташкил топган. Шнекнинг айланиш автомашинанинг двигатели орқали юзага келади. Икки шнекнинг юк туширувчи қисми бункернинг ташқарисига чиққан бўлиб қабул қилувчи воронкага уланади. Кейин цемент эритмасининг иккала оқими бирлашиб асосий вертикал шнек орқали цемент қориштиргич машинаси томон йўналади. Унинг оҳиргиси гидравлик қориштиргич ҳисобланади. Қориштиргичнинг – эритма босимини, цементловчи агрегатнинг унумдорлигини, цемент эритмаси зичлигини тартибга солиб туришга мўлжалланган регуляторлари мавжуд. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling