Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Кечиши. Ўткир пиелонефритнинг қуйидаги клиник шакллари тафовут қилинади. (1) Ута ўткир тури


Download 109.5 Kb.
bet14/15
Sana30.04.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1409616
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
20.Glomerulonefrit

2. Кечиши. Ўткир пиелонефритнинг қуйидаги клиник шакллари тафовут қилинади.
(1) Ута ўткир тури - клиник белгилари сепсис кўрини-шида ифодаланади: беморнинг умумий ҳолати огир, ҳарорати баланд, бадан увишиши кузатилади. Хаста-лик белгилари кам.
(2) Ўткир тури - маҳаллий белгилар кўпрок; ифодалан-ган, бадан титраши билан кузатилади ҳамда баланд ҳарорат, умумий интоксикация хасталикка хос.
(3) Ярим ўткир ёки ўчоқли тури - умумий симптом-лар кам ифодаланган ва олдинги ўринда хасталикнинг маҳаллий белгилари намоён бўлади: шикастланган буй-ракда огриқ, сийдик синдроми.
(4) Латент (яширин) тури - сийдик синдромлари жуда кам, озгина протеинурия ва лейкоцитурия, ҳамда уму-мий белгилар билан кузатилади, шунинг учун ўз вақ-тида аниқланмайди.
3. Асоратлари.
(а) уросепсис.
(б) буйракда кўпгина абсцесслар.
(в) пионефроз.
(г) паранефрит.
4. Ташхиси. Хасталикни аниқлашда юк;ори ҳарорат, бел соҳасидаги оғрик;, сийдик ажралишининг бузилишидан ташқари сийдик таркибининг ўзгариши - пиурия, бакте-риурия, фаол лейкоцитлар мавжудлиги, полиурия, сий-дикнинг нисбий зичлигининг баландлиги, баъзан цилин-друрия муҳим ўрин эгаллайди.
5. Қиёсий ташхиси.
а. Ўткир диффузли (ёйилган) гломерулонефритга ар-терия гипертензияси, бошда, юрак ва бел соҳасида огриқ, ҳансираш, вак;ти-вак;ти билан юрак астма хуру-жи, шиш, олигурия, гематурия характерли.
б. Коллагеноз нефритида хасталик турларига кўпинча қизил бўричага хос клиник кўриниши намоён бўлади. Организмнинг системли шикастланиши, "капалак" ало-мати, қонда ЬЕ хужайралари характерли белги ҳисоб-ланади.
в. Буйрак сили - бел соҳасида симилловчи оғриқ, дизу-рия, субфебрил ҳарорат, антибактериал давога чидам-
ли турғун сийдикда сил микобактерияси аниқланади. Рентген текширувида жомча-косача системаси билан қўшиладиган каверна (ковак) топилади. Анамнезда бош-ца аъзолар силига кўрсатма мавжуд.
6. Оқибати. Ўткир пиелонефрит ташхиси эрта аниқлан-ганда, ўз ваь;тида сифатли даволанганда, тахминан 60 фоиз хасталик тузалиш билан якунланади.
7. Давоси - стационар шароитида ўринда ётқизиб ўтка-зилади. Овқати витаминларга, оқсилга, ёгга ва углевод-ларга бой бўлиши лозим. Шиш бўлмаганлиги учун суюқ-лик ва ош тузи истеъмоли чегараланмайди. Антибактериал терапия.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling