Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий
Download 130.77 Kb.
|
III БОБ ФФФФФФФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий-ахлоқий маданият кўрсаткичлари Ўртача балл I.
- Ўртача балл 4.1 II. Маънавий-ахлоқий билимлар
- Ўртача балл 3,9 III.
- Ўртача балл 3,8 IV. Маънавий-ахлоқий сифатлар
2-илова.
Ўз-ўзини баҳолаш натижалари (0-5 балл) 3.5-жадвалда келтирилган. 3.5-жадвал. Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини ўзлари баҳолаши натижалари
Ўқувчиларнинг кўрсатилган мезон ва кўрсаткичлар бўйича ўз руҳий ҳолатини таҳлил қилишга мойиллик, маънавий-ахлоқий даражасини ўзлари баҳолаши натижалари таҳлили қуйидаги хулосаларга келишимизга имкон беради: ўқувчилар маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ўзларининг маънавий-ахлоқий ривожланишларини яхши англайдилар ва эътироф этадилар. Қуйидаги қадриятларни баҳолашда юқори балл қўйганликлари бунга далил: ўз қадрини ҳис қилиш ўз-ўзини ҳурмат қилиш йўли сифатида (4,7), инсон ҳаёти қадриятларини тан олиш, ўз мавжудлигининг моҳиятини англаш(4,2), маънавий-ахлоқий ва жисмоний соғломликнинг аҳамияти (4,3); улар умуминсоний маънавий принциплар ва ахлоқ нормалари заруриятини тан оладилар (4,4), маънавий танлов ва ўз-ўзини назорат қилишга тайёрлик қобилиятини баҳолай оладилар (4,1), эрксеварлик онгли равишда шахсий, касбий, фуқаролик жиҳатдан камолотга эришиш лаёқати эканини эътироф этадилар (4,5). Шу билан бирга, ўқувчилар қуйидаги қадриятларга етарлича йўналмаганликларини тан оладилар: ўз Ватани тарихи ва маданиятини билиш (3,9); маънавий-ахлоқий ривожланиш ва ўзлигини намоён қилиш шахсий эҳтиёж сифатида(3,8). Ўқувчилар ўрганилаётган тил-оид бўлган мамлакатнинг маънавий-ахлоқий анъаналарини (3,5), жаҳон тамаддуни тарихи ва маданиятини яхши билмайдилар (3,8); уларда идеаллар ва ҳаёт мазмунини қидириш эҳтиёжи(3,7), шахсий, касбий, маънавий ва фуқаролик жиҳатдан камолотга эришиш қобилияти етарлича намоён бўлмайди (3,6); уларда давлат, жамият, одамлар ва ўз-ўзи олдидаги мажбурият сифатида бурч ва масъулиятни намоён қилиш суст ривожланган (3,5). Тажриба-эксперимент ишлари жараёнида инглиз тилининг тарбияловчи имкониятлари, маданиятлараро алоқаларнинг маънавий-ахлоқий потенциалидан фойдаланиб, саналган зиддиятларни бартараф этиш ва ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетенциялари ривожланишини фаоллаштиришга уриндик. Download 130.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling