Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 2. Технологик жараёнларни бошқариш тизимлари


Download 359 Kb.
bet13/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 2. Технологик жараёнларни бошқариш тизимлари.
204. Ўз таркибида портлаш хавфи I тоифали технологик блоклари бор технологик жараёнлар, одатда, назорат ва автоматиканинг электрон воситалари, шу жумладан ҳисоблаш техникаси воситалари базасида бошқаришнинг автоматик тизимлари билан таъминланади.
205. Ҳисоблаш техникаси воситалари базасида технологик жараёнларни бошқарилишининг автоматлаштирилган тизими (ТЖБАТ) техник топшириқ талабларига мувофиқ бўлиши ва қуйидагиларни таъминлаши керак:
жараён параметрларини ва режимни бошқаришни, уларнинг регламентланган қийматларини ушлаб туриши учун доимий назорат қилишни;
АҚАҲ воситаларининг ишлаб кетишини қайд қилиш ва ишчан ҳолатини назорат қилишни;
объект чегарасида ҳаво муҳити ҳолатини доимо назорат қилишни;
параметрларни критик қийматлар томонига ўзгаришини доимий таҳлили ва бўлиши мумкин бўлган аварияларни олдиндан билишни;
хавфли вазиятларни ривожланишини тўхтатадиган бошқариш ва АҚАҲ воситаларининг ишлашини;
авария вазиятларини ривожланишига йўл қўймайдиган воситаларни ишлаши, оптимал бошқарувчи таъсирларини танлаши ва татбиқ этишни;
авариясиз ишга тушириш, тўхтатиш ва бу қайта улашлар учун зарур бўлган барча операцияларни бажаришни;
объектдаги хавфсизлик ҳолати тўғрисида бошқаришнинг юқори тизимига ахборот беришни.
206. Бошқариш хоналарида жараённи портлаш хавфини белгилайдиган, жараён параметрлари огоҳлантирувчи қийматларга етганда ишлаб кетадиган ёруғлик ва товушли сигнализация назарда тутилиши керак.
§ 3. Аварияга қарши автоматик ҳимоя воситалари.
207. Аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларининг ишончлилиги ва ишлаб кетиш вақти лойиҳанинг технологик қисми талабларини ҳисобга олган ҳолда АҚАҲ тизимларини ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланади. Бунда объектга кирадиган технологик блокларни портлаш хавфлилиги тоифаси ва мумкин бўладиган авариянинг ривожланиш вақти ҳисобга олинади.
Ҳимоя тизимларининг ишлаб кетиш вақти шундай бўлиши керакки, жараённи хавфли ривожланишига имкон бўлмаслиги лозим.
АҚАҲ тизимларида жараённи портлаш хавфлилигини аниқлайдиган параметрларни назорат қиладиган кўп нуқтали асбобларни қўллашга рухсат берилмайди.
208. Портлаш хавфи бор технологик объектлар учун назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимлари махсус дастурлар бўйича комплекс синовдан ўтказилишлари керак. Серияли ишлаб чиқариладиган асбоблар - асбобларни тайёрлайдиган корхоналар стендларида қўшимча синаш натижалари бўйича (паспортларда тегишли белги қўйиш билан) бракни махсус текшириш синовидан ўтказилади; улар ишончлилик бўйича қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
тўхтаб қолиш эҳтимоллигини тақсимлаш қонуни нормал (гауссовский бўйича) бўлиши керак;
тўхтаб қолишларнинг ўртача квадрат оғишлари (X) — математик кутилган натижа тахмин (МХ) катталигининг (ўлчамининг) 0,2 улушидан ортиқ эмас;
асбобларнинг ишга мослашиш даври — узлуксиз ишлашда 360 с. дан кам бўлмаслиги, бу тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак;
элементларнинг ва асбобларнинг эксплуатацияси ишга мослашиш тугаган вақтидан 0,3 математик кутилган натижа катталигигача М(Х) даврда амалга оширилади.
209. Технологик объектлар ва унинг элементлари АҚАҲ тизимларини танлаш ҳимояланадиган объектни барча таъмирлари ишлаш вақти давомида эксплуатация, хизмат кўрсатиш ва таъмир бўйича талабларни бажаришда, уни ишлашини таъминлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилади.
Бошқариш тизими ишлашининг бузилиши АҚАҲ тизимлари ишлашига таъсир қилмаслиги керак.
210. АҚАҲ ва технологик жараёнларни бошқариш тизимларида, технологик жараённи меъёрий олиб борилиши, бузилишининг тасодифий ва қисқа муддатли сигналларидан, шу жумладан электр таъминотининг ёки аварияда ишлатадиган манбаига қайта улаш ҳолларида, уларни ишлаб кетишига йўл қўйилмаслиги керак.
211. АҚАҲ тизимларини бошқариш ва назорат тизимларини таъминлаш учун сиқилган ҳаво берилиши тўхтаганда ёки электр энергия ўчиб қолган ҳолларда технологик объектни хавфсиз ҳолатга ўтказишни таъминлаш керак. Таъминотни тиклашда бу тизимларда мумкин бўлган ихтиёрий қайта улашларга йўл қўймаслик зарур.
АҚАҲ ишлаб кетишидан сўнг технологик объектни ишчи ҳолатга қайтариш йўриқнома бўйича хизмат кўрсатувчи ходим томонидан бажарилади.
212. Портлаш хавфи бор барча тоифадаги технологик блокли объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, технологик регламентлари ва АҚАҲ тизимлари рўйхатларида хавфли параметрлар бўйича ҳимоя қурилмалари билан бир қаторда параметрларнинг критик қийматлари кўрсатилади.
213. Ҳимоя тизимларининг рақам қийматлари (уставок), ўлчаш воситаларининг сигнал мосламаларини ишлаб кетиш хатолиги, тизимларнинг тез ишлаши, параметрлар ўзгариши мумкин бўлган тезлиги ва технологик блокнинг портлаш хавфи бор тоифасини ҳисобга олиш билан аниқланади. Бунда ҳимоя тизимларини ишлаб кетиш вақти, параметрларни огоҳлантирувчи қийматидан чегаравий рухсат берилган қийматигача ўтиши учун зарур бўлган вақтдан кам бўлиши керак.
Рақам қийматлари (уставок) лойиҳада ва технологик регламентда келтирилади.
214. Ҳар қандай тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектлар учун, объектларда портлаш хавфини аниқлайдиган параметрларининг огоҳлантирувчи қийматлари бўйича авария олди сигнализацияси назарда тутилади.
215. АҚАҲ тизимларининг ижро этувчи механизмлари, бевосита бу механизмлардаги четки ҳолат кўрсаткичларидан ташқари, бошқариш хонасида четки ҳолат индикациясини бажаришга имкон берадиган мосламаларга эга бўлиши керак.
216. АҚАҲ тизимларининг ишончлилиги ҳар хил турдаги аппаратуралар билан заҳиралаш (икки мартали ва уч мартали такрорлаш), вақтинчалик ва функционал керагидан ортиқлиги ва диагностика ва ўз-ўзини диагностика қилиш мавжудлиги билан таъминланади. Заҳиралашнинг етарлилиги ва унинг тури лойиҳа ишлаб чиқарувчи томонидан асослаб берилади.
217. I ва II тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларда жараённинг портлаш хавфини аниқлайдиган параметрлар назоратининг ишончлилиги, параметрлар назорати тизимлари бир-бирини такрорлаши, ишчи ҳолатини индикацияси билан ўз-ўзини диагностика қилиш тизимларининг мавжудлиги, технологик жиҳатдан боғлиқ параметрлар қийматларини таққосланиши билан тақсимланади.
III тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларда критик қийматларга эга бўлган параметрлар назоратини ишончлилигини таъминлаш бўйича техник ечим лойиҳа ишлаб чиқувчи томонидан ишлаб чиқилади ва асослаб берилади.
218. Ҳар қандай тоифали портлаш хавфи бор блокли объектларнинг АҚАҲ схемаларида блокировкадан чиқарувчи калитларни ўрнатишга фақат тушириш, тўхтатиш ёки қайта улашни таъминлаш учун рухсат берилади. Бундай калитларнинг сони жуда кам бўлиши керак. Бунда ҳимоя параметрларини ўчиришнинг барча ҳолатларини мосламалар ва уларнинг давомийлигини қайд этувчи назарда тутилади.
219. I тоифали портлаш хавфи бор блокли технологик жараёнларни портлаш хавфлилигини параметрларни назорат қилиш турли нуқталарга ўрнатилган иккитадан кам бўлмаган мустақил датчиклар билан амалга оширилади.
220. Ҳар бир аниқ ҳолларда жараённинг портлаш хавфлилигини белгилайдиган назорат қилувчи параметрлар рўйхати жараённи ишлаб чиқувчиси томонидан тузилади.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling