Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 9. Назорат, бошқариш, АҚАҲ, алоқа ва хабар бериш тизимларини ишлатиш


Download 359 Kb.
bet17/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 9. Назорат, бошқариш, АҚАҲ, алоқа ва хабар бериш тизимларини ишлатиш.
246. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини тўғри ишлатиш устидан назорат ўрнатилади.
247. Технологик жараёнлар ва ускуналарнинг ишлаши носоз ёки ўчириб қўйилган назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимлари билан амалга оширилмаслиги керак.
248. Камдан-кам ҳолларда узлуксиз жараёнлар учун корхона раҳбарларининг рухсатномасига мувофиқ алоҳида параметрлар бўйича қисқа муддатли ўчириш фақат кундузги сменада рухсат этилади. Бунда технологик жараён ва ишлаб чиқариш ишларининг хавфсизлигини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ва ишларни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ўчиришларнинг давомийлиги лойиҳа ва технологик регламент билан белгиланади.
Авария олди сигнализациясини ўчириш бу ҳолларда рухсат этилмайди.
Технологик жараёнлари автоматик бошқариш тизимларида дастакли блокировкадан (деблокировка) чиқаришга рухсат этилмайди.
249. Назорат ёки бошқариш тизимлари элементларини алмаштириш даврида жараённи дастакли режимда хавфсиз олиб боришни таъминлайдиган воситалар ва чоралар назарда тутилади.
Лойиҳада, технологик регламентда ва йўриқномаларда дастакли режимда бошқариш рухсат этилмайдиган жараён босқичлари ёки алоҳида параметрлари аниқланади.
250. Ҳар қандай тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектлар учун назорат, бошқариш ва АҚАҲ, алоқа ва хабар бериш тизимларида мўлжалланган хизмат муддатини ўтаб бўлган асбоблар, мосламалар бошқа элементларни қўллаш ман этилади.
251. Сменанинг технологик ходимига, ишчи (амалдаги) йўриқнома кўрсатмаларига мувофиқ айрим асбоблар ва автоматизация воситаларини авария ҳолатида ўчиришига рухсат берилади.
Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини таъмирлаш ва созлашни НЎАваА хизмати ходимлари бажаради.
§ 10. Назорат, бошқариш, АҚАҲ, алоқа ва хабар бериш тизимларини монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш.
252. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларида қатнашадиган зулфинли тартибга солувчи арматуралар, ижро механизмлари таъмирлашдан кейин ва жойига ўрнатишдан олдин далолатномаларни расмийлаштириш ёки паспортга, журналга ёзиш билан тез ишлаши, мустаҳкам ва зич ёпилишига даврий синовдан ўтказилиши керак. Синов даврийлиги регламентланади.
253. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, тартибга солиш ва синаш бўйича ишларда учқун ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Портлаш хавфи бор зоналарда бундай ишларни ўтказишда ишларни хавфсиз ташкил қилиш ва бажаришни таъминлайдиган чоралар ишлаб чиқилади, топшириқ-рухсатнома расмийлаштирилади.
254. Таъмирлаш, созлаш ёки қиёслаш учун назорат, бошқариш, АҚАҲ, алоқа ва хабар бериш воситалари ечиб олинганда, барча параметрлар бўйича ечиб олинган воситаларни барча параметрлари бўйича ўхшаш воситаларга зудлик билан алмаштириш керак.
255. Портлашдан ҳимояланган электр ускуналарни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш тизимлари, ўлчаш ва автоматлаштириш тизимларини таъмирлашнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
VII боб. Портлаш хавфи бор технологик тизимларнинг электр таъминоти ва электр асбоб-ускуналари.
256. Электр қурилмаларининг ўрнатилиши, монтаж қилиниши, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш - электр қурилмаларни ўрнатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартлари ва ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
257. Якка тартибда импорт бўйича (технологик ускуналар комплектида бўлмаган) сотиб олинаётган электр асбоб-ускуналарга гувоҳнома расмийлаштириш мажбурийдир. Импорт асбоб-ускуналар комплекс базасида қурилаётган технологик объектлар таркибий қисмига кирувчи асбоб-ускуналарга портлашдан ҳимояланганлиги ҳақида гувоҳнома расмийлаштириш ва хулоса бериш талаб этилмайди.
258. Ўз таркибида I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларга эга бўлган объектларни электр таъминоти ишончлиликнинг I тоифаси бўйича амалга оширилади. Бунда ишлаб чиқаришнинг барча режимда ишлашида, шу жумладан иккита мустақил ўзаро заҳираланган таъминот манбаларидан электр энергия бериш бир вақтда тўхтаганда технологик жараённи хавфсиз ҳолатга авариясиз ўтказиш имконияти таъминланиши керак.
259. Ўз таркибида II ва III тоифали портлаш хавфи бор блоклари бўлган технологик тизимларни электр қабул қилгичлари электр таъминотни ишончлилигини таъминлаш бўйича технологик жараён ва эксплуатациянинг маълум шароитларига боғлиқ ҳолда, фақат I ёки II тоифали электр қабул қилгичлар жумласига кириши мумкин.
260. Электр таъминот ишончлилигининг I-тоифали алоҳида гуруҳ истеъмолчиларини таъминловчи ташқи манбалардан электр таъминоти линиялари, кучланиш синфидан қатъий назар, автоматик частотали енгиллаштириш мосламалари (АЧЕ-АЧР) билан жиҳозланиши мумкин эмас.
261. Истеъмолчиларнинг ишончли ишлаши қуйидагилар билан таъминланади: таъминланиш манбаларининг ишончлилиги (ТМ);
электр таъминоти схемаларининг ишончлилиги (схемаларнинг алоҳида элементларининг ишончлилигини оширишдан ва уларнинг сонини камайтириш);
электр таъминоти тизимлари элементларини ва технологик тизимлар элементларини заҳиралаш (секциялаштириш, ТМ сонини кўпайтириш, узлуксиз таъминот агрегатларини қўллаш ва бошқалар);
кучланиш қисқа муддатда пасайганда ёки таъминланиш узилганда, шу жумладан электр таъминотининг автоматик тизимлари ишлатилганда (қайта уланишда автоматик — АҚУ, АУЕ, ... АҚТ), I тоифали электр қабул қилгични ўчирилиб қолишига йўл қўймайдиган махсус ускуналар, электр ҳимоялаш ва блокировка схемаларида зарурий чоралар қўлланиши билан;
электр таъминотида узилиш натижасида кучланиш пасайганда ёки қисқа вақтга электр таъминоти узилганда айрим электр қабул қилгичларга ўз-ўзидан уланиш ёки қайта уланиш мосламалари билан, агарда ўз-ўзидан уланиш ёки қайта уланишга ускуналар конструкцияси ва технология томонидан йўл қўйилса;
электр ускуналарнинг хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимларининг мукаммаллаштирилиши;
хизмат кўрсатувчи ходимларнинг (ишга) сифатли тайёрлаш.
262. Бир-бири билан ўзаро боғлиқ технологик объектларнинг электр таъминоти учун битта гуруҳ таъминлаш манбаи назарда тутилади.
Ҳар хил манбалардан электр таъминотида, бир-бири билан ўзаро боғлиқ технологик объектлар тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминловчи ёки таъминланиш манбаларидан бири ишдан чиққан ҳолатида уларни хавфсиз ҳолатга ўтказиш чоралари ва воситалари назарда тутилади.
263. Портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқаришларнинг электр истеъмолчилари билан боғлиқ тақсимловчи пунктлар (ТП), қурилмалар (ТҚ) трансформатор подстанциялари (ТПС) ва бошқа электр ускуналар учун хоналар алоҳида турган биноларда жиҳозланади.
Алоҳида асосланган вазиятларда ТП, ТҚ, ТПСларни қуйидагича жойлаштирилишига рухсат берилади:
I тоифали портлаш хавфли бор блокли технологик объектлар учун портлаш ўт тушиш хавфли жараёнли бинонинг ён деворига туташтириб қурилган, ичида ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ходимлари оз вақт бўладиган портлаш, хавфсиз хоналар жойлашган, олти метрли оралиқдаги бинода;
II тоифадан катта бўлмаган портлаш хавфи бор блокли технологик объектлар учун бир томонидаги девори билан портлаш хавфи бор зонага туташган хоналарда (ишлаб чиқариш хоналарида).
Туташтирилган ТП, ТҚ, ТПСлар (хоналари), фақат шу хоналарда жойлашган технологик қурилмаларгагина хизмат кўрсатиши керак.
264. Корхона ва қурилмалар бўйича кабелларни ўтказиш эстакадалар бўйича, технологик эстакадаларнинг кабел конструкцияларида ва галереяларида очиқ ҳолда бажарилиши тавсия этилади.
Кабелли эстакадалар ва галереялар мустақил, ҳамда технологик эстакадали умумий қурилиш конструкциялар бўлиши ҳам мумкин.
Технологик эстакадаларда кабел иншоотларини жойлаштириш қувурларни монтаж қилиш ва қисмларга ажратишни ЭТҚ ва саноат корхоналарининг электр таъминотини лойиҳалаштириш бўйича йўриқнома талабларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда бажариш керак.
Кабелларни қум солиб тўлдирилган каналларда ва траншеяларда ётқизишга йўл қўйилади.
Технологик қурилмалар ва ишлаб чиқаришларнинг (корхона) бўйича ётқизилган кабеллар ёнишни тарқатмайдиган материаллардан иборат қобиқ (қоплама) ва изоляцияларга эга бўлиши керак. Кабелларнинг қобиқларини ва изоляциясини танлаш, ётқизиш зонасида мавжуд бўлган маҳсулот буғларини, уларга зарарли таъсирини ҳисобга олган ҳолда, амалга оширилиши керак. Полиэтилен изоляцияли ёки қобиқли бўлган симларни ва кабелларни ишлатиш ман этилади.
265. Ташқи технологик қурилмаларининг электр чироқлари оператор хонасидан масофадан ва хизмат кўрсатиш зоналари бўйича - жойидан ёқилиши керак.
266. Таъмирлаш ишларини тор, газланган, шу жумладан технологик аппаратлар ички қисмларида олиб борилганда, ёритиш, одатда, электр қурилмаларини ўрнатиш (ЭҚУ) бўйича меъёрий талабларига жавоб берадиган кўчма портлашдан ҳимояланган аккумуляторли, тегишли муҳитда тайёрланган ёритгичлар ёки кўчма портлашдан хавфсиз ёритгичлар ёрдамида таъминланади.
267. 1-тоифали ишончлиликнинг алоҳида гуруҳига кирадиган ишлаб чиқаришни авария ҳолатида тўхтатиш зарурлигида амалга ошириладиган иш ўринларини авария ҳолатида ёритишнинг электр таъминоти учинчи мустақил манбадан таъминланиши керак.
268. Баланд колонналарда, аппаратларда ва бошқа технологик асбоб-ускуналарда портлашдан ҳимояланган тўсиқли чироқлар ўрнатиш назарда тутилиши керак.
269. Технологик қурилма ва ишлаб чиқаришлар пайвандловчи электр асбоб-ускуналарни улаш учун стационар тармоқ билан жиҳозланади.
270. Пайвандловчи аппаратларни улаш учун коммутацион қутилар (шкафлар) қўлланиши керак.
271. Пайвандловчи аппаратларни улаш учун тармоқ меъёрий ҳолатда токсизланиши керак. Бу тармоққа кучланиш бериш ва пайвандлаш электр ускунасини улаш электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, ҳамда оловли ишларни олиб боришга наряд-рухсатнома мавжуд бўлганда бажарилиши керак.
272. Топшириқ-рухсатнома мавжуд бўлмаганида бу тармоққа, кучланиш беришнинг имконига йўл қўймайдиган чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
273. Электр пайвандлаш ишларини олиб борилиши, белгиланган тартибда, «Портлаш хавфи бор ва портлаш-ёниш хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил қилиш бўйича Намунавий йўриқнома» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
274. Кўчма юргизиладиган ва кўчма олиб юриладиган электр асбоб-ускуналарни улаш учун мосламалар портлаш хавфи бор зоналардан ташқарида жойлаштирилиши керак. Бундай асбоб-ускуналарнинг портлашдан ҳимояланганлиги даражаси портлаш хавфи бор зона синфига мос бўлиши керак.
VIII боб. Иситиш ва шамоллатиш (ҳаво алмаштириш).
275. Иситиш ва шамоллатиш тизимлари вазифаси, ўрнатилиши, техник тавсифлари, ижроси, хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш шартлари бўйича қурилиш меъёрлари ва қоидалари, саноат корхоналарини лойиҳалашнинг санитария меъёрлари, давлат стандартлари ва ушбу Қоида талабларига мос келишлари керак.
276. Шамоллатиш тизимининг тузилиши, шу жумладан авариялиги ҳолатида ҳаво алмашиниш карралилиги ишончли ва самарали шамоллатишни таъминлаш зарурияти билан аниқланади.
Ҳар қандай тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли хоналар учун хонага технологик ускуналардан ёнувчи ва зарарли маҳсулотларни авария ҳолатида, бараварига максимал чиқиндилар чиқиши мумкин бўлганда, барча шамоллатиш турларидан фойдаланиш мумкинлигини баҳолаш, лойиҳалашда амалга оширилади ва технологик ҳамда фойдаланиш ҳужжатларида акс эттирилади.
277. Шамоллатиш тизимини эксплуатация қилиш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, созлаш ва шамоллатиш тизимларини ишлаш самарадорлигини инструментал текширувини ўтказиш тартиби саноат вентиляциясини эксплуатация қилиш бўйича тармоқ низомлар ва йўриқномалар билан белгиланади.
278. Шамоллатишга ҳаво келтириш тизимлари учун ҳаво олиш мосламалари, ишлаб чиқаришнинг барча иш режимларида шамоллатиш тизимларига портлаш хавфи бор буғ ва газларнинг тушишига йўл қўймайдиган жойларда, ўрнатилиши назарда тутилади.
279. Умумалмашиниш ва авария ҳолатида тортувчи шамоллатиш тизимларидан ҳавони чиқариб ташлаш мосламалари, самарали тарқалишни, ташлаш зонасида портлаш ва корхона устида, шу жумладан стационар ёқиш манбалари олдида, портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлиши мумкинлигига йўл қўйилмасликни таъминлаши керак.
280. Портлаш-ёниш хавфи бор чанг ва газларни олиб кетувчи маҳаллий сўриб олувчи тизимлар — сўриб олиш ишламаганда ишга тушириш ва у билан боғлиқ технологик ускуналарни конструктив ишлашига йўл қўймайдиган блокировкалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
281. Авария ҳолатида шамоллатиш тизимлари учун, хонага ўрнатилган портлашгача концентрация сигнализаторлари ишлаб кетганда ёки портлаш хавфи бор буғ ва газларни концентрацияси чегаравий рухсат этилган концентрацияси ошганда, уларни автоматик уланиши назарда тутилади.
282. Шамоллатиш тизимларида ҳаво узатгичлар орқали бир хонадан иккинчисига портлаш-ёниш хавфи бор буғ ва газларни ўтишига имкон бермайдиган чоралар ва воситалар назарда тутилади.
283. Шамоллатиш ускуналари, ҳавоузатгичлар, ҳаво тортувчи шамоллатиш тизимларининг учун элементлари (шиферлар, қопқоқлар, клапанлар) ижросида механик ўт олиш (зарба, ишқаланиш) ёки электр (статик электр энергияси) манбаларига йўл қўймаслик назарда тутилиши керак.
Вентиляторлар, портлашдан ҳимояланган вентиляторлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
284. Шамоллатиш тизимларининг ҳаво узатгичлари — уларни бир-бири ва вентиляторлар билан бирикиш жойлари герметик бўлиши керак ва ҳаво келтирувчи шамоллатиш тизимига таркибида портлаш хавфи бор буғ ва газлар бўлган ҳавонинг тушишига йўл қўймаслиги керак.
285. Ҳаво узатгичларнинг ва ускуналарнинг ички юзаларида суюқ ёки қаттиқ портлаш-ёниш хавфи бор маҳсулотлар ҳосил бўлиши (конденсация, чўктириш) мумкин бўладиган тортувчи шамоллатиш тизимлари учун бу маҳсулотлардан тизимни даврий тозалаш, шунингдек зарур бўлган ҳолларда ёнғинни ўчиришни стационар тизимлари билан таъминланиши назарда тутилади. Тозалаш бўйича ишларни бажариш даврийлиги ва тартиби тармоқ меъёрий ҳужжатлари билан аниқланади.
286. Ишлаб чиқариш хоналарида, бино ташқарисида ва шамоллатиш ускуналари хонасида ўрнатиладиган шамоллатиш тизимининг электр ускуналари портлашдан ҳимояланиш даражаси ва тури, гуруҳи ва ҳарорат синфи бўйича электр қурилмаларни тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ танланади.
287. Шамоллатиш тизимининг (ҳаво келтирувчи ва тортувчи) барча ҳаво узатгичлари ва металли ускуналари кимё, нефт-кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатининг ишлаб чиқаришларида статик электрдан ҳимоялаш қоидалари ва электр қурилмаларни тузилиши бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ сим билан ерга уланиши керак.
288. Бошқариш хоналари ва ишлаб чиқариш хоналарида шамоллатиш тизимларининг носоз ишлаши ҳақида сигнализация назарда тутилиши керак.
289. Портлаш-ёниш хавфи бор зоналари мавжуд бўлган хоналарда асосан ҳаво келтирувчи шамоллатиш билан бирлаштирилган, ҳаво билан иситиш назарда тутилади. Жараёнда қатнашаётган моддалар сув билан портлаш хавфи бор маҳсулотларни ҳосил қилмайдиган ҳолларда хоналарни сув ёки буғ билан иситилишига рухсат берилади. Иситиш тизими юзасининг қизиш максимал ҳарорати жараёнда қатнашаётган моддаларнинг ўз-ўзидан алангаланишининг энг паст ҳароратига эга бўлган модданинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратининг 80 фоизидан ошмаслиги керак.
290. Электр хоналари ва НЎАваА хоналари устидан иситиш (сув, буғ билан) тизимининг мосламалари, қўлланиладиган элементлари ва арматураларни ўтказишда уларни жойлашиши, бу тизимларга хизмат кўрсатиш ва барча фойдаланиш режимларида, бу хоналарга нам тушишига йўл қўймаслик керак.
291. Иссиқлик ташувчининг кириш узеллари қуйидагича жойлашиши мумкин:
ҳаво келтирувчи шамоллатиш тизими хоналарида (шамоллатиш камерасида);
зинадан ёки портлаш-ёниш хавфи бўлмаган ишлаб чиқариш биноларидан алоҳида кириладиган мустақил хонада;
сув ёки буғ билан иситиш қўлланиладиган ишлаб чиқариш хоналарида.
IX боб. Водопровод ва канализация.
292. Портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқаришнинг водопровод ва канализациясини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш санитария ва қурилиш меъёрлари ва қоидалари, лойиҳалаш меъёрлари ва ушбу Қоида талабларига мувофиқ бажарилади.
Умумзавод тозалаш иншоотларидан ташланадиган оқовалар таркиби санитария меъёрлари ва талабларига мувофиқ, улар йўқлигида тармоқ меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, регламентланади.
293. Ҳар бир технологик объект бўйича канализацияга ташланадиган саноат оқовалари, ҳарорати, мумкин бўлган таркиби аниқланиши керак. Турли объектлардан оқоваларни олиб кетишни ташкил қилишда чўкмалар ҳосил қилиш ва канализацияни тиқилиб қолишига, аралашишида — портлаш хавфи бор маҳсулотлар ва қаттиқ заррачаларнинг ҳосил бўлиши мумкинлигига йўл қўймаслик керак.
294. Водопровод ва канализация тизимларида хизмат кўрсатишлар, таъмирлашлар ва бошқа газ хавфи бор ишлар, газ хавфи бор ишларни олиб борилишини хавфсиз ташкил этиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ бажарилади.
295. Технологик объектларнинг канализация тизимлари, ишлаб чиқаришнинг регламентланган иш тартибида ва авария ҳолатида ҳосил бўладиган кимёвий ифлосланган технологик, ювиладиган ва бошқа оқоваларни чиқариб ташлаш ва тозалашни таъминлаши керак.
Ушбу оқоваларни магистрал тармоқ канализациясига, олдиндан тозаланмаган ҳолда, ташлашга рухсат берилмайди, магистрал тармоқ шундай оқоваларни қабул қилишга мўлжалланган ҳоллар бундан истисно.
296. Оқоваларни тозалаш ва портлаш хавфи бор маҳсулотларни чиқариб ташлаш бўйича тадбирлар канализация тизимида портлаш хавфи бор буғ ва газ концентрациясини ҳосил бўлиш мумкинлигига йўл қўймаслиги керак.
297. Технологик объектлар учун, одатда, локал тозалаш иншоатлари назарда тутилиши керак.
298. Ташламалар оқимининг кириши ва чиқишидаги локал тозалаш портлаш хавфи бор маҳсулотлар миқдорини назорат қилиш воситалари ва рухсат этилган қийматлардан ошиш сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.
299. Барча турдаги портлаш хавфи бор технологик блокли объектларнинг тузалиш учун канализацияга портлаш хавфи бор маҳсулотларни бирданига чиқиб кетиш эҳтимоллигида автоматик назорат ва сигнализация тизими назарда тутилади. Назорат усуллари, унинг даврийлиги бу назоратнинг самарадорлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг аниқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда танланади ва регламентланади.
300. Канализация тармоқларидаги қудуқларни технологик қувурлар эстакадалари остида ва портлаш хавфи бор маҳсулотлари бўлган ташқи қурилмаларнинг асбоб-ускуналарининг ён деворлари ва марзалари чегараларида жойлаштиришга рухсат берилмайди.
301. Ҳар бир аниқ ҳолда технологик объектларни сув билан таъминлаш технологик жараён хусусиятларини ва портлаш хавфи бор маҳсулотларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш ва аварияларни ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектлар учун жараённи олиб боришни аниқ шароитларига қараб, уларни автоматик улаш тизимига эга сув таъминоти манбалари захираси назарда тутилиши мумкин.
302. Технологик тизимлар сув таъминотида асосан, ёпиқ сув айланмаси тизимидан фойдаланиш назарда тутилади.
Сув айланмаси тизимининг электр таъминоти, айланма сувнинг энг масъул истеъмолчисига мос ишончлилик тоифаси бўйича, таъминланади.
Барча тоифали портлаш хавфи бор блокли технологик объектлар ва иссиқлик йиғиш (экзотермик жараёнли аппаратлар ва бошқалар) бўйича юқори талабга эга бўлган технологик объектлар учун айланма сув таъминоти, иссиқ алмашиш самараси ва иссиқ алмашиш аппаратни тиқилиб қолишига йўл қўймайдиган сув тайёрлаш тизимидан фойдаланишни назарда тутади.
303. Сувга портлаш хавфи бор ва заҳарли моддаларни тушиши мумкин бўлса, технологик объектлар айланма сув таъминоти тизими учун технологик аппаратлардан (коллекторда) чиқишда, улар миқдорини назорат қилиш воситалари ва сигнализациялар ҳамда ушбу сув қувурлари тизимига тушишини олдини олувчи тадбирлар назарда тутилади.
304. Кимёвий ифлосланган оқоваларни хўжалик-маиший канализация билан гидрозатворсиз тўғридан-тўғри бирлаштиришга рухсат берилмайди. Оқоваларга портлаш хавфи бор ва заҳарли моддаларни тушиши мумкинлигида қурилмалардан (коллекторда) чиқишда, уларнинг устидан назорат воситалари ва сигнализация, ҳамда бу моддаларни хўжалик-маиший канализацияга тушишига йўл қўймайдиган тадбирлар назарда тутилади.
X боб. Ходимларни жароҳатланишдан сақлаш.
305. Ўз таркибида портлаш хавфи бор технологик объектларга эга корхонани жойлаштириш, унинг ҳудудини режалаштириш, қурилиш объектларининг ҳажмий-режалаштириш ечимлари меъёрлари ва қоидалари, технологик лойиҳалаш меъёрлари, идоравий меъёрлар ва ушбу Қоида талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
306. Ўз таркибида портлаш хавфи бор ишлаб чиқаришларга эга бўлган корхоналар ҳудудида табиий чуқурлик, пастлик, ўйилган жойлар бўлишига ва портлаш хавфи бор буғ ва газларни йиғилиши мумкин бўладиган очиқ хандақ, котлован ва ўраларни жойлашишига, ТАС, ЁС ва суюлтирилган ёнувчи газлари бўлган қувурлар трассасини сунъий ёки табиий чуқурликларга, хандақ ва ер устига ётқизилишига рухсат берилмайди.
307. Технологик объектлар, ишлаб чиқариш хоналари, маъмурий-хўжалик, маиший хоналар ва авария вазиятларида хавфли зонада чегарасида инсонларнинг доимий ёки вақтинчалик бўладиган жойлари, технологик объектларда авария вазиятлари ҳақида ходимларга самарали хабар бериш тизимлари билан жиҳозланади.
Авария содир бўлиш ҳолатларининг кенгайиб кетишини олдини олиш режалари, авария содир бўлишни бартараф қилиш билан бевосита бўлмаган инсонларни хавфсиз жойларга олиб чиқиш бўйича тадбирларни назарда тутади.
308. Янгидан лойиҳалаштирилаётган портлаш хавфи бор объектлар учун қуйидаги талаблар таъминланиши керак:
бошқариш хоналари жойлашган бинолар зарба тўлқинлари таъсирига чидамли, у ердаги ходимлар хавфсизлигини таъминланиши ва авария вазиятларида технологик жараёнларни хавфсиз ҳолатга ўтказиш учун назорат, бошқариш, аварияга қарши автоматик ҳимоя тизимларининг фаолиятини таъминлаш автоматик воситаларга эга бўлиши керак;
инсонлар доимо бўлиши назарда тутилган маъмурий ва бошқа ишлаб чиқаришсиз бинолар, технологик қурилмаларда авария содир бўлганида, зарба тўлқинлари таъсирига чидамли бўлиши керак.
309. Портлашда иштирок этувчи модда массаларининг ҳисобланиши 2-Иловага мувофиқ амалга оширилади.
XI боб. Технологик асбоб-ускуналар ва қувурларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш.
310. Асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш, уларнинг ишлатилишини аниқ ҳисобга олган ҳолда, асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича низомлар билан аниқланади.
311. Техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқаришларни тўхтатишни талаб этмайдиган таъмирлашлар орасида, шу жумладан носозликларни бартараф этишда, асбоб-ускуналарни иш қобилиятини таъминлаш бўйича иш комплексини назарда тутади ва асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва ишлатиш бўйича меъёрий-техник талабларга мувофиқ, хизмат кўрсатиш ва технологик ходимлар томонидан амалга оширилади.
312. Технологик ускуналарнинг таъмири тўлиқ тўхтатилган объектларда, шунингдек улар ишлаётганида, ускуна тури, захираси мавжудлиги, таъмирлаш оралиғининг муддати, таъмирлашнинг тури ва ҳажмига (шу жумладан аниқланган носозликларни йўқотишда ҳам) боғлиқ равишда ўтказилади.
313. I ва II тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектларда, амалдаги ишлаб чиқариш шароитларида алоҳида асбоб-ускуна турларини таъмирлашни олиб бориш, таъмир ишларини хавфсиз олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.
314. Ускуналар таъмирлашга технологик ходимлар томонидан тайёрланиши керак ва таъмирлаш ишлари раҳбарига, ускуналарни таъмирлашга топшириш журналига ёки далолатномасига бажарилган тайёргарлик ишлари ва тадбирлари тўғрисида ёзиб, топшириқ-рухсатнома расмийлаштирилиб топширилиши керак.
315. Асбоб-ускуналарни таъмирлашга тайёрлаш, топшириқ-рухсатномани расмийлаштириш, асбоб-ускуналарни таъмирлашга топшириш ва ундан олиш ҳар бир ишлаб чиқариш (цех, қурилма) учун ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган, таъмирлаш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
316. Таъмирлашда қўлланиладиган барча материаллар кириш назоратига эга бўлиши керак ва уларга нисбатан, талаб қилинган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши керак.
317. Асбоб-ускуналарни таъмирлашга тайёрлаш ва таъмирлашни олиб бориш билан боғлиқ газ хавфи бор ишлар, газ хавфи бор ишларни ташкил қилиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.
318. Очиқ оловни қўллаган ҳолда ўтказиладиган таъмир ишлари, портлаш-ёниш хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари йўриқномалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
319. Портлаш хавфи бор барча тоифали технологик блокларнинг асбоб-ускуналарини таъмирлаш жараёнида энг самарали диагностика воситаларини қўллаган ҳолда, тегишли назорат турлари, оралиқ ва якка тартибда (индивидуал) синовлар ўтказилади. Назорат ва синов ишлари натижалари тегишли ижроия ҳужжатларда акс эттирилади.
Асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синов ижобий натижа берганида ва ижро ҳужжатларини меъёрий талабларга мослигида, ҳар бир асбоб-ускуналарнинг таъмирлаш сифатини баҳолаш ва уни ишлатишга қабул қилиш амалга оширилади.
320. Асбоб-ускуналарнинг таъмирлаш сифатини баҳолаш (техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлашдан ташқари), хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи техник назорат ташкилоти ходими иштироки билан буюртмачи ва ижрочи томонидан ва таъмирлашдан чиққан асбоб-ускуналарни топшириш далолатномасида кўрсатилади.
321. Агарда таъмирлаш жараёнида барча меъёрий-техник ҳужжатлар талаблари, техник параметрлар кўрсаткичлари (аппаратларда рухсат этилган босим, компрессор ёки насоснинг унумдорлиги ва босими) ва ишончлилик кўрсаткичлари, паспорт маълумотларига мос бўлса ва ушбу асбоб-ускуналар учун ўрнатилган иш режими таъминланса, таъмирланган асбоб-ускуналардан фойдаланишга рухсат берилади.
322. Таъмирланиши тугатилган объект (блок, қурилма) комиссия томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади ва технологик схема йиғилганлиги текширилгандан, қопқоқ олингандан, тизимни герметиклиги синалгандан, сигнализация, бошқариш ва АҚАҲ тизимлари иш қобилияти, блоклараро ўчирувчи қурилмаларнинг унумдорлиги ва ишлаб кетиш вақти текширилгандан, сақлаш қурилмаларини мавжудлиги, алангани кенгайиб кетишини олдини олувчи воситалар соз ҳолати, электр қурилмалар тузилиши бўйича ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги, вентиляция тизимининг соз ҳолати ва талаб қилинган унумли ишлатилишидан сўнг, фойдаланишига рухсат берилади. Бундан ташқари комиссия томонидан таъмирлаш ҳужжатлари тўлиқлиги ва сифати, объект ҳудудлари ва иш жойларининг ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ўз асосий мажбуриятларини амалга оширишга тайёрлиги ва меъёрий-техник ҳужжатларда назарда тутилган бошқа талаблар амалга оширилганлиги текширилади.
Объектни эксплуатацияга қўйиш учун рухсат берадиган, объектни таъмирлашдан қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома, белгиланган тартибда тасдиқланади.
323. Ишлаётган ишлаб чиқаришлардаги аппаратураларни, асбоб-ускуналарни таъмирлаш, махсус хавфсизлик чораларини ишлаб чиққан ҳолда, таъмирлаш бўйича ходимларни минимал асосланган сонини жалб қилиш билан амалга оширилиши керак.
324. Қурилмаларни узоқ муддатга эксплуатациядан чиқариш ва қурилмаларни узоқ тўхтатишдан сўнг эксплуатацияга тушириш, бу тартибни регламентлайдиган меъёрларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
XII боб Жавобгарлик
Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
XIII боб. Якуний қоидалар.
328. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси Кенгаши раиси Д. ДЖАҲОНГИРОВА
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси У.С.НАЗАРОВ
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Г. ИБРАГИМОВ
Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидаларига
1-ИЛОВА
ТЕХНОЛОГИК БЛОКЛАРНИНГ ПОРТЛАШ ХАВФСИЗЛИГИНИ МИКДОРИЙ БАҲОЛАШНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ.
Шартли белгилар ва қисқартмалар.
Қабул қилинган қисқартмалар.
БГФ — буғ-газ фазаси;
СФ — суюқ фаза;
АҲБГБ — авария ҳолатида блокнинг герметиклигини бузилиши;
Параметр — ишора бир чизиқ (штрих) билан белгиланса, бу муҳитнинг буғ-газ ҳолатига, икки чизиқ (штрих) билан — суюқ муҳитларга мос, масалан GI ва GII -БГФ ва СФ массаларига мос.
Белгилар.
Е — портлаш хавфсизлигининг умумий энергетик потенциали (АҲБГБда атроф-муҳитга тушган БГФ тўла ёниш энергияси), кДж;
Еп — АҲБГБда СФ нинг буғланмаган массаси ёнишида ажраладиган тўла энергия, кДж;
Ei’ — АҲБГБда бевосита блокда мавжуд бўлган ва ўзаро боғланган аппарат ва қувурлардан блокга келиб тушадиган БГФнинг ёниш энергияси, кДж;
Еi” — блокда мавжуд бўлган ва ўзаро боғланган аппарат ва қувурлардан блокка келиб тушадиган СФ дан АҲБГБда ҳосил бўладиган БГФ ёниш энергияси, кДж;
А, Аi — бевосита блокдаги ва ўзаро боғланган блоклардан келадиган сиқилган БГФ энергияси, у АҲБГБда унинг адиабатик кенгайишидек қабул қилинади, кДж;
V’, V” — система, блокда БГФ ва СФ нинг геометрик ҳажмларига мос, м3;
V0' — нормал шароитларга (Т0 =293 К, Р0=0,1МПа) келтирилган БГФ ҳажми, нм3;
Р, Р0 — блокда регламентланган абсолют ва атмосфера (0,1 МПа) тегишлича босим, МПа;
νi’ — БГФнинг (реал шароитлардаги) солиштирма ҳажми, м3/кг;
G1, G1” — бевосита блокда ва АҲБГБда ўзаро боғланган объектлардан блокка келиб тушган БГФ ва СФ массалари, кг;
G2” — АҲБГБда ортиқча қизитиш энергияси ҳисобига буғланган ва атроф-муҳитга тушган СФ массаси, кг;
q’, q” — БГФ ва СФ га мос солиштирма ёниш иссикдиги, кДж/кг;
q Рi — кимёвий реакциянинг жамланган иссиқлик эффекти, кДж/кг;
Т — БГФ ва СФ муҳитларининг абсолют ҳарорати;
Т0, Т1 — блокни БГФ ёки СФ нинг абсолют нормал ва регламентланган ҳароратлари, (Т0 = 293 К) , К;
t, t0 — блокнинг БГФ СФ нинг регламентланган ва меъёрий ҳарорати, (t0= 20 °С), °С;
Тk”, tk” — ёнувчи суюқликнинг қайнаш ҳарорати, К ёки °С;
wi’, wi” — ўзаро боғланган блоклардан текширилаётган блокка БГФ ва СФ нинг оқиб келиш тезлиги, м/с;
Si — АҲБГБ содир бўлганда БГФ ёки СФ нинг оқиб келиши мумкин бўладиган кесим майдони, м2;
Прi — экзотермик реакциянинг жамланган иссиқлик эффекти ҳисобига ГС га иссиқлик келиш тезлиги, кДж/с;
ПTi — ташқи иссиқлик ташувчилардан СФ га иссиқлик келиш тезлиги, кДж/с;
К — иссиқлик ташувчидан ёнувчи суюқликка иссиқлик узатиш коэффициенти кДж/(м2 • ч • К);
Ғ — иссиқлик алмашуви юзасининг майдони, м2;
Δt — иссиқлик узатилиши (девор орқали) жараёнида иссиқлик ташувчилар ҳароратларининг айирмаси, °С;
r — ёнувчи суюқликнинг буғланиш солиштирма иссиқлиги, кДж/кг;
с"— суюқ фазанинг солиштирма иссиқлик сиғими, кДж/кг • oС;
β1, β2 — блокнинг БГФ босими (Р) ва адиабата кўрсаткичи (к)ни ҳисобга олувчи ўлчамсиз коэффициентлари;
μ — оқимнинг гидродинамикасини ҳисобга олувчи ўлчамсиз коэффициент;
ρ, ρi — блок бўйича ўртача меъёрий шароитларда (Р = 0,1 МПа и t0 = 20 °С)даги ва АҲБГБда блокка тушадиган 1 -ли оқимлардаги БГФ ва СФ зичлиги, кг/м3;
τi — АҲБГБ пайтидан аварияли блокни ўчирадиган арматураси тўла ишлаб кетишига қадар кетган вақт, с;
τрi — АҲБГБ пайтидан экзотермик жараёнларининг тўла тўхтагунга қадар вақт, с;
τTi — АҲБГБ пайтидан аварияли блокни иссиқлик ташувчининг узатилиши тўла тўхтатгунга қадар кетган вақт (иссиқлик алмашуви жараёнининг тўхташи), с;
θк — СФ нинг регламентланган режимда ва атмосфера босимида, унинг қайнаш ҳароратларининг айирмаси, °С;
G4” — қаттиқ юзадан келувчи иссиқлик ҳисобидан буғланган СФ нинг массаси (пол, таглик ва шу кабилар), кг;
G5”— атроф ҳаводан тўкилган суюқликка (буғланиш юзаси бўйича) иссиқлик узатилиши ҳисобидан СФ нинг буғланган массаси, кг;
GΣ” — атроф-муҳитдан иссиқлик келиши ҳисобидан буғланган СФ нинг жамланган массаси, кг;
Ғж — суюқлик юзасининг майдони, м2;
Ғп — тўкилган қаттиқ юза билан суюқлик тўқнашган майдон (қаттиқ юза билан тўкилган суюқлик орасидаги иссиқлик алмашув майдони), м2;
ε — юза (таглик)нинг иссиклик фаоллиги коэффициенти, ккал/(м2 • С/ч);
λ — қаттиқ юза (пол, таглик, ер ва шу кабилар) материалнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, ккал/(м2 • ч • °С);
ст — қаттиқ юза материалининг иссиқлик сиғими коэффициенти,ккал/(кг • °С);
ρт — қаттиқ юза материалининг зичлиги, кг /м3;
mИ — буғланиш интенсивлиги, кг/(с • м2);
М — молекуляр массаси;
К — БГФнинг газ доимийлиги;
η — ўлчамсиз коэффициент;
РH — ҳисобланадиган ҳароратда тўйинган буғнинг босими, кПа;
τи — ҳисобга олинадиган, тўкилган юза билан суюқлик тўқнашуви вақти, мин.
1. Технологик блокнинг портлаш хавфлилигининг энергетик кўрсаткич қийматларини аниқлаш.
1. Блокни портлаш хавфлилигининг Е (кДж) энергетик потенциали, блокда мавжуд бўлган буғ-газ фазасининг тўлиқ ёниш энергияси билан, унинг адиабат кенгайиш иши ўлчамларини (катталигини), шунингдек суюқлик тўкилиши мумкин бўлган энг катта майдондан буғланган суюқликнинг тўла ёниб кетиш энергияси ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда, аниқланади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) авария ҳолатида аппарат герметиксизланса, унинг тўлиқ очилиши (емирилиши-бузилиши) содир бўлади;
б) суюқлик тўкилиш майдони, бинолар ёки ташқи қурилма майдонининг конструктив ечимидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
в) буғланиш вақти 1 соатдан ошмаган деб ҳисоб қилинади (ҳисобланади):
E = E1' + E2' + E1" + E2" + E3" + E4" (1)
1.1. Е1’ — адиабат кенгайиш А (кДж)нинг ва блокда бўлган БГФнинг ёниш энергияларининг суммаси:
E1' = G1'q' + A;
(2)
БГФнинг адиабат кенгайиш энергиясини амалий аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланса бўлади:
A = ß1PV'; (3)
бу ерда, β1 ни 1-жадвалдан олиш мумкин.
1-жадвал
Технологик блокда муҳитнинг адиабат кўрсаткичи ва босимга боғлиқ равишда р, коэффициент қийматлари

Адиабат кўрсаткичи

Тизимдаги босим, МПа

0,07 — 0,5

0,5 — 1,0

1,0 — 5,0

5,0 — 10,0

10,0 — 20,0

20,0 — 30,0

30,0 — 40,0

40,0 — 50,0

50,0 — 75,0

75,0 — 100,0

k = 1,1

1,60

1,95

2,95

3,38

3,80

4,02

4,16

4,28

4,46

4,63

k = 1,2

1,40

1,53

2,13

2,68

2,94

3,07

3,16

3,23

3,36

3,42

k = 1,3

1,21

1,42

1,97

2,18

2,36

2,44

2,50

2,54

2,62

2,65

k = 1,4

1,08

1,24

1,68

1,83

1,95

2,00

2,05

2,08

2,12

2,15

G1’=V0’ ρ0’ ; (4)
бу ерда
Р < 0,07 МПа ортиқча қийматларида ва РV’ < 0,02 МПа • м3 да БГФнинг адиабата кенгайиш энергияси (А)нинг қиймати кичиклиги сабабли, уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади.
Кўп компонентли муҳитлар учун масса ва ҳажм қийматлари бу аралашма таркибидаги маҳсулотларнинг фоиз миқдорини ва физик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда ёки энг кўп улушни ташкил қилган битта компонент бўйича аниқланади.
1.2. Е2' — ўзаро алоқадаги объектлардан(блок) герметиксизланган участкага келиб тушган БГФнинг ёниш энергияси, кДж
(5)
i — ли оқим учун
(6)
бу ерда
ортиқча Р ≤ 0,07, МПа

1.3. Е1” — текширилаётган блокнинг ортиқча қиздирилган СФ энергияси ҳисобидан ҳосил бўладиган ва вақт давомида ўзаро боғланган объектлардан келган БГФ ёниш энергияси, кДж;
(7)
Ўзаро боғланган блоклардан келиб тушган СФ миқдори,
(8)
бу ерда
μ — СФ реал хоссаларига ва гидравлик шароитларга қараб 0,4 — 0,8 чегераларида қабул қилинади;
ΔР — СФ оқиб келишдаги ортиқча босим.
Эслатма: Ўзаро боғланган тизимлардан аварияли блокка БГФ ва СФ оқиб келиш тезлигини ҳисоблаганда, амалдаги ишлаб чиқаришнинг реал шароитлари ҳисобга олинади, шу жумладан улардан оқиб кетиши мумкин бўлган тизимларнинг гидравлик қаршилигини ҳисобга оладиган бошқа ҳисоб формулаларини ишлатиш мумкин.
1.4. Е2”— герметиксизланганда тўхтамайдиган экзотермик реакциялар иссиқлиги ҳисобидан СФ дан ҳосил бўладиган БГФ ёниш энергияси, кДж:
(9)
бу ерда τPi — жараён ўтказишнинг аниқ регламентланган шартларидан ва беркитувчи арматура ва АҚАХ воситалари ишлаб кетиш вақтидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир вазият учун қабул қилинади.
1.5. Е3” — ташқи иссиқлик ташувчилардан иссиқлик келиши ҳисобидан СФ ҳосил бўладиган БГФ ёниш энергияси, кДж:
(10)
ПТi. (кДжҚс) қиймати асбоб-ускунанинг аниқ иссиқлик алмашиш ва иссиқлик алмашиниш жараёнларининг асосий қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда (ПTiiҒiΔti), иссиқлик алмашиш элементига (аппарат) кириш ва ундан чиқишдаги иссиқлик ташувчи миқдорининг фарқи бўйича аниқланиши мумкин:
ПTi = WTici(t2’— t1’) ёки ПTi =WTirTi ,
бу ерда WTi — иситилаётган иссиқлик ташувчининг секунд сарфи;
rTi — иссиқлик ташувчининг буғга айланишидаги солиштирма иссиқлиги.
1.6. Е4” — атроф-муҳитдан (қаттиқ юза, ва ҳаводан суюқликка, унинг юзаси бўйича) иссиқлик бериш ҳисобидан қаттиқ юзага (пол, таглик, ер ва шу кабилар) тўкилган СФ дан ҳосил бўладиган БГФ ёниш энергияси, кДж:
(11)
бунда (12)
(13)
бу ерда, Т0 — қаттиқ юзанинг (пол, таглик, ер ва шу кабилар) ҳарорати, К;
π = 3,14;

(14)

бу ерда
Суюқлик юзасидан (буғланиш юзаси) ҳаво оқимининг ҳарорати ва тезлик таъсирини олувчи ҳисобга ўлчамсиз коэффициент η — қиймати 2-жадвал бўйича қабул қилинади.
2-жадвал
Коэффициент η — қиймати

Буғланиш юзаси устидаги ҳаво оқимининг тезлиги м/с

Бинодаги ҳаво ҳарорати to.с, бўлганда коэффициент г) қиймати, °С

10

15

20

30

35

0

1,0

1,0

1,0

1,0

1,0

0,1

3,0

2,6

2,4

1,8

1,6

0,2

4,6

3,8

3,5

2,4

2,3

0,5

6,6

5,7

5,4

3,6

3,2

1,0

10,0

8,7

7,7

5,6

4,6

GΣ” тахминий қийматини 3-жадвал бўйича аниқлаш мумкин.
3-жадвал
БГФ массасининг τ =180 с да, тўкилган суюқлик қайнаш ҳароратига боғлиқлиги

Суюқ фазанинг қайнаш ҳароратининг қиймати tk, °С

GΣ буғ-газ фазасининг массаси, кг (Fп=50 м2 бўлганда)

60 дан юқори

< 10

60 дан 40 гача

10-40

40 дан 25 гача

40-85

25 дан 10 гача

85-135

10 дан — 5 гача

135-185

— 5 дан — 20 гача

185-235

— 20 дан —35 гача

235-285

— 35 дан — 55 гача

285-350

— 55 дан — 80 гача

350-425

— 80 дан паст

> 425

Аниқ шароитлар учун суюқлик тўкилган қаттиқ юза майдони 50 м2 дан (Fп ≠ 50) кўпроқ ёки камроқ бўлганда буғланган суюқлик массасининг қайта ҳисоби қуйидаги формула бўйича бажарилади:
(15)
2. Портлаш хавфи бор Е умумий энергия потенциалларининг қиймати бўйича технологик блокларнинг портлаш хавфини тавсифлайдиган, келтирилган масса ва нисбий энергия потенциали ўлчамлари (катталиклари) аниқланади.
2.1. 46 000 кДж/кг га тенг ягона солиштирма ёниш энергиясига келтирилган портлаш хавфи бор буғ-газ булутининг ёнувчи буғи (гази) умумий массаси:
(16)
2.2. Технологик блокнинг портлаш хавфлилигининг нисбий энергия потенциали Qв қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш усули билан аниқланади
(17)
Нисбий энергия потенциалларининг Qв қиймати ва буғ-газ муҳитининг келтирилган массаси m бўйича технологик блокларни тоифалаш амалга оширилади.
Тоифа кўрсаткичлари 4-жадвалда келтирилган.
4-жадвал
Технологик блокларнинг портлаш хавфлилиги бўйича тоифа кўрсаткичлари

Портлаш хавфлилиги тоифаси

Qв

m, кг

I

>37

> 5000

II

27 — 37

2000 — 5000

III

< 27

<2000

3. Ушбу иловада баён этилган асосий принципларни ҳисобга олган ҳолда типовой технологик линиялар ва алоҳида жараёнлар учун блокларнинг портлаш хавфлилигининг даражасини ҳисоблаш ва баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш мумкин. Услублар белгиланган тартибда Давлат «Саноатконтехназорат» инспекцияси билан келишилиши керак.
Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидаларига
2-ИЛОВА
Портлашда қатнашадиган моддалар массасини ва бузилишлар (емирилиш) зонаси радиусини ҳисоблаш.
Буғ-газ муҳити, шунингдек портлаш ҳусусиятига эга қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмаларнинг (пероксид бирикмалари, ацетиленидлар, турли синфдаги нитробирикмалар, смолаланиш маҳсулотлари, азот (Ш)-хлорид ва бошқалар) портлаш таъсиридан объект ва ходимларни ҳимоя қилиш бўйича техник тадбирларнинг асосий йўналишларини танлашда бу ҳисоблаш қўлланиши мумкин.
Ҳисоблаш портлашда қатнашадиган модда массасининг тахминий қийматини беради.
1. Ушбу ҳисоблашда саноат объектларида йирик масштабли портлашларни ва экспериментал портлашларни тадқиқоти натижалари бўйича қуйидаги шартлар ва тахминлар қабул қилинган.
1.1. Ҳисоблашларда буғ-газ муҳитларининг умумий келтирилган массалари m ва 1-иловага мувофиқ технологик блокларнинг портлаш хавфлилигини миқдорий баҳолашда олинган уларга мос энергетик потенциаллари Е қабул қилинади.
Аниқ реал шароитлар учун m ва Е қийматлари, ички ва ташқи энергиялар таъсирида атмосферада ёнувчи суюқликнинг дисперсия эффекти, технологик тизимнинг очилиш ҳусусияти, ёнувчи маҳсулотнинг атмосферага оқиб чиқиш, тезлиги ва бошқа бўлиши мумкин факторларни ҳисобга олган бошқа усуллар билан аниқланиши мумкин.
Қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмалар массаси Wк технологик тизим, блок, аппаратларда уларнинг миқдори бўйича аниқланади.
1.2. Портлашда қатнашадиган буғ-газ моддаларнинг массаси қуйидагича аниқланади:
m’= zm, (1)
бу ерда z — портлашда қатнашаётган буғ-газ моддаларнинг келтирилган массалари улуши.
Умумий ҳолларда, ёпиқ бўлмаган фазода катта массали ёнувчи моддаларга эга тарқоқ буғ-газ булутлар учун портлашда моддаларнинг қатнашиш улуши 0,1 га тенг деб қабул қилиниши мумкин. Алоҳида асосланган ҳолларда, моддаларни портлашда қатнашиш улушини пасайтирилиши мумкин, лекин 0,02 дан кам бўлмаган ҳолда.
Ишлаб чиқариш хоналари (бинолари) ва бошқа ёпиқ ҳажмлар учун z қиймати 5-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши мумкин.
5-жадвал
Ёпиқ ҳажмлар(хоналар) учун z — қиймати

Ёнувчи моддалар тури

z

Водород

1,0

Ёнувчи газлар

0,5

Тез(енгил) алангаланадиган ва ёнувчи суюқликларнинг буғлари

0,3

1.3. Буғ-газ булутининг тарқалишида портлашга олиб келиши мумкин бўлган алангаланиш манбалари доимий (печлар, машъалалар, портлашдан ҳимояланмаган электраппаратуралар ва шу кабилар) ёки тасодифий (вақтинчалик оловга оид ишлар, транспорт воситалари ва шу кабилар) бўлиши мумкин.
1.4. Портлаш таъсири даражасини баҳолаш учун тротил эквиваленти қўлланиши мумкин. Буғ-газ булутларини портлашда емирилиш даражаси ва хусусиятларининг, шунингдек қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмаларнинг ўхшашлик шартлари билан белгиланадиган буғ-газ муҳити портлашининг тротил эквиваленти WТ (кг) қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади:
1.4.1. Буғ-газ муҳити учун
(2)
бу ерда: 0,4 — бевосита зарб тўлқинини вужудга келишига сарф бўладиган буғ-газ муҳитининг портлаш энергиясининг улуши;
0,9 — бевосита зарб тўлқинини вужудга келишига сарф бўладиган тринитротолуола (ТНТ) портлаш энергиясининг улуши;
q'— буғ-газ муҳити ёнишининг солиштирма иссикдиги, кДж/кг;
qТ — ТНТ портлашининг солиштирма энергияси, кДж/кг.
1.4.2. Қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмалар учун
(3)
бу ерда, Wк — қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмалар массаси;
qk— қаттиқ ва суюқ кимёвий беқарор бирикмалар портлашининг солиштирма энергияси.
2. Емирилиш зонаси бўлиб, R радиус билан аниқланадиган чегарали майдон ҳисобланади, унинг маркази кўрилаётган технологик блок ёки технологик тизимнинг герметиклиги йўқолишининг энг кўп эҳтимоли бўлган жойдир. Ҳар бир зонанинг чегараси зарб тўлқини фронти бўйича ∆Р ошиқча босимлар қиймати ва шунга мос ўлчамсиз коэффициент К билан тавсифланади. Емирилиш зонаси таснифи 6-жадвалда келтирилади.
6-жадвал
Емирилиш зоналарининг таснифлари.

Емирилиш зонасининг синфи

К

∆Р, кПа

1

3,8

≥ 100

2

5,6

70

3

9,6

28

4

28

14

5

56

≤ 2

2.1. Емирилиш зонаси радиуси (м) умумий кўринишда қуйидаги ифода бўйича аниқланади:
(4)
Бу ерда, К — объектга портлашнинг таъсирини характерлайдиган ўлчамсиз коэффициент.
2.2. Муҳандислик ҳисобларини бажаришда емирилиш зонаси радиуси қуйидаги ифода билан аниқланади:
R = KR0 (5)
Бу ерда: m ≤ 5000 кг да

ёки m ≥ 5000 кг да

бу ерда, К — объектга портлашнинг таъсирини характерлайдиган ўлчамсиз коэффициент.
Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидаларига
3-ИЛОВА
Терминлар ва изоҳлар.


Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling