Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий


Қорақалпоғистон мактаблари ўқувчиларига таълим-тарбия бериш жараёнида олинган тажриба-синов натижаларини татбиқ қилиш масалалари


Download 130.77 Kb.
bet11/12
Sana25.10.2023
Hajmi130.77 Kb.
#1720914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
III БОБ ФФФФФФФ

3.3. Қорақалпоғистон мактаблари ўқувчиларига таълим-тарбия бериш жараёнида олинган тажриба-синов натижаларини татбиқ қилиш масалалари
Диссертациянинг ушбу бўлими Қорақалпоғистон Республикаси мактаблари ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда уларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш учун педагогик шарт-шароитларни(тартиб-қоидаларни) татбиқ этиш бўйича тажриба-синов ишлари натижаларини баён қилиш, таҳлил этиш, умумлаштириш ва татбиқ қилишга бағишланган. Татбиқ қилинган педагогик тартиб-қоидаларнинг натижадорлигини баҳолаш учун 3.2-бўлимда эксперимент гуруҳларида тадқиқ этилаётган критерийларнинг мутлоқ ўсиши кўрсаткичларини баён қилган эдик. Олинган маълумотлар гипотезанинг қисман тасдиқланиши дея талқин қилинган эди. Уни тўлиқ тасдиқлаш учун назорат ва эксперимент гуруҳидан ўтказилган тажриба-синов натижалари асосида олинган маълумотларни қиёсий-солиштирма таҳлил қиламиз. Таклиф этилган педагогик тартиб-қоидалар натижадорлиги ҳақидаги хулосаларнинг ишончлилигини назорат ва эксперимент гуруҳидан ўтказилган тажриба-синов натижаларининг статистик таҳлили тасдиқлайди. Мазкур ҳолатда статистик метод назорат (НГ) ва синов гуруҳи (СГ) ҳолатидаги ўхшашлик ва фарқларни максимал даражада тўғри ва ишончли асослайди.
2019-2020 ўқув йили давомида Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларида инглиз тили таълими жараёнида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш бўйича мавжуд педагогик ҳолат ва методикалар самарадорлигини тадқиқ этиш мақсадида тажриба-синов ишларининг назорат (якуний) босқичи ўтказилди.
Ўтказилган тажриба-синов тадқиқотлари самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар тест методикалари, анкета сўрови натижалари, тадқиқотнинг тасдиқлаш босқичида ишлаб чиқилган махсус топшириқларни бажариш давомида олинган натижаларни қиёслаш йўли билан аниқланди.
Тажриба-синов тадқиқотлари тасдиқлаш босқичидаги диагностика давомида мактаб ўқувчиларининг таълим олиш жараёнида шаклланган маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг ҳар бир критерийси бўйича кўрсаткич ва даражалари аниқланди. Ўқувчиларининг таълим олиш жараёнида маънавий-ахлоқий компетентлиги шаклланганлигининг дастлабки даражаси илк бор диагностика қилинганда, унинг ривожланиши ва сифат кўрсаткичларининг тахминан бир хил эканлигини кўрсатди.
Тажриба-синов ишининг тасдиқловчи ва назорат (якуний) босқичларида олинган натижаларнинг қиёсий таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида тадқиқот доирасида ташкил этилган тажриба-синов гуруҳида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг ижобий динамикасидан шаҳодат берди. Ушбу динамиканинг миқдор кўрсаткичлари диагностика тадбирлари ўтказилиши якунлари бўйича тўзилган жадвалларда акс этган.
Тадқиқотнинг шакллантирувчи босқичида Қорақалпоғистон Республикаси мактаб ўқувчиларига фаол таълим методларидан систематик равишда фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўқитишда уларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш бўйича турли методлар татбиқ этилганидан сўнг ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишини шакллантиришнинг ижобий динамикаси намоён бўлди. Натижалар 3.11-жадвалда келтирилган.

Download 130.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling