Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов
§ 2. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш
Download 359 Kb.
|
01 05.01.2009
§ 2. Асбоб-ускуналарни жойлаштириш. 156. Ишлаб чиқариш бинолари ва очиқ майдонларда технологик асбоб-ускуналар, қувур ўтказгич арматуралар ва бошқаларни жойлаштиришда - улардан фойдаланишда хавфсизлик ва қулайлик, таъмир ишларини олиб бориш ва авария вазиятларини олдини олиш ёки аварияни ривожланишига йўл қўймаслик учун оператив чораларни қабул қилиш мумкинлиги таъминланиши керак. 157. Биноларда, ташқи қурилмаларда технологик асбоб-ускуналарни ва қувурларни, шунингдек, эстакадалардаги қувурларни жойлаштириш, уларнинг ҳолатини кўз билан текширувдан ўтказиш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва алмаштириш бўйича ишларни бажариш мумкинлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак. 158. Портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқаришларда технологик асбоб-ускуналарни қуйидаги ҳолларда жойлаштиришга рухсат этилмайди: — ёрдамчи бинолар остида ва устида: ёнувчи, ўювчи ва портлаш бор маҳсулотли технологик эстакадалари остида; очиқ насос ва компрессор қурилмалари майдончалари устида, герметик сальниксиз насослар ишлатилган, асбоб-ускуналарга портлаш-ёниш хавфи бор моддаларни тушишига йўл кўймайдиган махсус хавфсизлик чоралари амалга оширилган ҳоллардан ташқари. 159. Амалдаги технологик тизимдан чиқарилган асбоб-ускуналар, агар у портлаш хавфи бор ва (ёки) II-тоифали технологик блоклар билан битта бинода жойлашган бўлса, демонтаж қилиниши керак, қолган барча ҳолларда у амалдаги тизимдан изоляцияланиши керак. § 3. Аппаратура ва қувур ўтказгичларни коррозиядан қарши ҳимоялаш чоралари. 160. Занглашда-фаол моддалар қатнашадиган портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқаришларнинг технологик асбоб ва қувурларидан фойдаланишда, қўлланиладиган конструкцион материалларни коррозион емирилиш тезлигини ҳисобга олиб уларни ҳимоя усуллари назарда тутилади. 161. Занглашдаги моддалар билан контактда бўладиган технологик асбоб-ускуналар ва қувурлар, асосан коррозияга чидамли металл конструкцион материаллардан тайёрланади. Асосланган ҳолларда, асбоб-ускуналар ва қувурларни ҳимоялаш учун коррозияга чидамли нометалл (металл эмас) қопламалар (фторопласт, полиэтелен ва шу кабилар) қўллаш, тадқиқот натижалари билан тасдиқланган ва сейсмиклигини ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик чоралари ишлаб чиқилган ҳолда портлаш хавфи бор III-тоифали технологик блокли қурилмаларда эса нометалл коррозияга чидамли материаллардан тайёрланган асбоб-ускуналар ва қувурлардан (шиша, чинни, фторопласт, полиэтилен ва ҳоказолар) фойдаланишга рухсат берилади. 162. Асбоб-ускуналар ва қувурларнинг, емирилмайдиган усуллардан фойдаланган ҳолда коррозия натижасида емирилиш даражаси устидан назорат тартиби, назорат ўлчови усуллари, даврийлиги ва уни ўтказиш жойлари аниқ ишлатилиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда (янги ишлаб чиқаришлар учун махсус текширишлар натижаси бўйича) ишлаб чиқариш йўриқномасида аниқланади ва меъёрий талабларга мувофиқ бажарилади. Download 359 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling