Ижтимоий педагогика


Тартибга солишга ёрдам бериш


Download 3.57 Mb.
bet41/107
Sana03.06.2024
Hajmi3.57 Mb.
#1899126
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   107
Bog'liq
Ijtimoiy pedagogika (Nodira Egamberdiyeva)

Тартибга солишга ёрдам бериш муайян оиланинг муаммосини хал килиш буйича турли муассаса ва хизматларни фаоллаштиришдир. Бундай муаммоларга куйидагилар киради:

  1. болани тарбиялаш учун бошка оилага топшириш;

  2. болаликка олиш;

  3. болани болалар уйига жойлаштириш.

Маълумот беришга ёрдам оилани ижтимоий хи моя масалалари буйича маълумотлар билан таъминлашга каратилган ва консультация шаклида утказилади. Малумотлар маиший, оилавий, мехнат, фукаролик, нафака конунчилиги, болалар, аёллар, ногиронлар хукукаари, шунингдек, оилавий низоларга тегишли булиши мумкин.
/Оилага курсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам узок муддатли ва кискд муддатли иш шаклларидан иборат булади.
К,иска муддатли иш шакллари ичидан олимлар узаро муносабатларнинг интервент ва муаммоли моделларини ажратишган.
Оила билан иш юритишнинг интервент модели инкирозли холатда бевосита ёрдам курсатишни куздатутади. Бу инкирозлар оила хаётидаги узгаришлар ёки тасодифий нохуш холатларга богликбулиши мумкин.
Инкирозли холатга кайси муаммолар сабаб булганидан Катъий назар, ижтимоий педагогиинг вазифаси бевосита эмоционал ёрдам курсатиш оркдли стресс холатинингтаъсирини юмшатиш ва оила кучларининг инкирозини бартараф этишга Каратишдир. Бу холатдаги ёрдам психологик, ахборот ва воситачилик тавсифга эга б^лиши мумкин.
Муаммоли модел хам киска мулдатли иш шаклига тегишли булиб, унинг муддати турт ойдан ошмайди. Муаммоли модел оиладаги амалий вазифаларни ечишга каратилган булиб, модел марказида ёрдам курсатувчи ижтимоий педагог ёрдам курсатилаётган шахслардан уз харакатларини оиладаги муаммоларни ечишга йуналтиришларини талаб килади. Бу модел муайян холатларда аксарият муаммоларни оила аъзоларининг узлари хал килишларига асосланади. Бу ерда ижтимоий педагогнинг асосий вазифаси айнан шундай холатларни яратиш, муаммоли моделнинг етакчи методи эса ёрдам курсатувчи ижтимоий педагог ва оила Уртасида шартнома тузишдир. Шартноманинг асосини оиланинг олдида турган максад ва вазифаларини аникдаш ташкил килади. Ижтимоий педагог максад ва вазифаларнинг амалга ошиши учун етарли булган муддатни белгилайдиЛ
Шуни таъкидлаш жоизки, ижтимоий педагог ва оила уртасидаги шартнома бизнес ёки никох шартномасига ухшамайди. Бу холатда томонлар моддий эмас, балки ахлокий мажбуриятларга эга булишади ва бу расмий хужжат билан тасдикланади. Шартнома б^йича хамкорлик оилани шартнома талабларини ишлаб чикишда ва карорлар кабул килишда фаол иштирок этишни таъминлайди. Усмирлар ва успиринлар билан ишлашда шартноманинг тузилиши уларнинг мутахассис билан муносабатларига жиддий тус бериши билан ижобий жихатларга эга.
Асосан, хориж амалиётида кулланиладиган узок муддатли иш шакллари ижтимоий-психологик ёндашувга асосланади ва турт ойдан ортиквакгни талаб килади. Ижтимоий-психологик ёндашувнинг асосий вазифалари: бирор бир вазифани бажаришга одатлантириш оркали оилавий тизимни узгартириш хамда оилага таъсир килувчи бошка ижтимоий тизимлардаги холатларни аникдашдан иборат.
Ижтимоий-педагогик ёрдам шароитида патронажнинг Кулланилиши максадга мувофик- Патронаж ижтимоий- педагогии иш шаклларидан булиб, унда ижтимоий педагог ташхис, назорат ва реабилитация максадларида оилага ташриф буюради. Бу эса оила билан узок муддатли алокаларни ушлаб колишга замин яратади. Патронаж оилани табиий шароитларда кузатишга имкон беради. Патронажнинг утказилиши бир канча тамойилларга амал килишни талаб килади. Булар: ёрдамни ихтиёрий кабул килиш, конфиденциаллик вабошкалар. Шунинг учун \ам оилани ижтимоий педагог ташрифи тугрисида аввалдан хабардор килиш лозим.
Патронажлар танланган иш стратегиясига караб доимий ва бир марталик булади. Доимий патронажлар, авваламбор, гайри ижтимоий оилаларга нисбатан кулланилиши лозим. Чунки уларни доимий назорат килиш интизомга чакиради ва вужудга келаётган инкирозли колатларни аниклаш имконини беради.
Ижтимоий-педагогик фаолиятда, патронаж билан бир каторда, оила билан иш олиб боришнинг муким шаклларидан бири консультатив сукбат Утказишдир. Консультатив сукбат, асосан, каётий масалаларни кал килишда кийинчиликларга дуч келаётган соглом оилаларга мулжалланган. Якка тарздаги консультацией сукбатлар билан бир каторда, оила билан ишлашнинг жамоавий шакллари — тренинглар кам утказилиши мумкин.
Ижтимоий-педагогик тренинг амалий психологияда жамоавий психологик иш олиб боришнинг фаол методааридан фойдаланишга асосланган сокаси сифатидатаърифланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда утказилаётган тренинг дастурларининг максадлари кенгайди ва тренинг факатгина амалий психология сокаси булибгина колмай, балки ижтимоий педагогика ва таълим тизимида кам уз урнига эга.
Тренинг бир канча индивидуал ва жамоавий иш олиб бориш усулларинингуйгунлашуви булиб, ота-оналарнинг психологик ва педагогик саводхонлигини ошириш муаммосини кал килишнинг энг истикболли усулларидан бирига айланди. Сунги ун йилликлар давомида бу муаммо уз глобал акамиятини йукотмаяпти. Айникса, рукий ва жисмоний нуксонли фарзанди бор оилаларда бу муаммо никоятда кескиндир.
Жамоавий усуллар ота-оналарга бир-бирлари билан тажриба алмашинишлари, саволлар бериш ва гурукда куллаб- Кувватланишлари имконини беради. Бундан ташкари, ахборот алмашинувида етакчилик ролини бажариш инсон фаоллигини оширади. Юкоридаги усуллар консултатив сукбат, тренинг оммабоп хисобланиб, улар \ам киска муддатли, \ам узок муддатли шаклларда кулланилиши мумкин.
Оиладаги ижтимоий педагогии фаолият тизимли ёндашувга асосланган такдирдагина юкори самарали булиши мумкин. У демография, социология, ижтимоий психология, педагогика (оиланинг тарбиявий функцияси), ХУКУК, иктисод (оила бюджета), этнография, тарих, фалсафага оид маълумотларни урганишни ваулардан фойдаланишни куздатутади.
Шундай килиб, замонавий шароитларда оила турли билим сохалари: ижтимоий педагогика, ижтимоий иш, согликни сакдаш ва бошкаларнинг марказий объектларидан бирига айланмокда. Чунки хар бир жамиятнинг келажаги уша жамиятдаги оилалардаги муаммоларни хал килишга богликдир.
Савол ва топшириклар:

  1. Оиланинг бугунги кундаги муаммолари хакида нималарни биласиз?.

  2. Демократик жамиятда оиланинг вазифалари нималардан иборат?

  3. Оила макоми тушунчаси ва унинг даражаларини айтиб беринг?

  4. Ижтимоий педагогнинг асоциал оила билан олиб борадиган фаолиятини тавсифланг.

  5. Оилага педагогик ёрдам курсатишнинг асосий шаклларига кайсилар киради?

Адабиётлар:

  1. Абдурауф Фитрат. Оила ёки уни бошкариш тартиблари. — Т: Маънавият, 2000.

  2. Мунавваров А. К,- Оила педагогикаси. — Т.: Укитувчи; 1996.

  3. Мусурмонова О. Маънавий кддриятлар ва ёшлартарбияси. — Т.: Укитувчи, 1996.

  4. Мусурмонова О. Оила маънавияти. Миллий гурур. Т.: Укитувчи, 1999.

  5. Хасанбоева О. ва бошкалар. Оила педагогикаси. — Т Алокачи, 2006.

  6. Саиднозарова Ф. Узбек оиласи: ижтимоий ва маънавий Кадриятлар. — Т.: Yurist-media маркази, 2007.

5.2. Мактабгача ёшдаги болалар билан
олиб бориладиган ижтимоий-педагогик фаолият


Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling