Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


Download 359 Kb.
bet12/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 1. Умумий талаблар.
196. Технологик жараёнларни назорат қилиш, автоматик ва масофадан бошқариш тизимлари, аварияга қарши автоматик ҳимоя (АҚАҲ) тизимлари, шунингдек авария вазиятлари тўғрисида алоқа ва хабар бериш (алоқа ва хабар бериш) тизимлари, шу жумладан асбоб-ускуналар билан комплект етказиб бериладиганлар ушбу Қоида, амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар, лойиҳа, регламентлар талабларига жавоб бериши ва технологик параметрларни берилган аниқликда ушлаб туришни, технологик жараёнларни ишончли ва хавфсиз олиб боришни таъминлаши керак.
197. Ишончлилик, тез ишга тушувчанлиги, ўлчаш тизимларини рухсат берилган хатолиги ва бошқа техник тавсифи бўйича назорат, бошқариш ва АҚАҲ, шунингдек А ва ХБ (СиО) тизимларини танлаш технологик жараённинг хусусиятлари ҳисоби ва объектларга кирадиган технологик блокларнинг портлаш хавфлилиги тоифасига боғлиқ ҳолда танланади.
198. Аварияга қарши оптимал автоматик ҳимоя воситалари ва услублари, технологик объектларининг хавфлилиги, бўлиши мумкин бўлган авария вазиятларини юз бериши ва ривожланиш шароитлари, технологик жараёнлар ва аппаратуралар билан таъминланиши таҳлил асосида танланади. АҚАҲ тизимлари учун воситаларни рационал танлаш уларни ишончлилиги, тез ишга тушувчанлиги ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
199. Ишлаб чиқариш бинолари ва ташқи қурилмаларининг портлаш хавфи бор жойларда назорат, бошқариш ва АҚАҲ, шунингдек алоқа ва хабар бериш тизимлари элементларини ва электр воситаларини жойлаштириш, портлашдан ҳимоя даражаси электр мосламаларни тузилиши бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак.
200. Портлаш хавфи бор биноларда, уларга кириш эшиклари олдидан ташқарида ҳаво муҳитининг газланганлиги тўғрисидаги ёруғлик ва товушли сигнализация воситалари назарда тутилади.
201. Авария вазиятларини тўхтатиш режаси бўйича фойдаланиладиган автоматик воситалар технологик регламентга мувофиқ белгиланиши керак.
202. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ, шунингдек алоқа ва хабар бериш тизимлари, уларнинг функционал вазифаси, ҳимоянинг ўрнатма ўлчамлари (катталиклари), назорат қилинадиган параметрларнинг критик қийматлари аниқ акс эттирилган тегишли ёзувларни ёзиш билан маркаланади.
203. Назорат, бошқариш ва АҚАҲ, шунингдек алоқа ва хабар бериш тизимларини жойлаштириш, хизмат кўрсатиш учун хавфсиз ва қулай жойларда амалга оширилади. Бу жойларда тизимнинг аниқ, ишончли ва тез ишлашига таъсир этадиган вибрация, технологик маҳсулотлари билан ифлосланиш, механик ва бошқа зарарли таъсирларга йўл қўймаслик керак.
Бунда асбоб-ускуналарни ва қувурларни герметиклигини бузмасдан тизим ва уларнинг элементларини демонтаж қилиш воситалари ва чоралари назарда тутилади.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling