Илмий-услубий, маърифий журнал


Download 427.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana09.04.2023
Hajmi427.73 Kb.
#1346131
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Sayfiddin boharziy chet olimlar o\'rganishi

Keywords and expressions: Bakharzi, Najmiddin Kubra, Berkekhan, Fathabad, Firdawsii, Awrad al ahbab. 
Кириш. Кубровия тариқати ва унинг тасаввуф тарихида тутган ўрни ҳақида қатор тад-
қиқотлар эълон қилинган. Шунга қарамай, ушбу тариқатнинг йирик вакили Сайфиддин 
Бохарзийнинг (586/1190-659/1260) Мовароуннаҳрда мўғуллар истилосидан кейинги энг 
оғир даврдаги маданий-маънавий ҳаётдаги фаолияти батафсил очиб берилмаган. Тасав-
вуфга оид асарларда Сайфиддин Бохарзийнинг Бухорога келиши ва у ердаги фаолияти
издошлари ҳақида берилган маълумотлар тарқоқ ва уларда қарама-қарши фикрлар учрайди. 
Биз Бохарзийни Нажмиддин Кубронинг таълимотини Ўрта Осиёда тарғиб қилган муриди ва 
мўғуллар орасида шайх ул-олам номи билан шуҳрат топган мутасаввиф сифатида биламиз. 
Бохарзий шахсиятига оид Ўзбекистондаги илмий муҳит ва аҳоли орасидаги маълумотлар 
кам, борлари ҳам бир ёқламадир. Хусусан, совет тарихшунослигида Ўрта асршунос 
О.Д.Чеховичнинг ишларида асосий эътибор Бохарзийнинг Фатхободдаги хонақоҳи ва унинг 
набираси Абулмуфаҳҳар Яҳё Бохарзий томонидан бошқарилган вақф мулкларига қаратил-
ган. Шунингдек, Бохарзийнинг мўғуллар даврида Олтин Ўрда хони Беркахонинг мусулмон 
бўлишида унинг ўрни катта аҳамиятга эга бўлгани ҳақида ҳам ўзининг айрим мулоҳаза-
ларини билдириб ўтган. Бохарзий Нажмиддин Кубронинг издоши, Бухорода мақбараси 
жойлашган бир мутасаввиф сифатида танилди. Бохарзий деганда яна унинг набираси 
Абулмуфаҳҳар Яҳё асос солган йирик хонақо ва унинг Бироқ хорижий тадқиқотчиларнинг 
ишларида Бохарзий шахсияти янада кенг қиррали, ўз даври учун биз англаганимиздан-да 
таниқлироқ сиймо эканлиги маълум бўлади. Ушбу мақолада биз Бохарзий ҳаёти ва фао-
лиятига оид хорижий тадқиқотчиларни таҳлили асосида унинг шахсиятини яқинроқ очиб 
беришни мақсад қилиб олдик. 


S H A R Q M A S H ’ A L I
87 

Download 427.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling