Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий
-жадвал. Ўзининг инглиз тилини ўрганиш мотивларини баҳолаш
Download 130.77 Kb.
|
III БОБ ФФФФФФФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1-расм. Маънавий-ахлоқий маданиятнинг “Ўз-ўзини баҳолаш структураси”
3.4-жадвал. Ўзининг инглиз тилини ўрганиш мотивларини баҳолаш
Анкета сўрови натижалари таҳлилининг кўрсатишича, инглиз тилини ўрганиш мотивацияси ўқувчиларнинг касбий шаклланиш мақсадлари билан ўзаро боғлиқ, бироз маданий-қадрият ривожланиши билан ҳам. Ўқувчилар ўртасида қуйидаги касбий аҳамиятга эга бўлган мотивлар кўпроқ аҳамиятли: “Хорижлик ҳамкасблар билан эркин мулоқот қилиш”, “Чет элда яшаш ва ишлаш учун”, “Юқори ҳақ тўланадиган аъло даражадаги ишга эга бўлиш”. Бироқ битирувчи синфда мактаб ўқувчилари учун касбий аҳамиятга эга бўлмаган мотивлар роли бироз пасайиши мумкин. Тадқиқот жараёнида маълум бўлдики, инглиз тилини муваффақиятли ўзлаштириш бўлғуси касб жозибадорлиги билан боғлиқ. Инглиз тилини ўрганишда касбий йўналганлик мотивларини кўрсатган ўқувчилар ўзлари танлаган касб фаолияти жозибадорлигини анча юқори баҳолайдилар: ижтимоий эътироф, обрў-эътиборга эришиш имконияти, каръера қилиш ва муваффақиятга эришиш имконияти. Тўғридан-тўғри алоқа мавжуд: юқори даражадаги тил тайёргарлиги қўшимча касбларни ўрганишга рағбат беради. Умуман олганда, ўқувчиларнинг мотивацион салоҳияти жуда юксак. Улар инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўз нуқтаи назарларини юқори баҳолайдилар: ўқувчиларнинг учдан икки қисмига инглиз тилини ўрганиш жуда ҳам ёқади, ярмидан кўпроғи уни катта мамнуният билан ўрганади, фақат ҳар бешинчи бола инглиз тилини ўрганишдан мамнун эмаслигини билдирган. Аммо инглиз тилини фаол онгли равишда ўрганиш учун ўқувчиларда фақатгина мотив бўлишининг ўзи эмас, балки бу мотив маънога эга бўлиши керак. Кишида шундай маънога эга мотив пайдо бўлиши учун у муайян шахсий қадриятлар системасига асосланган бўлиши шарт, негаки қадриятлар шахс мўлжалларини белгилаб беради, мақсадлар, идеаллар, ҳаётий режалар, принциплар, маслакларда амалга ошади. Д.А.Леонтьев шахс моҳияти структурасида шахсий қадриятларнинг алоҳида аҳамиятини изоҳлар экан, рағбат берувчи ҳатти-ҳаракатлар муайян фаолият, муайян вазият билан чегараланмаслиги, улар инсоннинг бутун ҳаёт-фаолиятига мувофиқ бўлиши ҳамда юқори даражада барқарорликка эга бўлиши; қадриятлар системасидаги ўзгаришлар шахс ҳаётида фавқулодда, инқироз ҳолатларини келтириб чиқаришига урғу беради. Шахс қадриятлари ва эҳтиёжларини барқарор мотивация пайдо бўлиши сабабчиси дея кўрсатар экан, Д.А.Леонтьев “эҳтиёжлар ҳам трансситуативлик ва барқарорликка эга бўлиши ҳамда муайян фаолиятга мотив пайдо қилувчи ва “аралаш” таъсир кўрсатишига эътиборимизни қаратади. Шу тариқа, функционал томонидан қараганда шахс қадриятлари ва эҳтиёжлари яхши кўзга ташланмайди”, бироқ, шундай бўлсада, ўқувчилар ҳаёт фаолиятида жуда муҳимдир. Таъкидлаш жоизки, шахс структурасида айнан шахс қадриятлари ижтимоий тартибнинг ички ифодаловчиси ҳисобланади. Инглиз тилини муваффақиятли ўзлаштириш учун уни ўрганиш истаги ўқувчилар томонидан қадриятли-мазмунли мўлжал структурасига “киритилиши” керак. Шахс қадриятлари шахснинг интилиши, ташаббускорлик фазилатини кўрсатиб беради, индивидларни ўз олдига турли мақсадлар қўйишга ҳамда муайян мақсадлар кетма-кетлигини шакллантиришга ундайди. Инглиз тилини ўрганишда муваффақиятлар мотивацияси (муваффақиятга мўлжал олиш ёки омадсизликлардан қочиш) ўқувчининг ўз-ўзини баҳолаши, ўз кучи ва қобилиятига ишончи билан боғлиқ бўлиб, бу қатъият, ўзини намоён этиш эҳтиёжи каби билиш фаолиятида намоён бўлади. Ўқувчилар маънавий-ахлоқий ривожланишининг субъект тажрибасига янада чуқур “кириш” учун маънавий-ахлоқий маданиятнинг муайян кўрсаткичлар бўйича асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда “ўз-ўзини баҳолаш структураси” кўринишидаги ташхис методикасидан фойдаландик (3.1-расм). 3.1-расм. Маънавий-ахлоқий маданиятнинг “Ўз-ўзини баҳолаш структураси” Download 130.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling