аксиологик – мулоқотда маънавий тавсиф, маънавий-ахлоқий репертуар мотивацияси асосланишига мос соҳада;
когнитив - шахснинг ахборот ва маданиятлараро майдон концептлари дискурсини қабул қилиш ва ўзлаштиришга интилишларида;
ижодий фаолият - шахснинг маънавий ривожланиш, ўзини намоён қилиш эҳтиёжи, ахлоқий нормаларга риоя қилган ҳолда камолотга етишиш билан характерланади.
маънавий-ахлоқий қадриятлар шахс ҳаёт-фаолиятининг ахборот жамияти шароитида шаклланган йўналишлари ҳисобланади; у шахс томонидан қабул қилинган ҳамда инсоннинг социумдаги хулқ-атворинин белгилаб беради.
маънавий-ахлоқий билимлар ахлоқ нормалари ва маънавий принципларни билиш, маънавий маданиятнинг шахсий, миллий ва жаҳон соҳаларини билишга интилиш, коммуникацияда ижодий фаолият эҳтиёжи сифатида намоён бўлади.
маънавий-ахлоқий эҳтиёжлар ҳаёт мазмунини қидириш, шахсий, касбий, маънавий ва фуқаролик жиҳатдан комилликка эришиш, диалогик мулоқот ва ҳамкорлик, идеаллар, ўз-ўзини доимий такомиллаштириб боришга тайёрлик, маданиятлараро мулоқот контекстида маънавий ва ахлоқий нормаларга риоя қилиш, билимларини узлуксиз янгилаб ва бойитиб бориш, концептлар дискурсини ўзлаштириш жараёнида ижодий фаолиятда намоён бўлади.
маънавий-ахлоқий сифатлар инсонлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва мажбуриятларини ўзиники сингари қабул қилиш, инсонпарварлик ва виждонлилик, реал ва виртуал коммуникация шароитида этик-эстетик мулоқот нормаларига риоя қилиш, ижтимоий муносабатларда ўзаро ҳурмат ва толерантликда намоён бўлади.
Эксперимент (ЭГ) ва назорат (НГ) гуруҳларида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланиши даражаси (0 дан 5 гача шкалада) 3.10-жадвалда берилган.
3.10-жадвал. Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий компетентлигига ўзлари қўйган баҳолари натижалари
Do'stlaringiz bilan baham: |