Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий


-жадвал. Ўқувчиларнинг қадриятларни ҳаётий принцип сифатида баҳолаши


Download 130.77 Kb.
bet8/12
Sana25.10.2023
Hajmi130.77 Kb.
#1720914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
III БОБ ФФФФФФФ

3.8-жадвал. Ўқувчиларнинг қадриятларни ҳаётий принцип сифатида баҳолаши



Қадриятлар номи

Ўртача балл
(0-10)
НГ

Ўртача
балл (0-10)
ЭГ

1.

Гўзаллик олами

6,8

7,7

2.

Мамнуният

7,4

6,2

3.

Маънавий ҳаёт

5,6

8,1

4.

Ижодкорлик

5,4

7,5

5.

Обрў-эътибор

7,1

5,2

6.

Ижтимоий адолат

7,2

8,1

7.

Ҳаёт мазмуни

6,9

8,2

8.

Бойлик

7,6

6,5

9.

Ўз-ўзини чеклаш

5,2

5,0

10.

Анъаналарга ҳурмат

5,3

7,1

11.

Ўз қадрини билиш

7,6

8,1

12.

Ҳокимият

7,4

6,6

13.

Қизиқарли ҳаёт

7,7

7,8

Ўз навбатида, худди шу шкала бўйича эксперимент гуруҳи ўқувчилари қуйидаги қадриятларни афзал билишди: маънавий ҳаёт (8,1), ижодкорлик (7,5), анъаналарга ҳурмат (7,1), гўзаллик олами (7,7), ўз қадрини ҳис қилиш (8,1). Бойлик (6,5), мамнуният (6,2), обрў-эътибор (5,2), ҳокимият (6,6) каби қадриятлар аҳамияти пастроқ экан.


Бундан ташқари, 11-синф эксперимент гуруҳи ўқувчилари дунёқараши инсон хулқ-атворига тааллуқли қуйидаги қоидаларни танлаш бўйича ҳам аниқланди (3.9-жадвал).
3.9-жадвал. Афоризмлар, максималар, мақолларда тафаккурнинг намоён бўлиши (10 баллик, сўровда иштирок этган ўқувчилар сонига нисбатан % ҳисобида)



Эркин иборалар

НГ
(100 нафар)
%

ЭГ
(100 нафар)
%

1. Ўз яқинингни ўзингни севгандек сев

34

82

2. Сўранг, сизга берилади; изланг ва топинг; тақиллатинг, эшикни очишади

22

18

3. Сабр таги сариқ олтин.

36

32

4. Ҳар кимса ўзи учун яшайди, бошқалар учун эса – қабул қилинганидек

88

30

5. Бўрилар билан яшаш – бўрилардек увиллашдир

94

42

6. Одобни одобсиздан ўрган

90

28

7. Яхшилик қил, дарёга от, билса ариқ билсин ,билмаса холиқ.

64

26

8. Сабр-тоқат – энг яхши чора

12

14

9. Тақводорлик машаққатидан ҳашаматли саройда яшай олмайсан

80

30

10. Ўнг юзингга урганга чап юзингни тут

10

38

11. Билим бахт келтирар

72

16

12. Алдамасанг – яшай олмайсан

62

16

13. Қўлга тушмадингми, ўғри эмассан

70

8

14. Инсон инсонга – дўст, ўртоқ, биродар

42

96

Таъкидлаймизки, “Сабр таги сариқ олтин” деган халқ мақоли эксперимент гуруҳидан 32% ҳамда назорат гуруҳидан 36% ўқувчилар қабул қилган. Бу кўрсатгичлар меъёр сифатида қабул қилинади. Бу бир йил олдин тажриба-синов босқичида ушбу критерий бўйича қайд этилган кўрсаткичларга ўхшаш эди. Ижтимоий ҳамкорликнинг “Ўз яқинингни ўзингни севгандек сев” қоидасига амал қилувчилар эса анча кўпроқ экан. Эксперимент гуруҳида бу кўрсаткич сўровда иштирок этганларнинг 82% ини ташкил этди. Назорат гуруҳидагиларнинг эса фақат 34% и бу қоидани қўллаб-қувватлайди (ўтган йили 21% эди).
“Тақводорлик машаққатидан ҳашаматли саройда яшай олмайсан” (НГ – 80%, ЭГ – 30%); “Алдамасанг – яшай олмайсан” (НГ – 62%, ЭГ – 16%); “Қўлга тушмадингми, ўғри эмассан” (НГ – 70%, ЭГ – 8%) каби максималар билан назорат гуруҳининг кўпроқ, эксперимент гуруҳининг эса камроқ ўқувчилари келиша олади. Бойликни ҳаёт мазмуни сифатида афзал кўриш назорат гуруҳидагиларнинг кўпчилигига хос. “Одобни одобсиздан ўрган” деган халқ мақолини 90% назорат гуруҳи респондентларидан кўра камроқ, яъни фақат 28% эксперимент гуруҳи респондентлари ахлоқ нормаси сифатида кўради.
“Инсон инсонга – дўст, ўртоқ, биродар” деган устувор қоидани 96% эксперимент гуруҳи респондентлари 42% кўрсаткичга эришган назорат гуруҳи респондентларидан кўра кўпроқ тан олади. Умуман олганда, эксперимент гуруҳи маънавий детерминанти ҳамкорлик ва толерантликка мойиллиги билан характерланади. Буни сўров иштирокчиларининг 88% и намойиш этган.
Ўқувчилар маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланиши тажрибасини кенг таҳлил қилиш учун маънавий-ахлоқий маданиятнинг “ўз-ўзини баҳолаш”, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва билимлар, маънавий-ахлоқий эҳтиёжлар ва сифатлар сингари муайян мезон кўрсаткичлари бўйича компетентликларга мос келадиган диагностика методларидан фойдаландик.
Тадқиқот жараёнида ўқувчилар маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг қуйидаги критерийларини аниқладик:

Download 130.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling