Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 109.5 Kb.
bet13/15
Sana30.04.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1409616
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
20.Glomerulonefrit

в. Симптоматик даво.
в.1. Сийдик ҳайдовчи дорилар - баданда шиш камай-маса буюрилади (фуросемид, гипотиазид, урегит, бри-налдикс), алдостерон антагонистлари (верошпирон), онко-осмодиуретиклар (полиглюкин, маннитол) тар-
кибида калий бўлган препаратлар (калий хлорати, панангин ёки аспаркам) билан биргаликда. в.2. Қон босимини пасайтириш мақсадида резерпин, допегит, энам, энап, аделфан, эднит қўлланилади. в.З. Гематурияда - қон томир деворини мутаҳкам-лайдиган модда (аскорбин кислотаси, кверцетин, ру-
тин) берилади.
в.4. Юрак етишмовчилигида - юрак гликозидлари (строфантин, коргликон) вена ичига юборилади. в.5. Ацидозда, қонда азот чиқиндилари кўпайганда қон-ни ишқорлаш мақсадида вена ичига томчилаб кун ора натрий карбонатининг 3-5 фоизли эритмасидан 100-150 мл, леспенефрил 30 мг 100 мл физиологик эрима-да, 200 мл гемодез тавсмя қилинади. в.6. Хомиладорларда - гломерулонефритни даволаш мақсадида гипотензив, сийдик ҳайдовчи, микроцир-куляцияни созловчи, антианемик дори-дармонлар миқдори озгина камайтирган ҳолда кенг қўлланилади. (3) Физиотерапия муолажалари - хасталикнинг зўра-йиш даврида ўткир гломерулонефритга ўхшаш. Тери қичишиши билан кузатиладиган буйрак етишмовчили-гида (юрак фаолияти ва мия и;он айланиши бузилмаган ҳолатда) хвойли ванна ҳам қабул қилинади. Сурункали нефритнинг ремиссия даврида иқлим шароитидан фой-даланиб даволаниш тавсия қилинади: қуруқ ва иссиқ чўл иқлими шароитида бўлиш тери ва нафас чиқариш орқали танадан ош тузи ва сув ажралишини кучайти-ради, буйрак қон айланишини ва калавача фильтра-циясини оширади, қон босимини пасайтиради, сийдик белгиларини камайтиради. Бизнинг республикада бун-дай шутим зонаси Бухорода (Ситораи Моҳи-Хосса) мав-жуд.
Контрол саволлар
1. Ёйилган гломерулонефрит содир бўлишида иштирок этадиган асосий ва кўмакловчи омилларни ифодаланг.
2. Хасталикнинг ривожланиш механизмларини ёритади-ган назарияларни изоҳланг.
3. Хасталикка хос клиник белгиларни айтинг.
4. Жараён кечишида қандай асоратлар кузатилади.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling