Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 109.5 Kb.
|
20.Glomerulonefrit
- Bu sahifa navigatsiya:
- (2) Нефротик синдромга қарши диуретиклар
б. II - чўзилувчан тури - хасталикнинг аста-секин ри-вожланиши, шишнинг суст кучайиши (гоҳида истисхога-ча), артерия гипертензиясини ва гемотурияни кам ифо-даланиши, нефротик синдромининг клиник лаборатория белгилари устунлиги билан ифодаланади. Хасталик ке-чиши давомли (6-12 ойдан ортшфоқ), кўпинча сурункали гломерулонефритга ўтиши билан якунланади. в. III - яширин (сийқаланган, атипик) тури - кўпинча сурункали нефритга ўтади. Хасталик аста-секин бошла-нади, сезилар-сезилмас ҳансираш ва шиш пайдо бўли-ши билан ифодаланади. Касалликнинг ягона ташхисий бел-гиси - микропротеинурия ва микрогематурия кўриниши-даги ўрта миёна ва кучсиз ифодаланган сийдик синдро-мидир.
Агар ўткир гломерулонефритнинг ҳамма белгилари бир йил давомида мутлақо йўқолмаса, сурункали турига ўтди деб ҳисоблаш керак. 5. Асоратлари. (1) Ўткир буйрак етишмовчилиги - анурия, азотемия, гиперкалиемия. (2) Ўткир юрак етишмовчилиги (чап қоринча ёки ялпи-тотал, ўпка шиши). (3) Эклампсия (хуш йўқолиши, мушакларнинг клоник ва тоник тиришиши). (4) Бош мияга к;он қуйилиши. (5) Кўз кўришининг ўткир бузилиши - тўр пардасининг қисқариши ёки шиши туфайли ўткинчи кўрлик (сўқир-лик). 6. Ташхиси. Хасталик анамнези типик бўлса, клиник бел-гилари яққол кўзга ташланса, айниқса ёшларда учраса, стрептококк инфекцияси билан боглиқлиги аник;ланса ўткир ёйилган гломерулонефрит ташхисини цўйиш деярли гқи-йинчилик тугдирмайди. 7. Қиёсий ташхиси. а. Уткир юрак етишмовчилиги - ҳансираш, шиш, юрак астмаси билан кузатилади. Ўткир нефрит ташхисини аниқлашда хасталикнинг кескин ривожланиши, юрак хас-талигининг устунлигини кўрсатувчи белгилар йўқлиги, сийдик синдромининг мавжудлиги, айниқса гематурия, ҳамда брадикардияга мойиллик муҳим аҳамиятга эга. б. Ўткир пиелонефрит. Ўткир гломерулонефритда юк;ори лейкоцитурия, бел соҳасида шиддатли оғриқ, бадан уви-шиши билан ифодаланган юқори ҳарорат жуда кам уч-райди, ўткир пиелонефритда шиш синдроми ва юрак аст-маси кузатилмайди, онда-сонда яққол протеинурия. в. Сурункали ёйилган гломерулонефритнинг зўрайиш даврида ўткир туридан фарқлаш қийинчилик тугдиради. Бу ерда инфекцион касаллик бошланишидан нефритнинг ўткир кўриниши намоён бўлгунча вақтнинг қисқариши ахамиятига эга. Бу муддат ўткир гломерулонефритда 10-20 кун, сурункали нефритнинг қайталанишида эса 1-2 кунни ташкил қилади. Сийдик синдроми бир хил бўлиши мумкин, лекин сийдик солиштирма огирлигининг 10 15 дан қуйига тургун пасайиши, сийдикнинг фильтрацион фаолиятининг заифлашиши, артерия гипертензиясининг барқарорлашиши, юракнинг чап қоринчаси гипертрофи-яси, тўр парда артериясини торайиши сурункали гломе-рулонефрит зўрайишига кўпроқ хос. 8. Оқибати - маълум даражада нефритни эрта аниқлашга ва тўгри даволашга боглиқ. Ўлим-хасталикнинг ўткир дав-рида кам учрайди (0,1 фоиздан ошмайди), кўпинча ўткир юрак ва ўткир буйрак етишмовчилиги билан боглиқ. Бу-тунлай соғайиш 50-70 фоиз беморларда кузатилади. Сама-рали даволанганда соғайиш 2-4 хафта ёки 2-3 ой ичида кузатилади. Касаллик қайтарилмаслиги учун организмда-ги инфекция ўчоқларини йўқотиш керак. Бемор йил даво-мида совқотиш, айниқса, нам совуқ таъсири билан боғлиқ бўлган ишлардан ўзини асраши лозим. 9. Давоси Ўткир геомерулонефритга чалинган беморлар касалхонага ётқизилади ва қуруқ, иллиьқ хонада 2-4 хафта мобайнида ўрин-кўрпа тартиби сақланади. Ош тузи (1,5-2 г ; суткада) ва суюқлик (600-800 мл) чегараланган махсус парҳез таомлар тавсия қилинади.Бошлангич кунлари 400-500 г қанд, 500-600 мл мева шарбати буюрилади. Оқсил маҳсулотларидан творог, тухум оқлиғини истеъмол қилиш яхшироқ. Калций ва калийга бой ош тузисиз барча таом-лар (гуручли, мева-гуручли, мева-сабзавотли, картошка-ли) берилади. Кейинчалик овқат таркибидаги ош тузи ва суюқлик миқдори диурез ҳажмига, артерия босими дара-жасига, шиш мавжудлигига қараб аниқланади, лекин яна камида 2-3 ой кам тузли (6-8 г/сут) таом тавсия қилинади. а. Симптоматик дори-дармонлар. (1) Артерия гипертензиясига царши гипотензив мод-далар - резерпин, раунатин, клофелин, аделфан, энам, кристепин, капотен, эднит гқабул қилинади. Агар қон босими деярли юқори бўлмаса спазмолитиклар (диба-зол, параверин, эуфиллин) билан чегараланади. (2) Нефротик синдромга қарши диуретиклар - сийдик ҳайдовчилар: фуросемид, гипотиазид, урегит, верош-пирон қўлланилади. Шиддатли нефротик шишларда то-мир ичига плазма, албумин, осмоуретиклар - манни-тол, полиглюкин эритмалари юборилади. Download 109.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling