Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
15.4. Цементлаш агрегатлари Цементлаш агрегатлари ёрдамида цементни сув билан аралаштириш, цементли эритмани қудуққа ҳайдаш, ҳайдалган цементли эритмани қудуқдан ташқаридаги оралиққа (қувур билан қудуқ девори орасидаги оралиқ) ҳайдаш, бундан ташқари цементлаш агрегатлари цемент кўприкларини қўйиш вазифасини бажаради. 28 (38)-Цемент қориштиргич машинаси-2СМН-20. 1-қориштиргич массаси; 2-тарқатувчи қутича; 3-кардон вали% 4- тушириш шнеки; 5-шнек транспортерининг узатувчи вали; 6-шнекли транспортери; 7-бункер; 8-қориштиргич тузилмаси; 9-қабул қилувчи воронка; 10-кўтаргич. Цементлаш агрегатлари қуйидаги турларда ишлаб чиқарилади: ЦА- 320М, ЗЦА-400, ЗЦА-400А, ЗЦА-700, ЗЦА-1050. Россия, Хитой ва Польша давлатлари цементлаш агреганлари ишлатилади. Агрегатларнинг қудуқ усти билан туташиши ва марказлаштириш учун блок-манифольд ишлатилади. Блок - манифольд агрегатларнинг ҳайдовчи линиясини бириктирувчи юқори босимли коллекторлардан ташкил топган. Бу коллекторлар бир-бири билан қўшилиб, қудуқни устидаги ускуна учи билан боғловчи 2 та линияни ҳосил қилади. Манифольд линиялари орқали қудуққа цементни ёки тампон материалларини ҳайдаш вазифасини бажаради. Россияда ишлаб чиқарилган ЗИЛ-131 автомашинасининг устига ўрнатилган платформадан иборат бўлиб, унда 1-2-3- мосламалар мавжуд. 1- Юқори босимда ҳайдалаётган суюқликларни қудуққа ҳайдовчи коллекторлар. 2- Агрегатларни суюқликлар билан таъминловчи коллекторлар, 3- Платформа. Маркаси: БМ-700, БМ-700А, БМ-700-1. Цемент аралаштирувчи машиналарнинг маркаси: СМ-10, 2СМН- 20, СПМ-20. Бу ерда: 10, 20- машинанинг бункерига кетадиган цемент миқдори (тонна). 2- шнеклар сони. Унинг юқори ён томон қисмидан тиқинли кран ўтади. қолган икки тормоғи стопорга уланган бўлиб, цементловчи тиқинни ушлаб туришга хизмат қилади. Цементловчи каллак-корпусдан 2, ажратувчи тузилмали қопқоқдан 3, уч юрмали кран ва манометрдан, икки стопорли винтдан 7; тиқинли крандан 5; цементловчи тиқиндан 6; обвязка элементларидан 1, накидкали гайкалардан ташкил топган. Каллак корпуси 7-тормоқга эга бўлиб, ундан тўрттаси пастки қисмда жойлашган ва бурчакли уч юрмали кран билан уланган. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling