Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


(1) Парҳез таомлар билан даволаш


Download 109.5 Kb.
bet12/15
Sana30.04.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1409616
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
20.Glomerulonefrit

(1) Парҳез таомлар билан даволаш узоқ вақтга мўлжал-ланади. Бошланғич 2-3 кун давомида тузсиз овқат (кар-тошка, олма, тарвуз, кампот, кқовок;, кефир) кунлари тавсия қилинади. Шиш белгилари йўқолиши ва артерия босими пасайиши билан таркибида экстрактив моддалар бўлмаган ва ош тузи чегараланган таом буюрилади. Хас-таликнинг нефротик ва аралаш турида овқатда ош тузи миқдори бир кеча - кундузда 1,5-2,5 г гача камайтирила-ди, оқсил миқдори етарли даражада (2,0-2,5 г 1 кг вазн-га). Гипертония турида ош тузи чегараланиши озгина (5 г/сут). Овқат таркибида оқсил миқдори фақат буйрак фа-олияти пасайгандагина камайтирилади. (2) Дори-дармонлар билан даволаш.
а. Антибактериал даво гломерулонефрит билан инфек-ция орасида бевосита богланиш аниқлангандагина қўлла-нилади, масалан, чўзилувчан септик эндокардит, су-рункали тонзиллит.
б. Патогенетик даво.
6.1. Кортикостероидлар - преднизолон одатда бир кеча кундузда 15-20 мг дан буюрилади, эҳтиёж бўлганда миқдорини 60-80 мг/сут га оширилади, кейин аста-секин пасайтирилади.
6.2. Иммундепрессантлар (цитостатиклар) - корти-костероидлар қўлланишига қарши сабаблар бўлган-да (жадаллашувли азотемия) ёки хасталикнинг гема-турия ва яширин турида қўлланилган даво самарасиз бўлганда тавсия қилинади. Иммундепрессантлар би-лан даволанаётган беморлар қонида лейкоцитлар ва нейтрофиллар сони текшириб турилади.
6.3. Ностероидли яллиғланишга карши моддалар -метиндол, индометацин, бруфен протеинурия билан кузатиладиган хасталикнинг ҳамма турида қабул қили-нади. Гипертензия ва буйрак етишмовчилиги билан кечувчи беморларга НЯКМлар буюрилмайди.
6.4. Антикоагулянт ва антиагрегантлар - гломеруло-нефритнинг гипертензия ва аралаш турида, ҳамда хасталикнинг зўрайишида ва юқорида цўлланилган даво чоралари ёрдам қилмаса берилади. Буйрак кала-вачалари ва артериолалари деворларида фибрин чўки-шини ва қон зардобидаги фибрин миқдорини камай-тириш мақсадида тери остига (кунига 4 маҳал 5-10 минг ўлчов бирлигида) ёки вена ичига гепарин юбори-лади. Гепарин билан даволаш даврида курантил, трен-тал буюриш мақсадга мувофиқдир.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling