Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


УТКИР ВА СУРУНКАЛИ ГЛОМЕРУЛОНЕФРИТЛАР


Download 109.5 Kb.
bet2/15
Sana30.04.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1409616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
20.Glomerulonefrit

УТКИР ВА СУРУНКАЛИ ГЛОМЕРУЛОНЕФРИТЛАР
1. Тарифи. Ёйилган (диффузли) гломерулонефрит - буйрак калавачаси қон-томирлари, ҳамда каналчалар ва оралиқ тўқималарнинг жароҳатланиши билан кузатиладиган уму-мий иммун-яллиғланиш касаллиги. Хасталикнинг ўткир, ярим ўткир ва сурункали турлари тафовут қилинади. А. Ўткир гломерулонефрит - буйрак хасталиклари орасида кенг тарқалган, аксарият 20-40 ёшлардаги эркакларда ку-затиладй. 1. Этиологияси.
а. Инфекцион омиллар.
(1) Стрептококк, асосан, бета-гемолитик XII- типи, А-гуруҳи, ҳамда стрептококк инфекцияси билан боғлиқ касалликлар (ангина, муртак, сурункали тонзиллит, отит, гайморит, скарлатина, сарамас).
(2) Вируслар - гепатит, учуқ тошмаси, қизилча, аде-новируслар.
б. Ноинфекцион омиллар.
(1) Қон зардобини ва вакциналарни (эмланаДиган мод-. далар) такроран юбориш.
(2) Баъзи дори-дармонларни нефротоксик таъсири.
(3) Токсик моддалар (алкогол, органик эритувчилар, симоб ва ҳоказо) таъсири.
2. Патогенези асосида иммун-аллергик назария ётади.
а. Ўткир гломерулонефрит одатда инфекцион касаллик-лар зўрайиши даврида содир бўлмай, балки хасталик тузалишидан 2-3 ҳафта ўтгач ривожланади; бу даврда буйрак тўкималаридан стрептококкни топиш имкони бўлмайди. Ўткир гломерулонефритнинг вужудга келиши механизмини инфекция даврида микробли оксилли ан-тигенларнинг қонга тушиши ва бунга жавобан қонда ан-титаналар ҳосил бўлиши билан боғлайдилар. Кўпчилик беморлар қонида антистрептолизин, стрептококк анти-гиалуронидазаси, баъзан бета-стрептококка қарши пре-ципитин титрининг баланд топилиши бунинг исботи ҳисоб-ланади. Мазкур антитаналар хужайралар парчаланиши-нинг маҳсулоти бўлиши мумкин. Антитана қонда айла-ниб юриб, калавача капиллярлари эндотелияси томони-дан ушланади ва бу ерда хужайра ичидаги антиген билан кўшилади, натижада антиген-антитана иммун комплек-си ҳосил бўлади. Мазкур бирикма капиллярларнинг ба-зал гиперергик яллигланиш жараёни ривожланишига олиб келади.
б. Калавача шикастланишида коагуляция тизимининг бу-зилиши муҳим роль ўйнайди. Бу холат иммун комплек-си таъсирида комплемент (иммун реакциялари қисмла-ри) фаоллашуви, тромбоцитлар жипслашуви, қон иви-шида иштирок этувчи XII омил фаоллашуви натижаси-да содир бўлади. XII омил зардоб калликреиногенини фаоллаштириб, кинин миқдорини кўпайтиради; бундан ташқари тромбоцитларнинг III ва IV омиллари ажралиб чиқади. Натижада капиллярлар деворига фибрин ўти-риб олади. Бунга жавобан мезотелия ва эндотелия, ху-жайралари кўпайиб фибринни қоплаб олади. ТТТу тариқа гиалин субстанциясининг томир деворига чўкиши тез-лашади.
Ўткир гломерулонефритда патологик жараён олдин ик-кала буйрак калавачалари капиллярларида жойлашади, кейин организмнинг ҳамма капиллярларига тарқалади. Шундай қилиб, гломерулонефрит умумий қон томирлар зарарланиши кўринишида бўлади.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling