3.3-жадвал. Ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишдан мақсадлари
Мақсад мазмуни
|
Ўртача балл
|
%
|
1. Бу замонавий дунёда умумий инсон маданиятининг бир қисми
|
4,1
|
74
|
2. Интернетдаги “ҳаёт” учун
|
4,7
|
88
|
3. Турли миллатга мансуб кишилар билан мулоқот учун
|
4,5
|
86
|
4. Саёҳатга чиққанда мулоқот қилиш учун
|
4,2
|
77
|
5. Касб фаолиятимда фойдаланиш учун
|
4,0
|
71
|
6. Ўзимнинг шахсий-маънавий ривожланишим учун
|
3,5
|
64
|
Ўқувчиларнинг фикрича, инглиз тилини ўрганишдан мақсад қуйидагилар эканини кўришимиз мумкин: турли миллатга мансуб кишилар билан мулоқот учун (86%), касб фаолиятида фойдаланиш учун (71%), интернетдаги “ҳаёт” учун (88%), аммо шу билан бирга, ўз шахсий-маънавий ривожланиши учун (64%).
Инглиз тилини ўрганиш мотивацияси учта мотивлар гуруҳидан иборат:
кенг ижтимоий мотивлар (нафақат ўрта, балки олий маълумот ҳам зарурлигини англаш, олий маълумотли бўлишнинг нуфузлилиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш, касбий фаолиятга яхши тайёргарлик кўриш истаги);
билим-касбий мотивлар (билим олиш эҳтиёжи, касбий билимлар мўлжали, интеллектуал ва маънавий комиллик эҳтиёжи);
ижтимоий ва шахсий обрў мотивлари (юқори ҳақ тўланадиган ишга эга бўлиш).
Келтирилган мотивлар гуруҳини ўқувчининг касбий мўлжалини бевосита белгилаб берадиган касбий аҳамиятга эга мотивларга ҳамда касбий мўлжалини белгилаб бермайдиган касбий аҳамиятга эга бўлмаган мотивлар сифатида тавсифлаш мумкин. Ўзининг инглиз тилини ўрганиш мотивларини баҳолаш маълумотлари 3.4-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |