«Ҳимояга рухсат этилсин»


Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: 
1. Ҳамкорлик педагогикаси мазмуни ва унинг ўзига хосликлари. 
2. Тренинг – ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатишнинг муҳим шакли.
3. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этиш йўллари.
4. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатиш 
самарадорлиги. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
1. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этиш йўллари кўрсатиб берилди.
2. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этишга доир методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти. Тадқиқот натижасида педагогика 
коллежлари ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатишга доир назарий материаллар 
билан таъминланди, ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашларини ташкил этиш йўлларига 
эга бўлди. Бундан ташқари тренинг машғулотлари ишланмаларидан ҳам педагогика 
коллежлари амалиётида кенг фойдаланиш мумкин. 
Тадқиқот натижаларидан педагогика соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, 
педагогика коллежи ўқитувчилари, ўқувчилар фойдаланишлари мумкин.
Ишнинг тузилиши. БМИ икки боб, тўртта параграф, хулоса, фойдаланилган 
адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат.



I БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ 
НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ 
1.1. Ҳамкорлик педагогикаси технологияси: мазмуни ва ўзига хосликлари 
Ҳамкорлик педагогикасини новатор-педагоглар (Ш.А.Амонашвили, С.Н.Лисенко, 
И.П.Волков, В.Ф.Шаталов, Е.Н.Ильин ва бошқалар) педагогик жараён иштирокчилари 
(ўқитувчи ва ўқувчилар) ўртасида инсонпарварлик тамойилига асосланган ўзаро 
муносабатлари ташкил этишини таъкидлаб ўтадилар. Ҳамкорлик педагогикаси учун 
концептуал аҳамиятга эга қоидалар А.Авлоний, К.Д.Ушинский, А.С.Макаренко, 
В.А.Сухомлинский, Ж.Ж.Руссо, Я.Корчак, К.Роджерс ва бошқаларнинг педагогик 
қарашларида ўз ифодасини топган. Педагогик ҳамкорлик ғоялари бугунги кунда 
педагогик технологиялар мазмунига сингдирилган ва “ХХI аср таълими Концепцияси” 
асосини ташкил этади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling