Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 6. Аварияга қарши мосламалар


Download 359 Kb.
bet11/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 6. Аварияга қарши мосламалар.
184. Технологик тизимларда авариядан огоҳлантириш, уларнинг ривожланишини олдини олиш учун аварияга қарши қуйидаги мосламалар қўлланиши зарур: арматура, клапанлар, ажратувчи ва бошқа узувчи мосламалар, босим ошиб кетишидан сақловчи мосламалар, алангани сўндириш ва унинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик воситалари, портлашни сўндириш автоматик тизими.
185. Усулларни ва воситаларни танлашни, ҳимоя тизими элементларининг ишлаб кетиш кетма-кетлиги, авария кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг ривожланиб кетишини олдини олиш технологик жараён хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бу авариялар ривожланиб кетиши мумкинлиги, схемалар (сценарийлар) таҳлилий натижалари ва объектга кирувчи технологик блокларнинг портлаш хавфлилиги тоифаси бўйича лойиҳа ҳужжатларида ва технологик регламентда акс эттирилади.
186. Портлаш хавфи бор барча тоифали технологик блокларда ва ажратувчи мосламалар сифатида авария ҳолатида ўчириш учун ёнувчи муҳитларни оксидловчи моддаларнинг нисбатини барча тизимларида тартибга солишда (ростлашда) тез таъсир этиш ва ишончлилиги бўйича талабларга мос бўлган беркитиш-ростлаш арматурасини қўллашга рухсат берилади.
187. Блокни авария ҳолатида ўчиришга мўлжалланган беркитиш арматураси, клапанлари, ажратгич бошқа мосламалар тез ишга тушиши бўйича қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ёнувчи суюқликни буғланиши учун ишлатиладиган иссиқлик ташувчи қувурларда ўрнатиладиган ўчирувчи тез ишга тушиши лойиҳа билан ўрнатилади;
I ва II тоифали технологик блокли қурилмалар босими манбалари, тез ишга тушиши лойиҳа билан аниқланадиган, ҳайдаш линияларидаги ажратувчи арматурани ишлаб кетиши билан бир вақтда ўчирилиши керак;
асбоб-ускунани авария ҳолатида герметиклиги бузилганда, ўчириш мосламаларини ишлаб кетиш вақти ушбу Қоиданинг 39.3-банди талабларига мос бўлиши керак.
188. Ингибатор ва инерт моддаларни технологик аппаратурага бериш тизимларида ишлатиладиган арматура, клапанлар ва бошқа мосламалар ўзининг тез ишга тушиши ва унумдорлиги бўйича:
барча тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларга инерт газини бериш тизимларида, регламентланган қийматлардан жараённи оғиши мумкин бўлган барча ҳолларда, портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган инерт газни киритиш ҳажмий тезлигини таъминлаши керак;
барча тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларнинг ингибатор моддаларни киритиш тизимларида бошқариб бўлмайдиган экзотермик реакцияларни сўндириш учун ингибаторлар юборишнинг керакли ҳажмий тезлигини таъминлаши керак;
барча тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларнинг ёнувчи буғ-газ ва суюқ муҳитни тартибли чиқариб юбориш коммуникацияларида бу муҳитларни атмосферага чиқариб юбориш мумкинлигига йўл қўймаслик керак.
189. Асбоб-ускуналарга ўрнатилган ҳимоя воситалари ишлаб кетганда, хизмат кўрсатаётган ходимларни жароҳатланиши мумкинлигини, портлаш хавфи бор маҳсулотларни иш жойларига ва атроф-муҳитга чиқариб юборилишининг олди олиниши керак.
190. Технологик тизимларни портлашдан ҳимоялаш учун қўлланадиган арматура, сақлаш мосламалари, алангани кенгайиб кетишига йўл қўймайдиган воситалар бу мосламаларни тайёрлаш, синаш ва монтаж қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тайёрланиши керак.
Синовдан ўтган ва тайёрловчи-завод паспортига эга мосламаларни ишлатишга рухсат берилади.
191. Босим ошишидан аппаратларни ва коммуникацияларни ҳимоялаш воситалари танлаш, ҳисоблаш ва ишлатиш, амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Портлаш хавфи бор маҳсулотли технологик аппаратларда (қувурларда) сақлаш мосламаларини ўрнатишда, улар ишлаб кетишининг минимал частотасини таъминловчи тадбир ва воситалар (шу жумладан, жараённи автоматик равишда тартибга солиш-ростлаш) назарда тутилади.
192. Алангани тарқалиб кетишига қарши ҳимоя воситалари (олов тўсқич, аланга ажраткич, суюқликка учун ва бошқалар) ТАС ва аппарат ва резервуарларнинг, олувчи ва чиқарувчи линияларда, ҳамда аланга тарқалиши мумкин бўлган ТАС ва қувурларда, шу билан бирга даврий ёки қувурнинг тўлмаган кесимида қиздирилган катализатор, алангали ёнувчи ва бошқа манбаи асбоб-ускуналарнинг қувурларида ўрнатилиши керак.
Аланга тарқалишига қарши ҳимоя воситалари, бу линияларга уларда портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган инерт газларни бериш холларида, ўрнатилмаслиги мумкин. Инерт газларини бериш тартиби регламентланган.
Олов ва суюқликка оид беркитувчиларининг конструкциялари, ишлатиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, алангани кенгайиб кетишининг ишончли олдини олинишини таъминлаши керак.
193. Олов ва суюқликка оид беркитувчилар учун эксплуатация шароитларида, шу жумладан кристалланиш, полимеризацияланиш ва моддаларнинг музлаш ҳолатларига имкон бўлганда, уларни ишончли ишлатишини таъминловчи чоралар назарда тутилади.
194. Босим остида ишлаётган ва портлаш хавфи бор I тоифали блокларга кирувчи ТАСли резервуарларда вакуум пайдо бўлиши имкониятида, уни сўндириш ва портлаш хавфи бор муҳит ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун, резервуар муҳитида бўлаётганларга нисбатан инертли газ берилиши назарда тутилади.
Босимсиз ишлаётган, портлаш хавфи I тоифали блокларда, ТАСли резервуарларда, портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишини олдини олиш чоралари ёки алангаланиш манбаларига йўл қўймаслик чоралари назарда тутилади.
195. Портлаш-ёниш хавфи бор технологик қурилмаларнинг носоз ёки ўчирилган аварияга қарши мосламалари ва ўчирилган инерт ва ингибитор моддаларни бериш тизимлари билан эксплуатация қилишга рухсат берилмайди.
Аварияга қарши ҳимоя воситаларининг, инерт ва ингибитор моддаларни бериш тизимларининг ҳолати даврий равишда назорат қилиниши керак.
Назоратнинг даврийлиги ва услублари лойиҳа билан аниқланади ва регламентланади.
VI боб. Технологик жараёнларни назорат қилиш, бошқариш, сигнализация ва аварияга қарши автоматик ҳимоя қилиш тизимлари.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling