Илмий-услубий, маърифий журнал


S H A R Q M A S H ’ A L I


Download 427.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana09.04.2023
Hajmi427.73 Kb.
#1346131
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Sayfiddin boharziy chet olimlar o\'rganishi

S H A R Q M A S H ’ A L I
90 
лекин кейинчалик Ж.Ричард қисман бўлса ҳам ўрни борлигини тасдиқлайди. Бунга 
Жузжонийнинг ёзма манбаъси “Табоқоти Насир”да Хулагу амакси бўлмиш Беркахонинг 
Бохарзий бошчилигида ислом динини қабул қилганини айтган. Хоразмшох Жалолид-
диннинг тарихчиси Насавийнинг маълумотларига ҳам таяниб билдирган мазмундаги фикр-
ларни илгари суради
1
. Эронлик тадқиқотчилар Беркахонинг мусулмон бўлишида Бохарзий-
ни ролини инкор қилади. Бохарзий ҳақида даставвалги ёзма маълумот Жувайнинг 1250 
йилда ёзилган “Тарихи жахонгушой”да, Чингизхонинг тўртинчи ўғли Тўлайнинг аёли Сўр-
қоқтаний (в. 649/1252) насроний бўлишига қарамай, 1000 болиш кумуш сарфлаб, мадраса ва 
ҳонақолар қурдирган. Мадрасаларни бошқариш эса Сайфиддин Боҳарзийга топширган.
2
Ундан кейинги маълумотни ўрта аср таихчиси Жузжоний Абу Умар Минхожиддин Усмон 
ибн Сирожиддиннинг (1193-1262) “Табақоти Носирий” (“Носир туркумлари”)тарихий аса-
рида кўрамиз. Жузжоний асарида Олтин Ўрда хони Беркахонинг мусулмон бўлишида 
Бохарзийнинг сабабчи бўлганини кўрсатган. 
Бохарзий фақатгина мутасаввиф зохид эмас балки форс тасаввуфий адабиётида ҳам 
кўзга кўринган шахс бўлгани ва ўз даврнинг етук ижодкор шахс сиймосида кўришимиз 
мумкин. Бугунги кунгача тасаввуфшунос олимлар Бохарзий қаламига мансуб бир қанча 
асарларини аниқлашга муввафақ бўлганлар. Улар қуйидагилардир. 
1. Шарҳ ал-асмо ал- ҳусно (Аллоҳнинг гўзал исмлари шарҳи)
2.  Рисола дар Ишқ (Ишқ ҳақида рисола) 
3. Воқеаи хилват (Хилватдаги воқеа) 
4. Рубоиёт 
5. Рўзнома
6. Васиятнома
3

Шарҳ ал-асмо ал-ҳусно ва Васиятнома асарлари сақланиб қолмаган, лекин Аврад ал-
аҳбобда номи зикр қилинган. Воқеаи хилват (Хилватдаги воқеа) араб тилида ёзилган қўлёз-
маси бўлиб, у “Leiden” университетида сақланади. Ф.Майер томонидан ўрганилиб чоп 
этилган. Ушбу асарда Бохарзийнинг Нажмиддин Кубро томонидан олган тажрибалари ва 
илк сўфийлик ҳаёти ҳақида ёзилган. Рисола дар Ишқ (Ишқ ҳақида рисола) форс тилида 
бўлиб Эронлик олим И.Афшар томонидан тадқиқотлар олиб борилиб Теҳронда чоп этилган. 
Рубоиёт асарида тўртликлар ва тасаввуфий шеърлар битилган. Яна иккита асари бўлиб, 
афсуски бизгача етиб келмаган. Улардан бири “Сирли кундалик” номли асари бўлиб ундан 
набираси Абулмуфаҳҳар Яҳё бобосини маноқибини ёзишда кенг фойдаланган. Иккинчиси 
“Бутхана” бўлиб Қутбиддин Хабаш Амидга номига ёзилган хатларидан иборат бўлган.
4
Бохарзийнинг ижоди билан биз унинг набираси Абулмуфаҳҳар Яхёнинг асари “Аврад ал-
Аҳбоб” асари орқали ҳам яқиндан танишимиз мумкин. Хуросонда мутасаввуф уламолар 
минбарларда туриб ваъз ўқишган. Уламоларнинг ваъзларини қайд қилиб ёзиб боришган ва 
шу бунинг натижасида ҳар бир уламонинг муридлари бўлган. Бохарзий ҳам ўша даврда ва-
зиятга қараб хонларнинг топшириғи билан масжид минбарларида ваъз маърузалар қилган. 
Аммо унинг маърузаларини биронта муриди ёзиб олмаган. Биз унинг ёзганларини набираси 
ёзиб қолдирган асардан топамиз. Абулмуфаҳҳар Яҳё китобида алоҳида бўлим ажратиб, 
1
J.Richard. Berke han'ın islam'a girişi ve altınordu hanlığında islamiyetin yayılışı. (Tercüme: Dr. Abdulkadir Yuvalı) 
/Türk kültürü. -. Ekim 1988. Sayı 306. -S 
2
J.A.Boyle. The history of the world-conqueror. Manchester university press. PhD. vol II. 1985. -P.552 
3
D.DeWeese The Kashf al-Huda of Kamal ad-Din Husayn Khorezmi –P.32 
4
Ўша асар.– Б. 33 



Download 427.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling