Илмий-услубий, маърифий журнал


S H A R Q M A S H ’ A L I


Download 427.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/9
Sana09.04.2023
Hajmi427.73 Kb.
#1346131
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Sayfiddin boharziy chet olimlar o\'rganishi

S H A R Q M A S H ’ A L I
91 
аҳлоқ нормаларига алоҳида урғу берган. Бохарзий хусусан ночор-бечораларга ва сўфий-
ларга ҳалим муносабатда бўлиш кераклигини, хаттоки душманлар билан ҳам аҳлоқ норма-
сидан четга чиқмаган ҳолда муомила қилиш зарурлигини уқтирган. “Аврад ал-Аҳбоб”да 
Бохарзийнинг шеърлари асосан қуръон оятларини ўқигандан сўнг ёзилган дейилади.
Бохарзийнинг ижоди ва маърузаларини айрим муридлари ёзиб қолдиришган, биз уларни 
учта манбадан билиб олишимиз мумкин
1
.
1. Яҳё Бохарзийнинг “Аврад ал-Аҳбоб”. 
2. Абу-л-Мажда Муҳаммад ибн Маъсуд ибн Музаффар Табризийнинг “Сафинаи 
Табризий” асари (721-723/1321-1323)
2

3. Джунг-и Маҳдави
3
Ушбу асарлар орқали Бохарзийни шеърияти ва маърузалари билан қисман бўлса ҳам 
яқиндан танишимиз мумкин. Бохарзий ўзи шеър ёзгани билан, ўзини ижод маҳсули деб 
айтолмаймиз. Чунки Хуросон мистика муҳаббат “тасаввуф ошиқона мазҳаби” мактабига 
мансуб бўлган. Милодий V аср ва VI аср бошларида Шарқий Хуросон, Нишопур, Тус, Хирот 
ва унинг атрофидаги шаҳарларда вужудга келди. Қитъа, рубои ва ғазаллардан иборат бўлиб 
бошқа заминларга етиб борди. Айнан Бохарзий мазкур ишқ мактабининг Бухорода кенг 
ёйилишига сабабчи бўлди. Бохарзий ишқ-муҳаббат нафақат Аллоҳ билан одамлар ўртасида, 
балки инсонлар ўртасидаги муҳаббатни ҳам тараннум этган. Бохарзий ҳақиқий муҳаббатга 
мурожат қилмоқчи бўлганда, яъни инсоннинг Аллоҳга бўлган муносабти. У қуръонга 
юзланган. Унинг фикрича қуръон бу – ўз ичидаги яширин китобдир. Шайх ул-олам инсонлар 
ҳайвонларни севолмаса улар ҳақиқий ишқ таъмини унутганлардир деб таърифлаган. Ишқсиз 
муҳаббатсиз инсонларни эшак билан қиёслаган
4
. Бохарзий тасаввуф ишқ
Хулоса. Бохарзий ўз даврининг кўп қиррали шахсларидан эди. Кубровийлик тариқати-
нинг XIX асргача яшаб келишига ҳисса қўшган кубровий шайхларидандир. Мўғуллар 
истилоси даврида маълум даражада сиёсатга ҳам ижтимоий ҳаётга ўз таъсирини ўтказа 
олган мутасаввуфлардандир. Хорижий тадқиқотчиларнинг ишларини ўрганганимизда Ол-
тин Ўрда хони Беркахонинг мусулмон бўлишида Бохарзийнинг таъсирини инкор қилишган. 
Аммо буткул инкор қилишолмаган. Чунки Бохарзий ҳақиқатан ҳам мўғул хонларига ва 
вазирларига ўз сўзини ўтказа олган шайхлардан бири бўлган. Тадқиқотларга таянган ҳолда 
қисман бўлса ҳам Беркахон болалигидан ислом муҳитида вояга етган бўлиши мумкин, 
лекин айнан Бохарзийни қўлидан ислом динини қабул қилиб мўғуллар ўртасида ислом 
динини давлат дини даражасига кўтаргани ойдек равшан. Беркахонинг ислом динига ўтиши 
мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шайхлардан деб ва мўғуллар ўртасида шайх ул-олам 
даражасига етиши таҳсинга лойиқ. Бохарзий Марказий Осиёдаги таниқли мутасаввуф-
лардан бири. Унинг асарлари, аниқроғи адабий мероси Эрон, Туркия ва Ҳиндистонда бир 
мунча ўрганилган. Лекин кубровий шайхи сифатида Мовароуннаҳрдаги фаолияти чуқур ўр-
ганилмаган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар Кубровия тариқати тарихи ҳақидаги тасаввур-
ларимизни бойитишга хизмат қилади. 
1
Purdjavadi N. Koranicheskie izyashestva na sobraniyax Sayf ad-dina Baxarzi (per. na russ. yaz. A.A.Xismatulin) / 
Sufizm v Tsentralnoy Azii. – Sankt-Peterburg. 2001. – S.83. 
2
Ўша асар. -Б. 86. 
3
Ўша асар. -Б. 317. 
4
Ўша асар. -Б.89. 

Download 427.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling