Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 109.5 Kb.
bet9/15
Sana30.04.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1409616
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
20.Glomerulonefrit

(2) Нефротик тури - сийдик орқали кўп миқдорда оқсил ажралиши (протеинурия-суткада 3,5 г дан ортик;), гипо-ва диспротеинемия (қонда оцстлл моддаси, айниқса албу-мин миқдорининг камайиши), гиперхолестеринемия (600-800 мг %), диурез камайиши ва бемор баданида гипопро-теинемия натижасида шишлар пайдо бўлиши билан кузатилади. Шиш синдроми аста-секин ривожланади. Одатда шиш эрталаб юзда, айниқса қовоқларда, кўз ос-тида намоён бўлади. Кейинчалик шиш танага тарқалади ва барқарор бўлиб қолади. Сурункали гломерулонефрит-нинг нефротик кўринишида, липоидли нефритдан фарқи, нефротик синдром буйракнинг яллиғланиш бел-гилари (озгина гематурия, буйрак фильтрлаш фаолия-тининг пасайиши) билан бирга намоён бўлади. Қон боси-ми хасталикнинг бошланғич даврида ошмайди, лекин кейинчалик патологик жараённинг тўхтовсиз ривожла-ниши натижасида буйракнинг азот чиқариш фаолияти бузилади ва артерия босими баландлашади. (3) Гипертония тури. Касалликнинг етакчи белгиси - ги-
пертензия, сийдикнинг озгина ўзгариши ва шишнинг йўқлиги билан ифодаланади. Артерия босими кўпинча деярли юқори кўтарилмайди (160/100 мм сим. уст., кам ҳолларда 180/110 мм сим. уст. гача, лекин баъзан 200/115 ва ундан юқори кўтарилиши мумкин). Қон босими хаста-ликнинг бошланишида доимий бўлмайди, аксарият со-вуқ ва асаб бузилиши таъсирида кечга томон кўтарила-ди. Вақт ўтиши билан буйрак фаолияти пасайгач босим мунтазам ошиб боради ва турғунлашади. Клиник, рент-ген ва ЭКГ текширишлари чап қоринчанинг гипертро-фия белгиларини аниқлайди. Кўз тубида артерия торай-иши, илон изи шаклини олиши, кўриш нерви гардиши-нинг ва тўр пардасининг шиши, к;он қуйилиш ходисаси ҳам учрайди; хасталикнинг бошлангич даврларида рети-нопатия вужудга келади.
(4) Аралаш (шиш-гипертония) тури - қон босимининг баландлиги ва нефротик синдромнинг мавжудлиги билан ифодаланади. Касалликнинг мазкур тури жадаллашувли кечиш хусусиятига эга, цисца вақтда (2-5 йил) буйрак етишмовчилиги ривожланади, стероидлар ва иммундеп-рессантлар ижобий самарани кам кўрсатадилар.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling