Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий
Download 130.77 Kb.
|
III БОБ ФФФФФФФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Г уруҳ Ўқувчи сони
- Оралиқ Тажриба- синов бошида Тажриба
- 3.2-расм. Инглиз тилини ўрганишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг таянч даражаси.
3.11-жадвал. Экспериментнинг тасдиқловчи ва назорат босқичида инглиз тилини ўрганишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг диагностикаси натижалари
3.2-расм. Инглиз тилини ўрганишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг таянч даражаси. 3.3-расм. Инглиз тилини ўрганишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишининг оралиқ даражаси. Олинган маълумотларни математик қайта ишлаш НГ ва ЭГ ўртасидаги тафовутни тасдиқлади. Ўз навбатида ҳам она тилида, ҳам чет (инглиз) тилида ўқувчиларнинг коммуникацияга киришиш тайёргарлиги ва лаёқатидаги фарқ ҳам тасдиқланди. Бу эса, бизнинг хорижий тилда маданиятлараро компетентликни такомиллаштириш асносида маънавий-ахлоқий компетентликни ривожлантириш янада муваффақиятли кечиши ҳақидаги тахминимизни тасдиқлади. Англашилдики, ўқувчиларни фаол педагогик технологиялар воситасида коммуникатив муҳитга жалб қилишда кейс ва лойиҳавий таълим, веб-таълимни татбиқ қилиш, ўқув коммуникациялари модулидан иборат динамик ишчи дастурлари асосида ўқувчиларнинг коммуникатив вазифаларни ҳал этиш воситаларини юқори даражада эгаллашига ҳамда субъект сифатида коммуникатив режани амалга оширишга интилувчи коммуникатив фаолиятга киришишига тайёргарликни ишлаб чиқишга имкон берган коммуникатив ҳамкорлик ўрнатиш ҳисобига маданиятлараро компетентликнинг фаолият компоненти шаклланишига ёрдам берди. Бундан ташқари, экспериментнинг назорат босқичи натижалари таҳлили асосида хулоса қилиш мумкинки, ўқувчилар билан ўтказилган таълим-тарбиявий иш инглиз тилини ўрганишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш имконини берди. Таъкидлаш жоизки, ўқувчиларни коммуникатив муҳитга олиб кирган педагогик ёндашув ва методикаларни татбиқ қилишда ўқитувчи “рефлексив нутқ”га кириш мониторингини амалга оширди, бу шахс мақсадлари ва тафаккурига мувофиқ восита ва мазмунини эркин танлаш билан характерланади. Ўқувчилар ушбу босқичга киришида улар олдига шундай вазифалар қўйилди: бошқа ўқувчиларнинг лойиҳаларига тақриз ёзиш; ўтказилган тадбирлар ҳақида фикрларини ёзиш; оғзаки маъруза ва тақдимотларда эксперт ролини бажариш, бунда улардан нафақат синфдошларининг маънавий-ахлоқий коммуникатив ижодкорлигини баҳолаш, балки уларнинг фаолиятини сифатли таҳлил қилиш ҳамда тавсиялар бериш талаб этилди. Ўқувчилар баҳолаш учун ўзларига ёққан лойиҳа ва мавзуларни ўзлари танлашди. Ушбу фаолият ўзларининг маданиятлараро мулоқот имкониятлари, қобилият ва малакаларини ўзлари баҳолаши ҳамда рефлексияни намойиш этишларига имкон туғдирди. Мустаҳкамлаш босқичида ўқувчилар ҳам портфолио билан ишлашди. Агар йўналтириш босқичида портфолио кўпроқ маданиятлараро мулоқотамалиётига нисбатан олдин эришилган ютуқлар папкаси вазифасини бажарган бўлса, қўшилиш босқичида коммуникатив фаолият натижалари сақланадиган жой бўлиб хизмат қилди, мустаҳкамлаш босқичида эса, портфолио билан ишлаш маданиятлараро мулоқот фаолиятининг процессуал характеристикалари алоҳида аҳамиятга эга бўлди (ўз коммуникатив ижодкорлиги ҳамда эришилган коммуникатив мақсадларга асосланган фаолият самарадорлиги баҳоларининг таҳлили; ўз коммуникатив такомиллашиш йўлини англаш). Шундай қилиб, ўқувчилар тил ўзлаштириш даражасини баҳолашнинг Европа системасига мувофиқ тил даражаларидан ўтиш бўйича ўз муваффақиятларини таҳлил қилдилар, келажакда касбий муваффақиятларга эришиш учун зарур бўлган тил даражасини тахмин қилдилар, юқори синфларда таълим олган даврда эгалланган коммуникатив тажрибаларини таҳлил қилдилар. Аксарият ўқувчилар портфолиода инглиз тилида касбий кейслар яратиш, мавзувий лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармонлик ва ролли ўйинларни саҳналаштириш каби коммуникатив фаолият турларини қайд этдилар. Бу ёндашув ўқувчилар учун янги маданиятлараро коммуникатив тажриба эди. Таъкидлашни истардикки, чет тили дарслари жараёнида мулоқотнинг диалогик шакли мактаб ўқувчиларида янги фикрлар туғилиши, суҳбатдоши фикрига адекват муносабат билдириши, ўз далилларига қарши аргументларини келтира олишига ундади. Коммуникатив диалог моҳияти қулай маънавий-психологик иқлим юзага келтиришидан иборат. Бу турли коммуникатив жуфтликларда предмет ҳамкорлиги самарадорлигини таъминлайди: ўқитувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-расмий шахс, ўқувчи-ишбилармонлик муҳити вакили(стейкхолдер) ва ҳ.к. Гуруҳда қулай психологик муҳитни муваффақиятли амалга ошириш учун ўқитувчи ўқувчининг нутқий ҳамкорига айланиши шарт. Ўқитувчи ва ўқувчи диалоги – бу мубоҳаса ҳам бўлиб, бу жараёнда шубҳа-гумонлар бартараф этилиши, ижтимоий тажрибанинг турли элементлари, шунингдек, ҳамкорлик шакллари қайта баҳоланиши мумкинки, бу ўқувчининг нуқтаи назари, унинг қизиқишлари, мақсадлари ва мотивациясини тушуниш имконини беради. Педагогик ҳамкорлик ўқув фаолиятининг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда комплекс равишда амалга оширилди. Хорижий тил ўқитувчиси бўлмаган кўплаб ўқитувчилар чет тилида лойиҳалар яратишда иштирок этишди, ўз навбатида бу уларнинг касбий маҳорати ва ижодкорлик қобилияти даражаси ошишига кўмак берди. Бу ҳолатда қайта алоқа (positive feedback)нинг ижобий эффекти ҳақида гапириш мумкин. Бунда тақдим этилган методик дастур доирасида экспериментнинг барча босқичларида ўқувчилар фаоллиги энг юқори даражага кўтарилади, ўқитувчилар фаолияти консультатив ишга айланади. Диссертация тадқиқотимиз давомида маънавий-ахлоқий компетентликнинг ҳар бир критерийсининг икки томонлама йўналганлигини алоҳида қайд этдик. У ҳам ҳам шахс-маъновий таълим (муайян шахсий сифатлар) ва ҳам функционал намоён бўлиш (муайян билимлар ва фаолият тажрибасини эгаллаш даражаси) сифатида ифодаланди. Татбиқ этилган педагогик тартиб-қоидалар ва методикалар натижасида юқори синф ўқувчиларида сифат ўзгаришлари рўй берганини кузатдик. Жумладан, ЭГ ўқувчилари инглиз тилида ижодий майдонча ва фестиваллар ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ мактаб ижодий тадбирларида фаол иштирок эта бошлаганларини, инглиз тилидаги конференция ва олимпиадаларда фаол иштирок эта бошлаганларини, инглиз тилидаги турли йўналишдаги сайтларнинг ишлаб чиқувчилари ва ҳаммуаллифи бўлганликлари, маданиятлараро йўналишдаги тадбирлар учун сюжетли видеороликлар тайёрлаганликларини таъкидлаш лозим. Шундай қилиб, тажриба-синовнинг тасдиқлаш ва назорат босқичлари натижалари таҳлили эксперимент гуруҳида инглиз тилини ўқитишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш даражасида сифат ўзгаришлари мавжудлигини кўрсатди. Биз томондан педагогик тартиб-қоидалар ва методикалар тақдим этилмаган назорат гуруҳида ҳам тажриба-синов давомида тадқиқ этилаётган феномен ривожланишининг ижобий динамикаси кузатилди, бироқ у етарлича ёрқин характер касб этмади. Бинобарин, тадқиқот бошида илгари сурилган гипотеза тажриба-синов давомида ўз тасдиғини топди. Инглиз тилини ўқитишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш мақсадида ўқув машғулотларида таълим мазмунининг культурологик салоҳиятини долзарблаштириш, маданиятлараро мулоқотни кенгайтирадиган замонавий интерактив технологиялардан фойдаланиш, мактаб таълимида инглиз тилини ўқитишда ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш имконини берадиган диалогик метод билан бойитилган комуникатив фаолиятни йўлга қўйиш самарали эканлиги аён бўлди. Download 130.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling