Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов
§ 4. Аралаштириш жараёнлари
Download 359 Kb.
|
01 05.01.2009
§ 4. Аралаштириш жараёнлари. 80. Ёнувчи маҳсулотларни аралаштириш усуллари ва тартиблари, асбоб-ускуналарнинг ва аралаштирувчи мосламаларнинг конструкциялари, бу маҳсулотларни самарали аралашишини таъминлаши ва ҳаракатсиз зоналар ҳосил бўлишига имкон бермаслиги керак. 81. Моддаларни узлуксиз аралаштириш жараёнлари учун, уларнинг ўзаро таъсири, бошқариб бўлмайдиган экзотермик реакцияларнинг ривожланишига олиб келса, бу моддаларнинг хавфсиз ҳажмли киритиш дозаси, иссиқликни олиб кетишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилади, автоматик назорат қилиш воситалари, жараёнларни тартибга солиш, авариядан ҳимоя қилиш ва сигнализация воситалари назарда тутилади. Даврий аралаштириш жараёнларида ўз-ўзидан тезлашадиган экзотермик реакцияларнинг ривожланиши мумкин бўлганда, уларни бошқариб бўлмайдиган ҳолатига йўл қўймаслик учун, моддаларнинг аппаратурага рухсат этиладиган миқдорда солиниши ва кетма-кетлиги, реагентларнинг солиниш (кириб келиш) тезлиги регламентланади. 82. Маҳсулотларни, шунингдек оксидловчилар билан ёнувчи маҳсулотларни, аралаштириш технологик жараёнларида, компонентлар ўзаро нисбатини аралаштиргичлар олдида автоматик тартибга солиш, буғ-газ муҳит учун эса — қўшимча равишда босимни тартибга солиш назарда тутилади. 83. Буғ-газ муҳитни оксидловчилар билан аралаштиришда, зарурий ҳолларда аралаштиргичдан чиқишдаги материал оқимларда оксидловчининг регламентланган миқдорининг назорати назарда тутилади ёки тизимда компонентларнинг ўзаро нисбатини аниқловчи технологик жараённинг бошқа параметрларининг назорати, ва регламентланган қийматлардан оксидловчининг концентрацияси оғишида аралаштиришга келувчи компонентларни тўхтатувчи, аварияга қарши ҳимоя воситалари назарда тутилади. 84. Портлаш хавфи бор I тоифали технологик блокларда аралашма таркиби ва оксидловчилар билан ёнувчи моддаларнинг ўзаро нисбатини тартибга солишни назорат қилиш, шунингдек аралаштиришдан кейин материал оқимларда оксидловчиларнинг миқдорини назорат қилиш, автоматик равишда амалга оширилиши керак. 85. Аралаштиргичларга олиб келувчи коммуникациялар, бу коммуникацияларга аралаштиришга берилаётган ёнувчи моддаларни, оксидловчиларни ёки уларнинг аралашмаларини қайтишига йўл қўймайдиган қайтарма клапанлар ва бошқа мосламалар билан таъминланадилар (жараённинг регламентланган параметрлари оғишида). Агарда, келувчи коммуникацияларга реакцион аралашманинг келиб тушушига жараённи ўтказиш шароитлари йўл қўймаса, унда юқорида кўрсатилган мосламаларни ўрнатиш шарт эмас. 86. Портлаш хавфи бор аралашмаларни тизимда ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун, майдаланган қаттиқ ёнувчи маҳсулотларни майдалаш, аралаштириш инерт газ муҳитида амалга оширилади. Майдалаш ва аралаштириш учун асбоб-ускуналар, берилаётган инерт газининг босимини назорат қилиш воситалари билан, қийматдан унинг босимини, оғиш ҳақида сигнал берувчи воситалар билан (сигнализация) ва инерт газини олдиндан беришда асбоб-ускуналарни ишга туширишга йўл қўймайдиган ёки унга инерт газини келишини тўхтатганда, бу асбоб-ускуналарни тўхтатилишини таъминлайдиган автоматик тўсиқлар (блокировкалар) билан таъминланади. Download 359 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling