Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий


-жадвал. Ўқувчилар танлаган ҳаётий мақсадлар (2018-2019 йиллар)


Download 130.77 Kb.
bet2/12
Sana25.10.2023
Hajmi130.77 Kb.
#1720914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
III БОБ ФФФФФФФ

3.1-жадвал. Ўқувчилар танлаган ҳаётий мақсадлар (2018-2019 йиллар)



Ҳаётий мақсадлар

Даража

1.

Машҳурлик

XV

2.

Инсонларга холис хизмат

XII

3.

Маънавий-ахлоқий маданият бойликлари

X

4.

Жамиятда эркинлик, ошкоралик ва демократия

XIII

5.

Саломатлик

I

6.

Меҳр-муҳаббат

III

7.

Ҳокимият ва обрў

IX

8.

Шахс сифатида улғайиш

II

9.

Мустақиллик

VIII

10.

Кўркамлик

VII

11.

Хавфсизлик ва ҳимояланганлик

IV

12.

Ҳиссий мамнунлик ва ҳузур-ҳаловат

VI

13.

Шахслараро муносабатлар

XI

14.

Бой маънавий-диний ҳаёт

XIV

15.

Моддий муваффақият

V



Ўқувчиларнинг дунёқараши йўналишлари “хайрихоҳлик – ичи қоралик” континууми доирасида инсон хулқ-атворига тааллуқли бурч, қоидалар устуворлигида аниқланди (3.2-жадвал). “Сабр таги сарик олтин” деган халқ мақолини фақат 14 % респондентлар қабул қилган. Бу индикаторни “Сабр-тоқат – энг яхши чора”, “Сўранг, сизга берилади; изланг ва топинг; тақиллатинг, эшикни очишади” сингари қонуний меъёр сифатида қабул қилинади. Ижтимоий ҳамкорликнинг янада конкрет қоидалари бўйича кўрсаткичлар ҳам шуни кўрсатди: “Ўз яқинингни ўзингни севгандек сев”. Бу қоидага қўшилган респондентлар – 21%. “Қўлга тушмадингми, ўғри эмассан” (44%), “Алдамасанг – яшай олмайсан” (48%) максималари ҳалолликка муносабатни кўрсатиб беради. Ноҳалол турмуш кечиришга рози бўлган респондентлар сони анча кўп.

3.2-жадвал. Афоризмлар, максималар, мақолларда тафаккурнинг намоён бўлиши (10 баллик, сўровда иштирок этган ўқувчилар сонига нисбатан фоиз ҳисобида)

Эркин иборалар

Натижалар %

1. Ўз яқинингни ўзингни севгандек сев

21

2. Сўранг, сизга берилади; изланг ва топинг; тақиллатинг, эшикни очишади

15,5

3. Сабр таги сариқ олтин

14,5

4. Ҳар кимса ўзи учун яшайди, бошқалар учун эса – қабул қилинганидек

89

5. Бўрилар билан яшаш – бўрилардек увиллашдир

47,5

6. Одобни одобсиздан ўрган

85

7. Яхшилиқ қил, дарёга от, билса ариқ билсин, билмаса ҳолиқ

39

8. Сабр-тоқат – энг яхши чора

8

9. Тақводорлик машаққатидан ҳашаматли саройда яшай олмайсан

78

10. Ўнг юзингга урганга чап юзингни тут

6

11. Камбағаллик – айб, бойлик – обрў

52

12. Алдамасанг – яшай олмайсан

48

13. Қўлга тушмадингми, ўғри эмассан

44

14. Инсон инсонга – дўст, ўртоқ, биродар

55

“Камбағаллик – айб, бойлик – обрў”. Бу фикрни сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпроғи ёқлаган. Фақатгина 5 %и “Камбағал бўлиб яшагандан кўра, гуноҳкор бўлиб яшаган маъқул”, деб ҳисоблайди, респондентларнинг 89%и эса “Ҳар кимса ўзи учун яшайди, бошқалар учун эса – қабул қилинганидек”, деган фикрни қўллаб-қувватлайди. 85% респондентлар бошқа кишиларга муносабатда “Одобни одобсиздан ўрган” деган халқ мақолини ахлоқ нормаси сифатида тан олади. 55% респондент “Инсон инсонга – дўст, ўртоқ, биродар”, деб билади.
Сирасини айтганда, ижтимоий муносабатлардаги маънавий детерминант респондентларнинг ярмидан кўпроғининг агрессив қарашлари билан етарлича рақобат қила олмаслиги билан характерланади. Ҳамкорлик ва бағрикенгликка мойиллик устунлиги сўровда иштирок этганларнинг ярмидан камроғида кўринди. Эксперимент аввалидаги ижтимоий муносабатлар квазимаконидаги маънавий детерминант параметрлари шундай. Бу маълумотлар ўқувчилар танлаган ҳаётий қадриятлар ҳақидаги маълумотларга зид. Эҳтимол, бу шахсий қадриятлар ҳақидаги савол қўйилмасдан, уларнинг абстракт баҳоси талаб қилингани билан боғлиқдир.
Шу билан боғлиқ ҳолда ўқувчиларга ўқув фаолияти мақсад, мотивларини ўзлари учун аҳамиятидан келиб чиқиб 5 баллик шкалада баҳолаш таклиф қилинди. Ушбу сўров якунлари 3.3-жадвалда берилган.



Download 130.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling